Республикамизда электр энергияси 50 Гц частотали ўзгарувчан токда тарқатилади, бу билан бирга телекоммуникация аппаратураларининг кўп қисми турли номиналлардаги ўзгармас ток билан таъминланиши сабабли ўзгарувчан токни ўзгармас токка ўзгартириш зарурати туғилади. Бунинг учун электр машиналарни ишлатиш мумкин, лекин уларнинг айланувчан қисмлари шовқин ҳосил қилади, махсус фундаментларни талаб қилади ва қатор камчиликларга эга. Қувватли кучли вентиллар яратилгандан сўнг электр машиналардан статик тўғрилаш қурилмаларига, яъни тўғрилагичларга ўтилди.
Тўғрилагич деб ўзгарувчан токни ўзгармас токга айлантирувчи қурилмага айтилади. Ишлатиш жараёнида тўғрилагичлар қуйидаги қатор техник талабларга жавоб бериши керак:
Умумий кўринишда тўғрилагич 4 та асосий қисмлардан иборат бўлади (9.1−расм).
Трансформатор қуйидаги вазифаларни бажаради:
1.Ўзгарувчан ток тармоғи кучланишини тўғриловчи элемент киришида талаб қилинадиган қийматга ўзгартиради.
2. Тўғрилагич ишчи занжирларини ва юкламани таъминлаш тармоғидан ва бошқа истеъмолчилардан галваник (электр) ажратади, яъни уларни мустақил қилади.
3. Кўпинча телекоммуникация апаратуралари талаб қиладиган тўғрилагич бир қутбини ерга улаш имкониятини беради. Баъзан тўғрилагич трансформатори фазалар сонини ошириш учун ишлатилади. Бунинг учун иккиламчи чўлғамлар сони бирламчи чўлғамлар сонига нисбатан икки мартага оширилади. Бу тўғриланган кучланиш пульсацияси частотасини ошириш ва пульсацияни камайтириш мақсадида қилинади. Бундан ташқари трансформаторнинг иккиламчи томонидаги юлдуз схемада улангандаги фаза чўлғамларининг умумий нуқтаси кўпинча тўғрилагичнинг юклама уланадиган чиқиш қутби бўлиб хизмат қилади.
Бир каналли тўғрилагичнинг тузилиш схемаси
Бошқариладиган тўғрилагичларда юкламадаги ўзгармас ток кучланишини тўғрилагич ишлаши жараёнида тўғрилагич иш режимига таъсир қилган ҳолда ўзгартириш мумкин.
тўғрилаш схемаси бўйичабир фазали ва кўп фазали, битта ярим даврли (бир тактли) ва иккита ярим даврли (икки тактли );
қувват бўйичакичик қувватли (100 Вт гача), ўрта қувватли (5 кВт гача), катта қувватли (5 кВт дан юқори);
тўғриланган ток частотаси бўйичасаноат частотаси (50Гц), оширилган частотали (400 ёки 1000Гц), юқори частотали (1000Гц дан юқори);
кучланиш бўйичакичик кучланишли (250 В гача), ўрта кучланишли (1000 В гача), юқори кучланишли (1000 В дан юқори);
иш юкламасининг режими бўйичаузоқ вақтли, импульсли, қисқа вақтли;
тўғрилагичга юкламанинг реакцияси бўйичаактив, индуктив ва сиғим реакцияли.
Ўзгарувчан токни ўзгармас токка ўзгартириш ночизиқли элемент вентиль ёрдамида амалга оширилади.
Вентиль бир томонлама ўтказишга, яъни бир йўналишдаги токка катта ўтказувчанликка (кичик қаршиликка) ва бошқа йўналишдаги токка кичик ўтказувчанликка (катта қаршиликка) эга бўлади. Вентиль кичик қаршиликка эга бўлган йўналиш тўғри йўналиш дейилади ва Rтўғ, Iтўғ, Uтўғ катталиклар билан характерланади. Вентиль катта қаршиликка эга бўлган йўналиш эса тескари йўналиш дейилади ва Rтес, Iтес, Uтес катталиклар билан характерланади. Схемада вентилнинг белгиланиши 9.2−расмда келтирилган.
Аноддан катодга йўналишдаги кучланиш тўғри, катоддан анодга йўналишдаги кучланиш эса тескари кучланиш дейилади. Вентилдан оқиб ўтадиган ток ва вентилнинг асосий электр хусусиятлари унинг вольт-ампер тафсифи (ВАХ) I=ƒ(U) орқали характерланади.
Вентиллар реал ва идеал вентилларга ажратилади. Идеал вентилда Rтўғ=0, мос равишда Uтўғ=0, Iтўғ ток эса ҳеч нарса билан чекланмайди, Rтес=, яъни Uтес кучланишнинг ҳар қандай қийматида Iтес=0 бўлади.