12- расм. Ғалла пармаловчиси: 1— қўнғизи; 2 -личинкаси
Ғумбаги 3—4 мм, оч жигар ранг тусда, қорин қисмининг учида илгаги ҳам, тикани ҳам бўлмайди.
Ҳаёт кечириши. Иситиладиган бинода бу зараркунанда йил бўйи ривожланади, иситилмайдиган бинода еса личинкалик даврида қишлайди. Май-июн ойларида пайдо бўлган қўнғизлар дархол қўшилди ва тухум қўя бошлайди. Урғочи қўнғизи 60 тадан 140 тагача тухумни 1—3 ҳафта давомида маҳсулотлар устига қўяди. Тухум инкубацияси одатда (24—28° бўлса) 1—2 ҳафта давом етади, аммо 17—18° ҳароратда бир ойга,хатто ундан ортиқроқҳам чўзилиши, 5°дан паст ҳароратда еса мутлақо тўхтаб қолиши ҳам мумкин. Личинка тухумдан чиқиш олдида тухум пўстини, унинг билан бирга ҳар хил микроорганизмларни ейди, бу микроорганизмлар личинкага қаттиқ озиқларни ҳазм қилишида ёрдамберади. Личинка ғумбакка айланиши олдида озиқ заррачаларидан ўзига бешикча ясайди ва унда ғумбакка айланади. Ғумбаклик даври 10—14 кунга чўзилади.
Ҳарорат ва озиқ-овқат зараркунанданинг ривожланиши муддатини белгиловчи асосий омиллардан хисобланади. Бунда маҳсулот ҳарорати иккиламчи даражадаги аҳамиятга ега.
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида бир йилда тўрт мартабагача бўғин бериши мумкин.
Капюшонлилар ёки сохта пўстлоқхўрлар оиласи (Вострйдае)
Бу оилага кирувчи қўнғизлар танаси узунчоқ, силиндрик шаклда бўлади. Олдинги кўкрагининг устки (олдинги елкаси) олдинга қараб жуда туртиб чиққан ва кўкрак ичига тортилган кичкинагина бошчасини капюшон каби қоплаб туради. Олдинги кўкрагининг устида ҳар хил шаклли бўртиқлар бўлади. Шунингдек, личинкасининг ҳам боши кичкина ва кўкрак бўғимлари елпиғичсимон мўйловлилар личинкасининг кўкрак бўғимлари сингари кенгайган. Танасининг учи остки томонга қараб егилган.
Қўнғизининг мўйловлари тўққиз-ун бўғимли, тароқсимон ва учи тўғноғичсимон бўлади; оёқ бармоқлари тўрт бўғимли ёки сохта тўрт бўғимли бўлиб кўринади.
Дон пармаловчиси (Рҳизопертҳа доминиcа Ф.)
Бу зараркунанда биринчи навбатда ғалласимонлар дони: буғдойни, маккажўхорини, гуручни ва бошқаларни зарарлайди. Дон пармаловчисининг личинкаси доннинг ичидаги мағизини еб, ун гардига ўхшашмай қисмларни ва ўз екскриментлари (тезаклари) ни ташқарига чиқаради, булар зарарланган дон устига кўплаб ёпишади, шунинг учун зарарланган дон аниқ билиниб туради.
Бу пармаловчи тропик ва субтропик мамлакатларда кенг тарқалган ва ғалла захираига катта зарар етказади. Ўзбекистонга яқиндагина келиб қолган бўлса-да, аммо кейинги 10—15 йил ичида деярли ҳамма жойга тарқалиб кетди. Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларининг айрим туманларида омборда сақланадиган донларга катта зарар етказади.
Дон пармаловчиси ташқи кўриниши жихатидан ғалла пармаловчисига ўхшайди. Ундан тубандаган белгилари билан фарққилади: дон пармаловчисининг танаси туксиз, ғалла пармаловчисининг танаси еса, аксинча, тук билан қопланган. Дон пармаловчисининг олдинги кўкрагининг қирғоғида тишсимон ўсимталари бор, ғалла пармаловчилариникида бундай тишлар йўқғалла пармаловчилари мўйловларининг тўғноғичсимон учи силлиқ бўлади, дон пармаловчилариники еса аррасимон бўлади. Дон пармаловчиларининг танаси оч қизил-жигар ранг тусда, ғалла пармаловчилариники қорамтирроқ рангда бўлади.
Қўнғизи 2,5—3 мм, танаси узунчоқ силиндрик шаклда бўлади. Қўнғизнинг кичкина бошчасини устки томондан капюшон беркитиб туради, шунинг учун қўнғизнинг боши устки томондан кўринмайди.
Тухуми 0,5 мм, силлиқ, оқ бўлади. Личинка ва ғумбаги ғалла пармаловчисининг личинка ва ғумбагига ўхшайди (13-расм).
Ҳаёт кечириши. Енг жанубий вилоятлар шароитида бу зараркунанда йил бўйи ривожланиши мумкин. Урғочиси оталангандан сўнг донга биттадан тухум қўяди. Оптимал шароит (+ 30°) да битта йпғочи 586 донага қадар тухум қўйиши мумкин, бу тухумлардан бир-бир ярим ҳафтадан сўнг личинкалар чиқади. Улар дарҳол дон ичига ўйиб киради ва дон куясининг қурти сингари дон мағизини ейди. Личинкаси бундан кейин дон ичида ривожланади: личинка дон ичида ғумбакка айланади ва ундан қўнғиз чиқади, қўнғиз еса зарарланган дон пўстини кемириб ташқарига чиқади ва тухум қўя бошлайди.
1 2
Do'stlaringiz bilan baham: |