Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги



Download 5,11 Mb.
bet17/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

9-расм. Муғамбир қўнғиз: 1-личинкаси; 2- имагоси.

Муғамбир қўнғизлар оиласи (Принидае)
Қўнғизи кичкина, тухумсимон ёки овал шаклда, мўйловлари ипсимон бўлади. Оёқлари ингичка, икки томонга керилиб туради (қўнғизи ташқи томондан ўргимчакка ўхшайди). Личинкасининг кўкрак бўғимлари кенг худди елпиғичсимон мўйловли қўнғизлар личинкасига ўхшайди. Оёқ бармоқлари беш бўғимли. Қўнғизларга бирон нарса тегиб кетгудек бўлса, улар оёқ ва мўйловларини йиғиштириб олиб, ўзини «ўликка» солади.
Тунги муғамбир қўнғиз (Птинус фур Л)
Ўзбекистоннинг хамма жойида, аммо оз миқдорда учрайди. Бу қўнғиз кўпинча дон ва дондан қилинган маҳсулотлар, чигит, кунжара сақланадиган омборларда, кондитер ва макарон фабрикаларида, тегирмонларда, крупа заводларида, магазин ва хар хил озиқ -овқатлар сақланадиган омборларда учрайди. Бу зараркунандаларнинг хавфлилиги шундаки, улар кундузи ёруғликдан қочади, тешик ва ёриқларга кириб яшириниб олади, фақат кечқурун ва кечаси озиқланади.
Тунги қўнғизлар диморф бўлади, яoни еркаги ва урғочиси бир-биридан фарққилади, еркаги — 2,5— 4,5 мм, танаси силиндрик шаклда бўлади; урғочиси аксинча, тухумсимон шаклда бўлади. Бундан ташқари, урғочисининг хар қайси устки қанотларининг учида ва тагида биттадан оқ доғлари бор. Урғочиси еркагига нисбатан бирмунча кичик —2,5—3,5 мм. Танаси қалин калта туклар билан қопланган. Еркаги уча олади. Урғочисининг қанотлари тўла етилмаганлиги учун урғочи қўнғиз фақат оёқлари ёрдами билан харакатланади. Тухуми 1 миллиметрдан кичикроқ, овал шаклда, хира оқ рангли бўлади. Личинкаси 5 мм гача, хира-оқ рангли, боши жигар ранг остки томонга қараб дугасимон шаклда егилган ва туклар билан қопланган. Личинкасининг анал тешиги ўткир бурчакли хитин скоба тарзида кўндаланг жойлашган ёриққа ўхшайди.
Ғумбаги4,4—4,5 мм, хира-оқиш рангда, устки томони дўнгроқ, танаси калта (10-расм).
1 2

3


10-расм. Тунги муғамбир қўнғизи: 1-еркаги, урғочиси; 2-3-имагоси.


Ҳаёт кечириши. Иситилмайдиган омборларда тунги муғамбир қўнғиз катта ёшдаги личинкалик, ғумбаклик даврида, баoзан еса қўнғизи қишлайди. Март ойининг охирида ёки апрелда қўнғизлар ривожланиши тамомланиб, улар қўшилади ва тезда (3—4 кундан сўнг) урғочи қўнғиз тухум қўя бошлайди. Ҳаммаси бўлиб 60 —160 дона тухумни ўзи озиқланаётган маҳсулотга тарқоқ холда қўяди. 2—4 кундан сўнг тухумдан личинка чиқади. Личинкалар дастлаб ун гардлари билан озиқланади. Личинканинг ривожланиши (етилиши) га ҳарорат катта таoсир етади, масалан: +23° (оптимал) ҳароратда личинкалик даври, қарийб 2 ойга яқин чўзилади, бу муддат ичида 3 марта пўст ташлайди, ноқулай ҳароратда еса личинканинг ривожланиши 8—10 ойгача чўзилиши мумкин. Тунги муғамбир қўнғизнинг ривожланиши учун маҳсулотнинг нам-қуруқлиги у қадар катта аҳамиятга ега емас. Ун ёки майдаланган маҳсулот билан озиқланган личинканинг ривожланиши тугагандан сўнг ўзига бешикча ясайди ва унинг ичида ғумбакка айланади, ғумбакдан икки ҳафта ўтгач, қўнғиз чиқади. Тунги муғамбир қўнғиз бир йилда битта-иккита бўғин беради, аммо ноқулай шароитда битта бўғин муддати икки йилга хам чўзилиб кетиши мумкин.
Бу зараркунанда билан бирга, ўша шароитда, аммо озроқ бўлса-да, бошка муғамбир қўнғиз —тўқ-жигар ранг қўнғиз — Птинус Латро Ф. учрайди. Бу муғамбир қўнғиз ҳам худди тунги муғамбир қўнғиз сингари хаёт кечиради.



Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish