Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


Қалқонсимонлар оиласи (Остоматидае)



Download 5,11 Mb.
bet16/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Қалқонсимонлар оиласи (Остоматидае)
Қўнғизининг танаси кенг, ясси, бир оз чўзинчоқ, кўкрак қисми билан қорин қисми ўртасида чуқур ариқчаси бор. Боши кенг, ени олдинги кўкрагининг енига баробар келади; учлари салгина йўғонлашган ўн бир бўғинли мўйловлари; икки ён томонга ташланган, тананинг орқа томонига қараб салгина егилган. Оёқ бармоқ удари беш бўғинли. Бу оилага кирувчи кўпчилик турлари йиртқич бўлади.
Мағриб (Мовритан) қўнғизи (Тенбриоиедес мауританиcус З)
Мовритан қўнғизи биринчи навбатда доннинг муртагини ейди ва бу билан уруғлик донларга зарар етказади. У фақат донга емас, балки дондан қайта ишланган маҳсулотларга хам катта зарар етказади, унни, кондитер маҳсулотларини, қуруқ меваларни ҳам ейди, майда кунжарани, чигитни ейди, баoзан еса тара (қоп, идиш) ларни ҳам бузади. Мовритан қўнғизи ҳамма жойда, аммо оз миқдорда учрайди. Бу қўнғизи бошқа ҳашаротларнинг тухумини, личинкасини, ғумбакларини ва каналарни ейди.
Қўнғизнинг узунлиги 0,5— 11 мм, танаси бир оз яссиланган, устки томони ялтироқ ва остки томони қизғиш-сарғиш рангда. Олдинги кўкрак билан ўрта кўкрак орасида бир-бирини аниқ ажратиб турадиган чуқур ариқчаси бор. Олдинги елкасининг олдинги бурчаклари учлик тикан шаклида туртиб чиқади. Бошининг туби олдинги кўкрагига нисбатан бир оз енсизроқ бошида калта, учи йўғонлашган мўйловлари ва бақувват жағлари бор. Устки қанотларининг ени бошидан охиригача бир хилда, устки томонида узунасига йўналган жўяклари бўлиб, улар оралиғида занжирсимон туташган майда чуқурчалар бўлади. Устки қанотларининг учи ярим доира шаклида юмалоқ бўлади.
Тухуми 1 —1,5 мм, урчуқсимон шаклда, хира рангли бўлади.
Личинкаси 1,5 дан 19 мм гача, дастлаб оқ, оғиз аппарати тўқ жигар ранг бўлади; охирги ёшдаги личинкалар хира-оқиш, боши тўқ жигар ранг, деярли қора бўлади; оғиз аппаратлари ва кўзлари ҳам худди шу рангда. Қорин қисмининг охирги бўғимида иккита бақувват ўсимтаси бор. Кўкрак бўғимларининг устки томонида симметрик жойлашган иккита тўқ-жигар ранг катта доғлари бор. Танаси узун сийрак туклар билан қопланган.
Ғумбаги 7—10 мм, новвот ранг-оқиш тусда, боши катта, танаси сийрак туклар билан қопланган, танасининг учида айри каби икки томонга қараган иккита илгаги бўлади (9- расм).
Биологияси. Қўнғизи ёки личинкаси қишлайди. Қишлаб қолган личинкаси ерта бахорда ғумбакка айланади, қишлаб қолган урғочилари еса тухум қўя бошлайди, тухумларни омборнинг ёғоч қисмидаги тешик ва ёриқларига 10—60 донадан тўда-тўда қилиб қўяди ва уларни қаттиқ буюмларга ёпиштиради. Тухум қўйиши (вақт -вақти билан) 2 ойдан 1 йилга қадар чўзилиши мумкин. Битта урғочи қўнғиз бутун хаёт мингдан ортиқ тухум қўяди; тухум бир-икки хафта мобайнида ривожланади, бундан сўнг личинка чиқади, личинка одатда 3 ёки 4 марта пўст ташлайди. Личинка жуда секин (2,5—4 ой) ривожланган тақдирда 11 мартагача пўст ташлаши мумкин. Сўнгра личинка ўзи озиқланаётган маҳсулотдан чиқиб кетади ва тешик ёки ёриқларга кириб қаттиқ заррачаларга сўлагидан ўзига бешикча (ин) ясайди ва унинг ичида яна ривожланади, яoни ғумбакдан олдинги даврни ўтайди, сўнгра ғумбакка айланади. Мовритан қўнғизининг ғумбаклик даври, ташқи шароитга қараб, 8 кундан 25 кунгача давом етади. Ғумбакдан чиққан қўнғиз, яна бир неча кун (то бақувватлангунча) бешикча ичида қолади. Бешикчадан чиққан қўнғиз тез вақтда оталана бошлайди, маoлум вақтдан сўнг яна такрорий оталанади. Қўнғиз бир йилдан икки йилгача яшайди.
Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида мовритан қўнғизи иситиладиган хоналарда бир йилда 2—3 тагача бўғин беради.






Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish