Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги



Download 5,11 Mb.
bet2/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

II. Глоссарий




III. Иловалар

3.1

Фан дастури




3.2

Фаннинг ишчи ўқув дастури




3.3

Тарқатма материаллар




3.4

Баҳолаш меъзони






  1. Ўқув материаллари

1.1 Маъруза матни


МУНДАРИЖА





Маъруза матни

сахифалар

1

Фанга кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари

6

2

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираси зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари

25

3

Омбор зараркунандалар асосий турлари ва биологияси.
3-мавзу. Сувараксимонлар оиласи, терихўрлар оиласи ва антренуслар оиласи биологияси ва қарши кураш чоралари

31

4

Чипор қўнғизлар оиласи, қалқонсимонлар оиласи, муғомбир қўнғизлар оиласи ва донхўрлар ҳамда пўстлоқхўрлар биологияси ва қарши кураш чоралари

35

5

Хақиқий (чин ) куялар, кертик қанотли куялар ҳамда олов ранг куялар биологияси ва қарши кураш чоралари

40

6

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасининг карантин ахамиятига ега бўлган зараркунандалари биологияси ва қарши кураш чоралари

48

7

Ғалла ва тукли каналари оиласи кемирувчилар туркуми биологияси ва қарши кураш чоралари

59

8

Зараркунандалар миқдорини чеклаб турувчи омиллар.
Ҳарорат ва намликнинг таoсири

61

9

Омбор зараркунандаларининг озиқланиш хусусиятлари. Ташқи мухитнинг омбор зараркунандларига таoсир қиладиган бошқа омиллари

85

10

Омборларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини зараркунандалари билан зарарланганлигини текшириб кўриш. Намуналар ташхиси

96

11

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасининг зараркунандаларига қарши кураш усуллари

105

12

Зараркунандаларни қириб ташлаш учун технологик жараёнлардан фойдаланиш

110

1-мавзу.Фанга кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Режа:
1.Кириш
2.фаннинг мақсади ва вазифалари
1. КИРИШ
Сақланадиган ғалла ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини зарарловчи каналар, ҳашаротлар ва сичқонсимон кемирувчилар ҳўжалигимизга катта зарар етказади. 1930 йили Тошкентда қишлоқҳўжалик зараркунандаларига қарши курашиш Аксионер жамияти ташкил етилди. Ўша вақтда бу соҳада мутахассисларнинг етишмаслиги, моддий ва техникавий базанинг кучсизлиги туфайли қишлоқҳўжалик зараркунандаларига қарши кураш ишларини кенг кўламда ривожлантириб юбориш мумкин бўлмади, шунинг учун бу ишлар дон ҳўжалигининг йирик обектларидагина олиб борилди. Шундай бўлса-да бу жамият келажакда шу соҳадаги оператив ва илмий ишларни мукаммаллаштириш ва ривожлантириш учун замин бўлибқолди. 1934 йилда омбор зараркунандаларига қарши кураш ишларига раҳбарлик қилиш Осоавиахимга топширилди, бу ташкилот ўзининг жойлардаги кенг шахобчалари орқали зараркунандалар маибаини планли равишда йўқотиш ишини анча кучайтириб юборди. Осоавиахим йирик дон ҳўжаликларидан ташқари, колхоз ва совхоз омборларини хам ўз назоратига олди; пахта маҳсулотларини зарарсизлантириш сохасида дастлабки ишлар қилинди. Шу даврларда ялпи дератизацион ишлар ўтказилди. 1934 йилдаёк Ўзбекистонда 1,8 милл. м3 омбор, қарийб 1 милл. м3ғалла газланди. 1,6 милл. м2 омбор ҳўл усул билан ишланди ва 1,5 милл. м2 майдонда дератизация ўтказилди, бироқ бу кўламдаги ишлар ҳам, хусусан пахта маҳсулотларини сақлашда, етарли емас еди, чунки сақланган чигит ва кунжаранинг айрим бунтларидан олинган 1 кг намунада бир неча минг дона зараркунандаларни учратиш мумкин еди. Шуни еoтиборга олиб, Министрлик 1938 йилда тўқимачилик саноати Халқ Комиссарлиги хузурида омбор зараркунандаларига қарши кураш бўлимини ташкил етди. Бу бўлим томонидан пахта тозалаш саноати корхоналарида зараркунандаларга қарши кураш тадбирлари системасини амалга оширилиши натижасида зараркунандаларнинг асосий манбалари қисқа муддат ичида тугатилди. Омбор зараркунандаларига қарши курашиш сохасида колхоз ва совхоз секторларига, савдо ҳамда ҳўжалик ташкилотларига хизмат кўрсатиш иши 1940 йилда Осоавиахим ташкилотларидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган ҳўжаликхисоботи ташкилотига, сўнгра еса 1945 йилда Ўзбекистон Қишлоқ ҳўжалик вазирлигига ўтди. Омбор зараркунандаларига қарши кураш ишларини кучайтириб юборган бу мустақил ташкилот вазифаси кейинчалик ўсимликларни ҳимоя қилиш вилоят стансияларига олиб берилди. Шу вақтдан бошлаб, асосан, ихтисослаштирилган машиналардан, кимёвий моддалардан ва дератизациядан фойдаланилиши туфайли, омбор зараркунандаларига қарши курашиш ишларининг кўлами анча кенгайди. Фумигантлардан яхши натижа берадиган янги препарат— метил бромид амалда қўлланила бошланди. Юқорида кўрсатилган ташкилотлардан ташқари, омбор зараркунандаларига қарши курашиш: Бутуниттифоқ контораси, темир йўл транспортида еса — қирувчи стансияларнинг йўл-транспорт бўлими, шунингдек, сут, гўшт ишлаб чиқариш вазирлигининг ихтисослаштирилган бўлими ҳам зараркунандаларни қириш иши билан шуғулландилар. Зарарли ҳашаротлар айрим турларининг биологиясини ўрганиш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш иши билан биринчи бўлиб шуғулланган илмийтекшириш муассасалардан ўсимликларни химоя қилиш Ўрта Осиё стансиясини кўрсатиш мумкин. Бу стансия қошида 1930 йилда омбор зараркунандаларини ўрганиш лабораторияси ташкил етилди. Бунга қадар Ўзбекистонда бу соҳада, агар айрим ентомологларнинг кичик тасодифий ишларини еoтиборга олмаганда, ҳеч кандай илмийтекшириш ишлари олиб борилмаган еди. Бу сохада қилинган ишлар қишлоқҳўжалик маҳсулотлари захирасининг зараркунандаларига қарши кураш учун керакли техникавий қўлланмалар ва инструксиялар яратишга асос бўлди. Бироқ пахта тозалаш ва ёғ ишлаб чиқариш саноати корхоналарида чигит ва кунжаранинг кўплаб зарарланиши 1939 йилда Бутуниттифоқ пахтачилик илмий-текшириш институтининг ўсимликларни ҳимоя қилиш стансияси қошида пахта маҳсулотлари захирасининг зараркунандаларини ўрганиш махсус лабораторияси ташкил етиш ехтиёжини туғдирди. И.Т.Носков рахбарлигида юқорида еслатилган лаборатория зараркунандалар асосий манбаини қисқа муддат ичида тугатишга ёрдам берадиган кураш чоралари системасини ишлаб чиқди. Кейинчалик, пахта маҳсулотлари зараркунандаларидан ташқари бошқа қишлоқҳўжалик маҳсулотлари захираси зараркунандаларини ўрганилиши натижасида бу лабораториянинг иши кенгайиб кетди.



Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish