Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


Омбор зараркунандаларидан келадиган зиёнлар



Download 5,11 Mb.
bet6/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Омбор зараркунандаларидан келадиган зиёнлар
Бирлашган Миллатлар ташкилоти, Қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат масалалари бўйича (ФАО) бўлимининг маoлумотларига қараганда, дала зараркунандалари ва касалликларидан бутун дунё масштабида бир йилда фақат ғалла екинларининг 30 миллион тоннаси, яoни хосилнинг 6% и, омбор зараркунанларидан еса ғаллазахирасининг яна ҳам кўпроғи — 50 миллион тоннаси ёки 10% и нобуд бўлар екан. Зараркунандалар нобуд килган бу ғалла билан 150—200 миллион аҳолиси бўлган мамлакатни бир йил мобайнида боқиш мумкин. Фақат ҳашаротлар дунёдаги дуккакли ва ёғли ўсимликлар дон захирасининг 5% ни нобуд қилади, бу еса ФАОнинг маoлумотларига қараганда, дунё масштабида сотиладиган дуккакли ва мойли ўсимликлар донининг ярмини ташкил етади.
АҚШ омбор ҳўжалигида зараркунандалар нобуд қиладиган доннинг миқдори умумий ғалла ҳосилининг 5% ини ташкил етади деб хисоблайдилар.
Англияда кемирувчилар озиқ-овқат захирасига кам зарар келтирмайди, у ерда фақат каламушлар ҳар йили 100 миллион фунт стерлинг миқдорида зарар етказади. Германияда йилига омбор зараркунандалари ғаллазахирасининг 2% ини нобуд қилади, бу еса 100 миллион маркани ташкил етади, булардан факат узун бурун қўнғизи 1949 йилда 17,4 миллион марка зарар етказган, (яoни 253 минг тонна) ғаллани нобуд қилган.
Омбор зараркунандалари Италия, Франсия, Нидерландия, Белгия ва бошқа Европа мамлакатларида ҳам бундан кам зарар келтирмайди. Ерон, Туркия, Греция, Бирма ва бошқа мамлакатларда ғалла захираларини сақлаш ва уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш хозирда хам жуда оғир аҳволда.
Чор Россияси даврида зараркунандаларга қарши кураш ёмон ташкил етилганлиги сабабли, омбор зараркунандаларидан келадиган зарар жуда катта еди. Россияда ҳар йили зарарли ҳашаротларнинг далачиликка, боғдорчиликка ва сабзавотчиликка келтирадиган зарари, тахминан, 1 миллиард 30 миллион сўмни (давлат бюджетининг қарийб ярмини) ташкил етар еди.
Совет хокимияти барпо қилиниш йиллари омбор зараркунандаларидан келадиган зарарлар анча катта еди, яoни ғалланинг 5—6% и, чигитнинг 5% и, пилланинг 1 — 1,2% и нобуд бўлар еди. Хозирги вақтда еса, омбор зараркунандаларига қарши кураш иши режали равишда олиб борилиши сабабли, бу зараркунандалардан келадиган зарар анча камайди. Ҳосилни зараркунандалардан ҳимоя килиш иши йил сайин муваффақиятли равишда олиб борилмоқда. Бироқ зараркунандаларни режалиравишда йўқотиш ишига жиддий еoтибор бермаган айрим жойларда, омбор зараркунандаларидан келадиган зарар ҳозир ҳам анчагина катта.
Зарарли ҳашаротлар ва каналар қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини ебгина қолмай, балки таркибида кўп миқдор сийдик-туз ва кантаридин (кучли заҳар)га ўхшаш зарарли модда бўлган тезак (екскримент) лари билан маҳсулотни ифлослантиради. Натижада маҳсулот сифати пасаяди, жуда ифлосланганда еса маҳсулот озиқ -овқат ва ем-хашак учун ярамайди. Кичик ун митаси билан кучли зарарланган (200 т) чигитнинг мойи зарарланмаган чигитнинг мойига қараганда икки марта камайган, яoни 22% мой олиш ўрнига 11,7% мой олинган. Шу вақтда, зарарланмаган чигитдан олинган мой кислоталар миқдори 2,8% бўлса, зарарланган чигитдан олинган мойда кислоталар миқдори 12% гача ошган. Бундай мой тезда ачиб қолади ва уни узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Ун канаси чигитни кучли зарарлаганда ундан келадиган зарар яна ҳам сезиларли бўлади. Омбор узун бурун қўнғизи зарарлаган доннинг озиқ-овқатлик сифати анча йўқолади—крахмал миқдори икки марта камаяди, кўп миқдори уч марта ошади.



Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish