2- расм.Ҳашаротлардан: А-кичик мита зарарлаган; а — тивити тозаланмаган; б- тивити тозаланган чигитлар; в— чигитли пахта. Б — чирк-қўнғир рангли мита. В — омбор тилла ранг куяси зарарланган чигит.
Зараркунандалар тахта кунжарасини зарарлаганда улар кунжарадаги прессланган чигит мағизини ейди, аммо майдаланган чигит пучоғига тегмайди. Бунинг натижасида тахта кунжара ўзининг тузилишини йўқотишива майдаланган чигит пўстидан иборат илма-тешик каркасга ўхшаб қолади. Қиммати йўқолган бундай кунжаранинг тўйимли кучи камаяди, уни ҳайвон яхши емайди, шунинг учун улар фақат далани ўғитлаш учун ишлатилади. Митачалар фақат ғалласимонлар донини сиртини кемириб зарарлайди ва унда ҳар хил катталикдаги уйдимчуқурлар қолдиради. Узун бурун қўнғизлар ва уларнинг личинкалари, аксинча, доннинг ички қисмини — мағизини кемириб пўстинигина қолдиради. Дон куясининг қурти ҳам донни шундай зарарлайди, аммо бу зараркунанданинг кемиришидан дон ичида хосил бўлган бўшлиқўргимчак етига ўхшаш тола билан ўралган бўлади, дон ичидаги бу катта бўшлиқдан ташқари қурт яна кичкина бўшлиқҳам ҳосил қилади, бу кичик бўшлиқда қурт тезаги (екскрименти) тўпланади.
Кўпчилик зараркунандалар намланган маҳсулотларни яхши ейди. Ун канасига озиқ танлаш учун тўла имконият яратилганда, уларни асосий қисми — 93,8% и намланган маҳсулотга тўплангани аниқланган, шу жумладан каналарнинг 65,3% и намланган кунжара талқонида, 28,5% и еса намланган чигитда тўпланган. Каналарнинг қолган фоиза қуруқ кунжара талқонида ва қуруқ чигитда тўпланган. Омбор ва шоли узун бурун қўнғизларида ҳам деярли шундай ахвол рўй берган.
Омбор зараркунандаларининг зарарлаши
Омбор зараркунандаларининг кўпчилик турлари катта зарар етказади. Кичик ун митасининг ўзи бир кунда 0,1—0,2 мг, унинг катта ёшдаги личинкаси икки марта ортиқроқозиқ ейиши аниқланган. Кичик митага қараганда бир неча марта катта бўлган чирк-қўнғир ранг мита пахта маҳсулотини кичик митага нисбатан 6—7 марта кўпроқ ейди. Битта омбор узун бурун қўнғизи ярим йиллик актив ҳаёти мобайнида намлиги 12,5% бўлган буғдойдан 73,2—128 мг ни, намлиги 14,4% бўлган буғдойдан еса 241—481 мг ни ейди.
Дон куясининг битта қурти ўз ҳаётида буғдойнинг ендоспермасини ичидан ейиш билан 20—30 донагача буғдойни зарарлаши мумкин. Бу куянинг зарар етказиш коеффициенти маккажўхорининг хар хил нави учун бир хилда бўлмайди ва 7% дан 15% гача бўлиши мумкин, умуман олганда еса бу куя қуртларининг зарарлашидан омборда сақланадиган маккажўхорининг умумий оғирлигидан 4,7—5,3% и нобуд бўлади. Бир жуфт тегирмон куясининг авлоди бир кунда 1,8 г, бир йил мобайнида еса 17,5 кг ун ейди, яoни битта каламушнинг бир йилда ейдиган унига тенг келадиган миқдорда ун ейди.
Мебел куясининг қурти бир йилда 5,5 мг юнгли газламани еса, кийим куясининг битта қурти 24 мг гача юнгли кийимни ейди. Омбор зараркунандаларининг бошқа турларини келтирадиган зарари хам жуда катта. Пиллани зарарловчи чипор ранг ва фриш терихўр қўнғиз личинкалари хусусан катта зарар етказади. Терихўрлардаи келадиган зарар яна шунинг учун ҳам катта бўладики, уларнинг енг кўп зарар келтирадиган стадияси— катта ёшдаги личинкаси бўлиб, бир йил мобайнида деярли 9—11 ой актив ҳолатда бўлади ва ҳамма вақт овқатланади. Ун каналари, айниқса кемирувчилар —сичқон ва каламушлар жуда хавфли бўлиб, улар ғалла захираларини ифлослайди, мебелларни, кийимларни, тар (қоп, идиш) ларни кемиради. Битта каламуш бир кунда 100 мг, уй сичқони еса 20 мг дон ейди. Битта каламуш бир йил мобайнида 18 ва ҳатто 22 кг, уй сичқони еса 7—9 кг дон ейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |