Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


-мавзу:Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираси зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари



Download 5,11 Mb.
bet3/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

2-мавзу:Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираси зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари.
Режа:
1.Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираси зараркунандалари.
2.Омбор зараркунандаларининг овқат танлаш хусусияти.
3.Омбор зараркунандаларининг зарарлаши ва келтирадиган зарарлаши.
Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сақлашда омбор зараркунандалари — каналар, ҳашаротлар, қушлар ва сичқонсимон кемирувчилар анча қийинчилик туғдиради ва ташвишга солади. Улар ғаллазахираларини темир йўллар ва сув йўллари орқали ташилганда, шунингдек, омборларда сақланганда ёки тегирмонда, кондитер ва бошқа фабрикаларда зарарлайдилар.
Зараркунандалар чорвачиликка зарар етказадилар, улар хар хил кўпинча енг хавфли касалликларни тарқатади ва юқтиради.
Кўпгина ҳашаротлар маданий ўсимликлар ҳисобига ривожланади, баoзилари еса маҳсулотларни, мол (товар)ларни, ёғоч иморатларни ва ёғоч буюмларни зарарлайди.
Табиий ва қишлоқ ҳўжалик шароити хилма-хил бўлган мамлакатимизда 80 мингга яқин ҳашаротлар тури учрайди. Улардан 8 мингга яқин тури ҳар хил қишлоқ ҳўжалик екинлари ва маҳсулот захираларининг зараркунандаси ҳисобланади. Улардан кўплари одам ва унинг ҳўжалиги учун енг хавфли душмандир. Масалан, жануб ва какао оловранг куянинг қурти ва суринам унхўриқуруқ меваларни қаттиқ зарарлайди. Олачипор ва фриш терихўрлари пиллага катта зарар етказади. Шу билан бирга терихўрлар қуруқ меваларга ва сир (пишлоқ) пашшаси личинкаси билан бирга Мўйноқ ва Қизил-Ўрдадаги балиқ тайёрлаш базаларида тузланган ва дудланган балиқларни бузади ва қириб ташлайди. Терихўрлар — полифаглар. Улар хилма-хил маҳсулотларни — терини, юнгни, юнг тўқималарини, гўшт, қоқини, чўчқанинг дудланган сон гўштини ва шунга ўхшаш бошқа маҳсулотларни зарарлайди. Улар фақат ҳайвон маҳсулотларини зарарлабгина қолмай, балки ўсимлик маҳсулотларини ҳам зарарлайди.
Баoзи зараркунандалар — хар хил пармаловчи ҳашаротлар узун бурун қўнғизлар, трухляк —қўнғизлар одам яшайдиган жойларга катта зарар етказади. Улар уй шипларидаги, поллардаги ёғочларни, ром ва ешикларни ўяди, мебелларни, музика асбобларини ва шахтадаги ёғоч тирговучларни ва хоказоларни зарарлайди.
Оқ чумолилар (термитлар) Ўзбекистонда (Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Қашқадарё, Навойи ва Хоразм вилоятларидаги) ва Ўрта Осиёдаги бошқа республикаларнинг хўжаликларига катта зарар етказади. Улар турар жойларга, очиқҳаводаги инларига ўрнашиб олиб, биноларнинг ёғочларини, телеграф устунларини кемиради ва уларни авария ҳолатига олиб келади. Ўзбекистондаги кўпгина омборлар текширилганда улар хар хил зараркунандалар, асосан, узун бурун қўнғизлар ва миталар билан зарарланганлиги аниқланган.
Сичқон, каламуш, хомякчалар каби кемирувчилар озиқ-овқат маҳсулотлари захирасига катта зарар етказадилар. Улар одам ва уй ҳайвонлари ейдиган озиқ-овкат маҳсулотларини зарарлайди, қулай пайтларда еса жўжаларга, товуқларга, ўрдак, ғозларга ва ҳатто йирикроқ ҳайвонларга ҳам хужум қилади ва тутиб ейди. Улар уйларда мебелларни, кийимларни ва бошқа уй жиҳозларини кемиради, ҳар хил юқумли касалликларни юқтиради ва тарқатади, бу билан у одамларга бехисоб зарар етказади.



Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish