Ун катта митаси (Тенебриомолитор Л)
Ун катта митаси ҳам совуқ иқлимли, ҳам иссиқ иқлимли вилоятларда тарқалган. Ўзбекистонда еса кўпгина пахта тозалаш ва ёғ заводларида, колхоз ва совхоз омборларида, тегирмонларда баoзан кўп миқдорда учрайди ва бу вақтда маҳсулотларга жиддий зарар етказди. Қўнғизлари ва личинкалари хилма-хил ўсимлик маҳсулотлари, баoзан ҳайвоний маҳсулотлар билан хам овқатланади; улар унни, донларни, кунжарани. чигитни ва сабзавот-полиз екинлари ва дала екинлари уруғларини ҳам зарарлайди. Қўнғизи ва личинкалар бақувват жағлари билан қопларни кемириб, уларни юмалоқ шаклда тешадилар. Улар зах жойларда яшайди ва жуда нам тортган озиқларни севиб ейди.
Қўнғизи 13—16 мм, бир оз ялтироқ, танаси ясси, ёнлари параллел, боши енлик, аммо олдинги кўкрагидан енсизроқ бўлади (21-расм).
Олдинги кўкраги ва олдинги қанотлари устида майда нуқтасимон чуқурчалари бор, улар олдинги қанотларида чизиқсимон қатор жойлашган.
Тухуми 1,6—1,8 мм, чўзинчоқ-овал шаклда, суцимон оқ, бир оз ялтироқ бўлади.
Биринчи ёшдаги личинкаси 2,0—2,5 мм, охирги ёшдаги личинкаси еса 25—30 мм келади. Тухумдан чиққан личинка аввал оқ бўлиб, кейинчалик қорамтирлашиб боради, охирги ёшдаги катта личинка сап-сариқ бўлади. Личинкаларда яхши ривожланган оёқлар бўлади, улар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юради. Танаси зўрға сезиладиган майда ва калта тукли еластик хитин пўст билан қопланган. Қорин қисмининг учида учи юқорига қайтарилган, хитиндан иборат иккита катта илгаклари бор. Бу илгаклар ёнида биттадан кичкина бўртиқчаси бор.
Ғумбаги силлиқ, 16—18 мм, оч-сариқ рангли, ён томонларида енлик, тароқсимон ўсимтаси бўлади; қорин қисмининг учида иккита илгакчалари бор.
Ҳаёт кечириши. Охирги ёшдаги личинка қишлайди; ерта бахорда бу личинка ғумбакка, сўнгра 6—10 кун ўтгач (23—32° ҳароратда) қўнғизга айланади. Қўнғизи аввал сариқ рангли, юмшоқ бўлади, сўнгра қорамтирлашиб, кейинчалик расмий қора рангга киради. Қўнғизлари кечаси учади, қўшилади ва тез орада урғочи қўнғиз ўз тухумини личинка озиқланадиган маҳсулотга якка-якка ёки кичик-кичик тўда қилиб қўяди. Тухум қўйилиш вақтида ёпишқоқ шилимшиқ модда билан қопланган бўлади. Битта урғочи қўнғиз ўрта ҳисоб билан 276, кўпи билан 576 дона тухум қўяди. Тухумдан 7-19 кун ўтгач личинкалар чиқа бошлайди, улар дастлабки вақтларда жуда тез ўсади. Сўнгра, 3—4 ойдан сўнг личинкалар ўсишдан мутлақо тўхтаса-да, аммо бу вақтда улар (хаммаси бўлиб 12 мартагача) пўст ташлаб туради. Охирги ёшдаги личинкаси қишлаб қолади.
Табиий шароитда ун катта митаси бир йилда битта бўғин беради, иситилган хоналарда еса баoзан иккита бўғин бериши мумкин.
1 2
Do'stlaringiz bilan baham: |