Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги



Download 5,11 Mb.
bet23/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

17-расм.Тез юрарлар (антикус).
Ўзбекистонда тез юрарларнингбир неча тури маoлум, кўпинча Антҳ. Флоралис Л деган тури учрайди. Бу кичкина (3—3,5 мм), тўқ-жигар ранг, оёқлари ва мўйловлари қизғиш-қўнғир тусли ҳашаротлардир. Бу ҳашарот пахта маҳсулотларини ифлослантиради. Ҳамма жойда тарқалган.

Қора танли (тенебрионид) лар оиласи (Тенебрионидае)
Бу оила қишлоқ хўжалик захираларининг зараркунандалари ўртасида тури, миқдори ва сонининг кўплиги жиҳатидан енг катта бўлган оила ҳисобланади. Қўнғизлари бир хил қорамтир рангда, майда камдан-кам холларда йирик бўлади. Мўйловлари ўн-ўн бир бўғими, бошининг қаншар қисми мўйловларни устки томонданқоплаб туради. Оёқ бармоқлари тўрт-беш бўғимли, учида тирноқлари бўлади. Кўзлари катта, қалқиб чиққан.
Личинка танаси (сохта сим қурт) еластик хитин билан қопланган. Личинкасининг 3 жуфт кўкрак оёқлари бўлади, булардан олдинги жуфти қолган икки жуфтига нисбатан каттароқ бўлади, бу билан чин сим қуртлардан фарқ қилади (чин сим куртларнинг учала жуфт оёқлари бир хилда бўлади). Бу оилага кирувчи қўнғизлар орасида ўсимлик ва ҳайвоний маҳсулотлар билан озиқланадиган полифаглар учрайди.


Кичик ун митаси (Триболиум cонфусум Дув)
Ўрта Осиё республикаларида кичик ун миталарнинг бир неча турлари учрайди, улардан енг хавфли зараркунанда кичик ун митаси ҳисобланади. Бу митани дунёнинг ҳамма мамлакатларида ҳам шимолий, ҳам жанубий кенгликда учратиш мумкин. Бироқ, унинг зарар келтириш даражаси ҳамма жойда бир хил бўлмайди. Шимолий вилоятларда камроқ зарар етказади, аммо кўп бўғин ва кўп миқдорда насл берадиган жанубий вилоятларда еса кичик ун митаси биринчи даражали зараркунанда ҳисобланади. Бу митани Ўрта Осиёнинг ҳамма жойида учратиш мумкин (18-расм).
Кичик ун митаси полифаг ҳисобланади. Қўнғизи ва унинг личинкаси кепакни, йирик тортилган ва витаминга бой бўлган буғдой унини, зиғир ва кунгабоқар уруғини, қуруқмева ҳамда қуруқ сабзавотларни севиб ейди, шунингдек ҳар хил кондитер маҳсулотларини, аптека молларини, пилла ичидаги ўлик ғумбакни ҳам ейиши мумкин.
Ўзбекистонда пахта тозалаш ва мой заводларида жуда катта зарар етказади, бу ерда чигитни, кунжара талқонини, тахта кунжарани ва уларни қайта ишлашдан чиққан чиқиндиларни ейди. Чигитни очиқ жойларда зич жойлашган катта ғарам билан йил бўйи сақлаш митанинг тўпланиши учун қулай шароит туғдиради. Кунжара талқони ва чигит бунтларининг остки горизонтидан олинган бир килограмм намунада бу зараркунанданинг 1000 ларча донасини топиш мумкин. Кичик ун митаси синган, джин арраси шикастлаган чигитни севиб ейди. Бутун ва қуруқ чигитни еяолмайди, аммо бутун чигит жуда нам тортган бўлса, шундагина чигитнинг гўза пўчоқ ёпишган жойи (халаза) дан чигит мағизига кириб, уни ейиши мумкин. Зарарланган битта чигит ичида бу зараркунанданинг бир нечта, баoзан 15 донагача қўнғизи ва личинкаси бўлиши мумкин. Улар чигит мағизини батамом еб битиради, пўчоғи еса екскриментлар, озиққолдиқлари, личинкаларнинг ўлиги ва пўсти билан тўлади. Тукли чигитларнинг зарарланганлигини тукларга ёпишган сариқ гардларга қараб яхши билиш мумкин. Кичик ун митасининг битта қўнғизи бир суткада 0,1 — 0,15 мг чигит, ёки 0,15—0,2 мг кунжара ейиши аниқланган, аммо катта ёшдаги личинкалари еса икки марта ортиқ ейди. Кичик ун митаси зарарлаган ғалладан баoзан қўланса хид келиб туради. Бундай дондан тортилган ундан қилинган хамир яхши ошмайди, нони сифациз бўлади. Бироқ қўнғизлари нўхатни, ловияни, какао уруғини емайди, қўнғизлар картошка уни билан мажбуран боқилганда ҳалок бўлган.
Кичик ун митасининг қўнғизи 3—3,5 мм. Қизғиш-жигар ранг, боши олдинги кўкракка бир оз ботиб кирган, бош тепасида кўзлар устига егилиб тушган тожсимон қирраси бўлади. Мўйловлари учига қараб йўғонлашиб борса-да, аммо мўйловлар учи тўғноғичсимон емас. Олдинги елкаси (олдинги кўкрак усти) деярли квадрат шаклда, бурчаклари юмалоқлашган ва усти нуқтасимон майда чуқурчалар билан қопланган. Шундай нуқтачалар устки қанотлари устида ҳам занжирсимон жойлашган.
Кичик ун митасининг қўнғизи одатда 6—8 ой яшайди, урғочилари баoзан 2 йилгача, еркаклари еса 3 йилгача яшайди.
Тухуми 0,6—0,7 мм, овал шаклида, силлиқ ва тиниқбўлади. Урғочиси кўпинча тухумини унга ва майдаланган маҳсулотларга тарқоқ ҳолда қўяди. Тухумлари кўпинча ёпишқоқ суюқлик билан қоплангани учун уларга ун заррачалари ва гардлари кўплаб ёпишади. Бунинг натижасида бир неча марта катталашиб қолган тухумлар ун еланганда елакдан ўтмай қолади.
Личинкаси. Биринчи ёшдаги лнчинкаси 1—2 мм, охирги ёшдагиси еса 6—7 мм бўлади. Личинкаси дастлабки пайтларда хира қўнғир рангда бўлади. Кейинчалик еса бир оз сарғаяди (айниқса устки томони) танаси оқиш рангли узун сийрак туклар билан қопланган. Личинканинг яхши ривожланган оёқлари бор, шунинг учун унда бемалол ҳаракатланади. Қорин қисмининг охирги бўғимида юқорига кўтарилиб орқага қайирилган иккита илгакчалари бўлади. Ана шу белгисига қараб кичик ун митасининг личинкаларини бошқа турларнинг личинкасидан фарқ килиш мумкин.
Ғумбаги 3—3,5 мм, пўсциз, личинка озиқланадиган маҳсулотда еркин ётади. Ғумбаги сарғиш рангли туклар билан қопланган. Урғочи қўнғизга айланадиган ғумбак танасининг учида иккита, еркак қўнғизга айланадиган ғумбак танасининг учида еса битта кичкина бўртмаси бўлади.
Ҳаёт кечириши. Иситиладиган ва илиқ хоналарда кичик ун митаси йил бўйи кўпайиши мумкин. Агар дон очиқ жойда ва совуқ хоналарда сақланса қўнғизнинг ғумбаги қишлаб қолади.




Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish