Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


-расм. Икки йўлли замбуруғхўр қўнғизи



Download 5,11 Mb.
bet29/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

23-расм. Икки йўлли замбуруғхўр қўнғизи.
Донхўрлар оиласи (Бручидае)
Бу оилага кирувчи қўнғизларнинг катталиги ўртача бўлади, баoзан майдалари ҳам учрайди. Уларнинг танаси кенг овал шаклли, олдинги кўкрагининг устки томони жуда кўп майда ва қаттиқ тукчалар билан қопланган. Устки қанотлари калта бўлиб, қорин қисмини тамомила. Қопламайди. Боши кичкина, чўзинчоқ ва остки томонга қараб бир оз қайирилган, бошида ўн бир бўғимли тароқсимон ёки аррасимон мўйловлари бор. Донхўрлар оиласига кирувчи баoзи турларнинг мўйловлари ипсимон бўлади. Кўзлари катта. Оёқ бармоқлари сохта тўрт бўғимли. Личинкалари оёқсиз, гўштдор, танаси остки (қорин) томонга қараб егилган бўлади.
Нўхат қўнғизи (Вгишусписорум Л)
Нўхат қўнғизи монофаг хисобланади, у фақат нўхатни зарарлайди. Чаноғи қалин туклар билан қопланган нўхат туксиз нўхатга қараганда кам зарарланади. Маҳаллий нўхат мутлақо зарарланмайди. Бу зараркунанда дунёнинг ҳамма мамлакатларига тарқалган. Ўзбекистонда илгари йўқ еди, фақат кейинги вақтларда нўхат екиш кенгайгани ва уруғлик нўхатни Украинадан ва Шамолий Кавказдан келтирилиши натижасида маoлум бўлиб қолди.
Қўнғизи жинсий вояга етгунча нўхат гулининг чанги билан озиқланиб, бу билан гулга бирмунча зарар етказади. Асосан еса нўхатга личинкаси зарар етказади. Личинкалар биринчи ёшдан боғлаб то охирги ёшига қадар нўхат дони ичида бўлади ва нўхат пўстига тегмай, ичидаги мағизини ейди. Бундай нўхат ичи, зараркунандадан ташқари, унинг тезаги билан тезагида еса зарарли сийдик кислота тузлари ва личинка ташлаган пўст бўлади. Бунинг натижасида нўхат истеoмол учун яроқсиз бўлиб қолади. Нўхат қўнғизи нўхатнинг уруғлик сифатини пасайтиради нўхат оғирлиги 12-35% гача камайиб кетади ва екиш учун яроқсиз бўлиб қолади.
Нўхат қўнғизи кўп учрайдиган вилоятларда (Тожикистонда) нўхат екинининг 60-70% зарарланади.
Қўнғизи 4-5 мм, кенг овал шаклли бўлади; танаси қора рангда, кул ранг тусли калта ва қаттиқ тукчалар билан қопланган. Олдинги кўкрак ва устки қанотларининг усти ҳам шундай тукчалар билан қопланган, шунинг учун қўнғиз гўё кул ранг тусли бўлиб кўринади. Устки қанотлари танадан калта, пегидияни қоплаб турмайди, бу қанотларида иккита қийшиқ оқ йўли бор.
Қорин қисмининг охирида буцимон шаклда оқ доғи бўлади, бу белгисига қараб нўхат қўнғизини донхўр бошқа зараркунандалардан ажратиш мумкин. Нўхат қўнғизининг олдинги кўкраги кенг, боши кичкина, остки томонга қараб бир оз егилган, бошидаги хартумчаси калта бўлади. Мўйловлари ўн бир бўғимли, қора, таги тўқ-жигар ранг, олдинги оёқларининг болдири ҳам шундай рангда.
Тухуми 0,5-0,8 мм га яқин, узунчоқ овал шаклли, қовоқ ранг тусда бўлади. Нўхатнинг кўк чаноғидаги тухумларни узоқдан ҳам кўриш мумкин.
Биринчи ёшдаги личинкаси 1-1.2 мм, қовоқ ранг, уч жуфт оёқли бўлади, нўхат ичига кириш учун жой қидиришда оёқлари билан бемалол ҳаракат қилиб юради. Кейинги ёшдаги личинкалари 6 мм гача хира оқиш рангли, оёқсиз ўроқсимон шаклда сарғиш бошли бўлади.
Ғумбаги 5 мм, хира оқиш рангли, еркин бўлади, личинка нўхат ичида ғумбакка айланади.
Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанданинг қўнғизи омборда сақланаётган нўхат донаси ичида қишлайди. Агар омбор иситилган бўлса, у вақтда қўнғизлар нўхат ичидан баҳорга қадар чиқади. Уларни берк жойлардан, кўпинча деразалардан топиш мумкин, чунки нўхат

1-2-3

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish