Умуман бундай гапларнинг ёзилиши аниқ, эпилепсия дейилгандан
кейин... Мана, ўқийми?
– Ўша аниғини ўқинг.
– Хўш, мундай: “... оғзидан кўпик келиб, менга ташланди”.
Ултоннинг башараси буришиб кетди.
– Ифлос! Қайси тил билан ёзди... – Сўнг Бердига боқиб қолди. –
Бўлиши мумкинми... шундай? Мен ўзимни билмай қолган эдим, кўзимга
ҳар нарсалар кўринганиям эсимда...
– Кечирасиз, оғажон, ўзи қайси вазиятда шу аҳвол... – Бердининг
гапи оғзида қолди. Ултон:
– У ёғи билан ишингиз бўлмасин, – деб кесди. – Бир воқеани
кўрдим-да.
– Бир нарса дейишим қийин, – чайналди Берди дўхтир.
– Майли, – деди Ултон ва бирдан чатнаб кетди, – Шундай бўптиям
дейлик. Хўп... Урибман ҳам! Лекин, хотин!..
... агар у ифлос махлуқ бўлмаса, эрини... суйган эрини тўппа-тўғри
жиннихонага жўнатадими? – Шундай деб юборгач, пушаймон қилди,
тағин: ўзи хўрланган, аниқроғи, эркак-эр бўлишга нолойиқ кимса эди-ю,
хотини ундан бира тўла айрилиш учун шундай қилгандай туюлди.
Ахир ундай эмас-ку?!
Демак, қизишма, Ултон!
Пироварди, бу дўхтир ҳам гап нимадалигини билади-ку!
– Оғажон, – деб шунда тилга кирди Бердиқул. – Мен ҳам сира
кутмагандим... Бақа бул қолдим! Вой-вой, кеча тўйларингда бўлувдим.
Қандоқ ярашган пара эдинглар!.. Баҳоройни ҳам жуда мард, кўнгли
очиқ қиз деб билардим.
Ултон унга термулиб қолди,
– Сиз рости билан уни... фақат шундай деб билармидингиз? Унга,
масалан, баъзи катталарнинг муносабати ҳақида...
489
– Катталар ҳаммаси ҳурмат қиларди, – зўриқиб деди у. – Қўлдош
сўтакка дўқ қилганигаям гувоҳман...
– Сизнинг бош врачингиз бошқа, уларни мунчалик билишингиз
Do'stlaringiz bilan baham: |