ўлдиришади.
385
Кейин қизга эр чиқмайди.
Боёқиш томга чиқиб, урчуқ йигириб ўтираркан-да, йиғлаб-йиғлаб
айтар экан:
“Аюв
22
бўсаям болам эди,
Аюв бўсаям бойим
23
эди”.
Ултон ғоят мунгланиб: – Ўша ерда яшайверса бўларди-ку? – деди.
Кейин ҳувуллаган чўққи, қоронғи ғор кўз ўнгига келиб, уни томоша
қила бошлади: қандайдир суяклар, жун... Кейин пастликка қаради-ю, оқ
отга бир келинчакни миндириб, чилвирдан етаклаб келаётган кишини
кўрди. Ва бирдан ўзига келиб...
...ёнига қаради.
Баҳор унга тикилиб турарди.
– Қалай? – деди. – Мабодо Чўлпон билан учрашиб
қайтмадингизми?.. ўтиринг.
Ултоннинг “қанақа Чўлпон?” дейишига сал қолди. Илло шу
сониянинг ўзида ҳамма нарсани эслади ва... кўрди: қурдошларга бир-бир
қараб жилмайди-да:
– Кечирасизлар... – деди.
– Ҳечқиси йўқ. – Хуррам тавозе билан деди. – Ҳамманинг ҳам
ўйлаб кўрадиган вақти келди... Мундибой, гапни кулгига бурманг!
– Мунди ака гапириб бўлди, – деди Дунё. – Айтинг-чи, Хуррам ака,
мана шундай кайфият...
– Хўш?
– Бу кайфият мендаям бор! – давом этди бирдан у хўмрайиб. –
Ахир, кўриб турибман... Бир каттанинг хотиниман. Бизнинг уйга
йиғиладиган меҳмонларнинг баъзи гапларини эшитгансиз, ҳим, илон
пўст ташлайди... – Кейин Хуррамга илиққина жилмайди. – Узр, ўзингиз
ҳам эшитгансиз-ку? – Кейии даврага тушунтирди: – Бир-икки ўтиришга
22
Айиқ.
23
Эр.
386
Do'stlaringiz bilan baham: |