хўжайин бу кишиниям таклиф этган эдилар...
– Буми? Таклиф этмасанглар ҳам борарди-ку? – деди Мунди. –
Кечирасиз, янгабой, тор давралардаям пул қистиришадими?
Шу пайт ёнғоқ ортидан чиққан Абдуқаюм:
– Тор давраларда қистирсин-да! – деди.
– Ҳа, бу киши билади! – деб чирсиллади Турсунтош. –
“Ўзбекистон” санаторийсида хизмат қилганлар-у! Ундай жойларга
фақат йўғонлар боришади!
– Худди шундай! – деди новвой ва Ултоннинг биқинига ўтирди.
– Бу киши тўғри айтадилар, – тасдиқлади Дунё. – Биз ҳам икки
марта ўша санаторийга борганмиз... Менинг саволим бошқа эди: Хуррам
ака, сиз шу касбингиз устидан қўшни областларгаям бориб турасиз. Ўша
жойлардаям мана шунақа... ўтмишга қизиқиш, тарихга бошқача назар...
– Бор, бор! – деди Хуррам. – Қайтамга бизда кам. Ҳа-ҳа, халқимиз
нисбатан тўқ... Ҳаво тоза. Сув ҳам... Мана, Баҳорой яхши биладилар,
касаллик ҳам оз...
Шунда қаёқдан пайдо бўлди – дарахтлар орасидан чиқдими,
кўкдан тушдими – бир қирғий ўқдек келиб Абдуқаюмнинг бошидаги оқ
қалпоғини уриб-учириб ўтиб кетди.
Давра ҳайрат-ваҳимада қўзғалиб, ҳамма бир-бирига қарашди:
худдики, бир дақиқа туш кўргандек эди.
Кейин Мунди кўкрагига туфлади. Хуррам ёнғоқ ёнига ўтиб, сойга
қаради.
– Вой, агар кўзингизга... – дея пичирлади Баҳор. Дунё бўлса
ҳаяжонини босиб:
– Бу нима сир, новвой ака? – деди. – Чағалайга ўхшади, Қора
денгизда биронтасининг инини бузганмидингиз?
– Алҳазар! – Абдуқаюм кулиб, хотинига қаради. – Бу биринчи
марта бўлаётган эмас... – Қалпоғини ағдариб у ёқ-бу ёғига қаради. –
Ултонжон, сиз табиатшунос-ку?
387
Do'stlaringiz bilan baham: |