Томоша қилиш учун линк



Download 35,06 Kb.
bet1/14
Sana12.04.2022
Hajmi35,06 Kb.
#544783
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Узбекистон Республикасининг қонуни


Томоша қилиш учун линк:
https://youtu.be/xfCFnOcXebw


Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий принциплари
Илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий принциплари:
илмий ижод ва ахборот эркинлиги;
самарадорлик ва ижодий рақобат;
манфаатдорлик ва рағбатлантириш;
илмий экспертизанинг холислиги;
инсон ҳаёти ва саломатлиги, атроф табиий муҳитга зарар етказмасликдан иборатдир.
4-модда. Илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишлари
Илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишлари:
илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигига эришиш;
илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва ресурсларни мақсадли йўналтириш;
давлат илмий дастурларини ишлаб чиқиш, асослантирилган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
илм-фан ва илмий фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш;
илм-фанга интилиш ва унинг жозибадорлик муҳитини шакллантириш, ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш;
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш;
илм-фан ва илмий фаолият соҳасини молиялаштиришни оқилона ошириб бориш;
илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш ҳамда ундан манфаатдорликни ошириш;
илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг ахборот макони билан узвий боғлиқлигини таъминлаш;
илм-фан ва илмий фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборатдир.

Download 35,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish