– Ҳожар опа бир нималар деганди... - Сўнг Ултонга қия қараб
турди- да: – Бир кун мени алоҳида опкеласиз, – деди.
– Жоним билан.
Кейин иккиси икки томонга қаради ва Дунёнинг кулгисига жўр
бўлишди.
277
– Да-а, – деди кейин бойвучча. – Хайрият, бу омон қопти.
– Ҳа-ҳа. Шунгаям шукр қилишимиз керак, – деди Ултон.
– Тавба, шунақа аёллар ҳам ўтган-а... Уму непостежимо...
– Юр, юр, – деди Баҳор.
Зикриёхон домла билан Абдуқаюм буларга етиб, тўхтаб қолишган
эди.
Эшикка етдилар, чиқдилар. Тош зинадан тушдилар. Зинапоя
устида қолган Зикриёхон домла фотиҳа берди:
– Омин, қўша-қариб, ували-жували бўлинглар. Меҳри оқибат
сизларга ҳамроҳ бўлсин...
...Кейин ҳар ким ўзига тегишли мошинага тушиб кетдилар:
“Жигули” келган йўли билан, “Победа” сой ёқалаб.
63
Тепадаги симларда нокдай-нокдай чироқлар порлайди: уларга
боқсанг – кўз қамашади, топталиб тупроғи чиқа бошлаган ерга қарасанг
– чумоли ҳам кўринади. Дарахт япроқлари сокин ялтирайди: соялари
ортига ўтган. Қайси бир айрига ўрнатилган овоз кучайтиргич ускунадан
эшитилаётган “Лолалар” қўшиғи авжга чиққанда, бу ердан олисроққа
кўчган майналар чуғури ўчиб қолади-да, кейин яна хуруж қилади.
Аммо бу товушлар даврадаги ғалағул-кулги, гап отишлар “соясида
қолиб”, бировнинг эътиборини тортмайди, жиғига ҳам тегмайди.
Бунинг устига, айримлар сархуш: кўчадан отиб келишган.
“П” шаклидаги давранинг тўри – келин-куёвнинг ўрни, илло у
ерга қалин гилам тутилган. Бироқ Ултон билан Баҳорни...
...(уларнинг навкару дугоналарини ҳам) “П”нинг сой томондаги
“ўқи” томонига ўтказишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |