Қанийди Ултоннинг бобоси Қорақулбой ҳам ҳозир шулар сафида
бўлса... Зикриёхон домла-чи?
Йўк.
17
Чопоннинг ўнгирини белбоққа қистириб қўйиш.
279
...Микрофон ўрнатилган сепояни кўтариб келаётган Собир:
– Ассалом алайкум, ассалом алайкум! – деб бўш қўлини кўксига
қўйди.
Собирнинг ортидан микрофон ичагини судраб чиққан Ашим уни
ерга ташлади-да, йўрғалаб Ултонлар қошига келди.
– Салом алайкум. Ўтирибсизми? Домилла, чой опкелайми?
Чопоннинг унгирими белбоққа қистириб қўйиш.
– Ў! –деди Ултон. – Раҳмат, қадрдон! – Кейин ҳиринглаб кулди. –
Совуғиданми, иссиғиданми?
– Эҳ, очайми? – шивирлади Ашим столга ёпиб қўйилган докани
кўтармоқчи бўлиб.
– О, йў-ўқ, – деди Ултон. – Бизлар сабрли одамлармиз. Шундай
эмасми, Баҳор?
— Arap акангизни ҳурмат қилсангиз, анави меҳмонларга
қарашинг, –зарда қилди Баҳор.
– Ҳа-ҳа, – таъкидлади Ултон. – Улар область марказидан
келишган.
– Ҳозир, ҳозир, – Ашим жавдираб буриларкан, дайди шамолдек
пайдо бўлган Мунди йигитчанинг елкасидан итариб юборди.
– Нари бор, э майда бачча! Қаерга борсанг – оёғинг остида... Ҳали
амбулаторияга мен ҳам бораман, деб мияни қотирди! Бор, бор... Ана,
КГБ отанг келди! Дўппи кийсин, айтиб қўй... Дўппиям ғанимат бўп
қолди. Бўлмаса шапкасини отвораман!
Ашим кулиб, қайтиб кетди.
– Хўш
г
келин, ўзларидан сўрасак? – Мунди столнинг у ёнидаги
узун ўтиргичга тиззасини тираб сўради. – Эсон-омон етиб келдингизми?
Баҳор пиқиллаб кулди:
– Биз-ку, эсон-омон етиб келдик. Лекин ўзларининг эсон-омон етиб
боришлари гумонга ўхшаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |