эга чиқади.
– Яхши. – Дунё бирдан мамнун кулумсираб Баҳорга қаради. Сўнг:
– Сиз қақсиз, – деди Ултонга.
Абдуқаюм етиб келиб, булар турган заминга бир сония боқди-да:
– Домла-имом шу ердалар, – деди.
– Ботир, гулни ол... Юринглар. Хотинингиз қани, новвой?
– Т-тўйхонага кетди.
Қочиб кетди денг?
Абдуқаюм илжайди.
266
– Шу ергача келди-ку.
– Шўри қурсин раҳбарларнинг.
– Осторожно, – деди Баҳор.
– Да, ну их...
– Уҳ-ҳ.
– Сизлар овруполикларга ўхшайсизлар, – луқма ташлади Ултон. –
Мана бу киши ғирт оврупоча кийинган бўлсаям... мусулмон.
– Шундайми? – деди Дунё Абдуқаюмга жилмайиб.
– Мана бу ерга боғлиқ. – Новвой кўксини нуқиб кўрсатди. –
Африкача гапирадиган мусулмонларниям кўрганмиз.
– Бунга нима дейсиз, ўртоқ Султонов?
Ултон гангиб тўхтади-ю, бирдан қўлларини тепага кўтарди.
– Биз таслим!
– Ҳали кўп таслим бўласиз.
Ултон пишиллаб нафас олди.
– Кўрамиз.
– Эй, сенга ўзи... – Баҳор уни юлиб берадигандек қўлларини кўкси
бўйи кўтарди-ю, Ултонни илкис қўлтиқлаб олди. – Бойвучча бугун чап
ёни билан турган...
60
Қабристон бирор таноб ерни ишғол этган. Унинг этаги ва
кунчиқар тарафида сархови уваланиб қирра бўлиб қолган девор
чўзилган: этакда жийда буталари кўп, ён томонда – ёввойи супурги,
шўра.
Ана шу супурги, шўралар ёнидан кетган тақиргина йўлка очиқ
айвонга олиб боради.
Айвондан сал нарида – бу ёққа қараб тушган пешайвонли
ҳужралар бор.
Абдуқаюм бошлиқ аёллар, кейинда Ултон билан Ботир тепаси
Do'stlaringiz bilan baham: |