Ботир ҳам, Дунё ҳам бурилиб қарашди.
– Шундай, – бош ирғади Ултон. Ва энди унгаям ҳаво
етишмаётгандек энтикиб кетди. – “Жаҳолат маскани” эмиш...
– Сиз буни қаердан биласиз? – бироздан кейин сўради “бойвучча”.
– Сизнинг отангиз қандай – билмайман, менинг отам саводли, –
жавоб берди Ултон. – Хотирасиям бутун. Зикриёхон домла билан
“улфат”чилигиям бор...
– Вот оно что...
– Бўпти, – деди Баҳор. – Ботир ака, тезроқ ҳайданг.
Шофёр ҳақиқатан ҳам мошинани секинлатган, қишлоқнинг илк
уйи-томорқасидан ўта бошлаган эди.
– Шу ердан қирга ҳайдаб, айланиб тушсаям бўлади-ку? – деди
265
Ботир. – Анави йўл сертупроқ...
– Бур! Қайтар! Ҳайда! – буюрди Дунё.
Ердан қайнаб чиққан бўйи қотиб қолгандек чағир тошлар устидан
ўрлаган “Жигули” адирлар оша айланиб-эниб, мозорнинг кунботар
томонида – девор тагида тўхтади.
“Победа” пастқамликда турарди.
Этакда – девор муюлишида Абдуқаюм кўринди.
Тасодифни қарангки, булар тўхтаган жой – нақ масжиднинг ўрни
эди: тупроғи топталиб ташланган тақир ер қора уй тикиладиган
“юрт”ни эслатади. Мозорга кўмиладиган марҳум тобути қадим эътиқод
тақозосидами, дастлаб шу ерга қўйилиб жаноза ўқилар, сўнгра
қабристонга олиб кирилар эди.
– Мана, – деди Ултон. – Мачитнинг жойи...
– Шу, шу ер, – деди Ботир ҳам.
Баҳор эса бир нарса топадигандек тақир ерга тикилиб қолди.
– Эшик, устунларини олиб кетишган. Ғиштлариниям талаб
кетишганда? – сўров мақомида деди Дунё.
– Албатта, – тасдиқлади Ултон.
– Отангиз айтмадиларми ким опкетганини?
Ултон қўлларини ёйди.
– Опкетишган... Лекин, албатта “Музейга” деб олишади-ю, йўлда
Do'stlaringiz bilan baham: |