– Лаббай, ўртоқ Сўпиева! – деди Ултон.
– Кийинсангиз, бип-бинойи бўлар экансиз.
Ултон лов қизариб кетди.
– Вой, савил-е, – деб тўнғиллади Баҳор кўзлари совуқ ялтираб. –
Кийим одамни “бинойи” қиладиган бўлса, чолингизни кийинтириб
кўринг. Барибир бегемотдан фарқ қилмайди, – Сўнг ҳайдовчига сўз
отди. – Тўғри-да, Ботир ака?
Шофёр кулумсиради. Дунё эса... силкиниб кулди.
Чолимни билмапсан... менга ўхшагандан ўнтасини қаритади.
– Қаритиб бўпти... Сеними? – Баҳор Ултонга яна сурилиб, елкасига
бошини қўйди.
Буларнинг гапидан (унингча, беҳаё галларидан) ҳайратга туша
бошлаган Ултон елкасидан баданига ҳарорат ўтаётганини туйиб
энтикиб кетди. Ва бу ҳис...
... уни ҳайратдан халос этди: “Ҳа, булар тенгдош-да, – кўнглидан
ўтказди. – Бирининг бирига ҳадди сиғади...”
263
Сўнгра иккиси ҳам салкам ўттизга кираётгани, бунинг устига
бири хотин устига тегишга журъат этган жувон экани, иккинчиси эса...
дўхтир эканини дилида қайд этиб, ўзининг ҳам жуда унақа пандавақи
эмаслигини кўрсатадиган бир гап айтгиси келди.
Аммо Дунёнинг: “Кийинсангиз бип-бинойи бўлар экансиз”, дегани
эсига тушиб, яна қизарди: демак, кийинмаса... унақа эмас...
Дарвоқе, бу хоним... чиройли, қимматбаҳо кийимлар кийиш учум
ҳам Бўтабой Сўпига теккан эмасми?
Ҳа, кийим – бунинг учун “ўлчов бирлиги”.
Шошма, лекин “кийим”да буюк бир сир бор-ов.
Ахир, Баҳорни бу оқ либосда кўриб, қандай ҳайратда қолди?
Қолаверса, ўзи нима учун бу костюм-шимни кийди?
Шунда Ултон Баҳорнинг (анавиларга ҳам етарли қилиб)
шивирлаганини эшитди:
– Парво қилманг, бойвуч-ча гапираверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |