Тўлаганов табассум қилди.
– Аммо лекин, дидингизга беш кетдим, мени маъзур тутасиз, ука.
– Қайси маънода?
– Келинни айтаётибман...
– А-а! – деди Ултон ва унинг тан беришида... ҳақиқат борлигини
тан олди: Баҳор ҳам дидли қиз... Демак, ўзининг у тарафидан танланиши
ҳам бежиз эмас...
205
– Коржома киймапсизми?
Ултон саволдан муродни англади.
– Ҳечқиси йўқ! – деди. – Қани, менга бир иш кўрсатинг!
– Э, ҳазил қилдим-ку?
– Қўйсангиз-чи.
Майдонда парталар қалашиб ётар, бир-иккита татарнамо усталар
ранда-теша билан ишлашар, ола-қуроқ бўлиб қўлдан чиққан
парталарни шим кийган жувонлар бўяшар эди. Том устида тарақ-туруқ:
синган шиферларни кўчиришяпти, янгисини михлашяпти.
Ичкаридан ўспиринлар замбиллаб тупроқ ташимоқда ва ланг очиқ
деразалардан ҳам сиртга тупроқ отилиб тушмоқда: синфхоналар ерига,
демак, тахта-пол қоқилади.
Мактабнинг чап томонида – жўхорипоя четида қўнқайган
ҳожатхоналар ҳам бузиб ташланган, вайроналардан берида шағал ҳамда
қоғоз қопларда цемент уюғлиқ...
Ултоннинг кайфиятини кўтарган нарса тағин шу эдики, кўпчилик
ҳамкасблари ҳам енг шимариб ишлашар, беш-олтита ота-она ва бир
гала ўқувчи ҳам бор эди. Яхши-да: буларнинг-да таъмирга ҳисса
қўшишлари мактаб маъмуриятини Бўтабой Сўпилар олдида унчалик
қисинтирмайди.
Мактабнинг нари томонига туташ ўтинхонага беш мошина
кўмирни ташиб обориш керак экан: қоп, челак кўтариб кепқолишган
ишчилар сафига Ултон дарҳол қўшилди...
Набибой ўзи қатори тўртта ўспиринни “Газик”ка босиб келганида,
Ултоннинг занжидан фарқи йўқ, аммо кўзларида шодлик барқ урар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |