сафда юргандек қимирлатиб келаётганини пайқади ва унга совуқ
тикилиб тўхтади.
– Ассалом алайкум, домилла, – у қўл узатди. – Старши сержант
Бахром Хушбоеп!
– Яхшимисиз, ўртоқ Хушбоев! – Ултон унга қўл учини берди. –
Бармоқларингиз қаттиққина... Қора иш билан кўп шуғуллансангиз
керак?
– Нима десак бўлади, – деди у. – Энди бизда... бизга ўргатишади-да.
– Каратэни?
У хурсанд бўлиб илжайди.
– Ҳа. Керак бўп қолади. Ишимиз шу... – Кейин яна бошини эгиб,
қулини чўзди. – Табриклаймиз!
Ултоннинг жони халқумига келиб кетди: “Буям тўй ҳақида...”
– Нима билан? А? – деди. – Кечирасиз, мен сизни танимайман. –
Сўнг баттар хуруж қилди: – Старший лейтенантман дейсиз, бунгаям
ишонмайман.
– Э, погонгаям ишонмайсизми?
– Йўқ, – жилмайди Ултон. – Ҳужжат кўрмагунимча, ишонмайман.
– Марҳамат... Э! – У Ултоннинг эрмак цилаётганини англади.
Кейин бўшашиб: – Абедда гап бўлувди-да, – деди. – Сизни бу ерга
олишармиш. Табиатни қўриқлаш жамиятига раис бўлар эмишсиз... .
Ултон бироз гангиб қолди: “Бу қанақаси? Мени марказга...
Табиатни муҳофаза этиш...” – Туйқусдан у иш-лавозим йигитга ёқиб
кетди: асли хизмат жойи – ўша идорадек.
...Йўқ! Идорада нима бор?
Унинг жойи – тоғлар... Олатоғ! Унинг табиатини қўриқлашга бош
214
бўлиш-да!
Бироқ... давлатга қарши бориб бўлмайди: яъни кўмир билан
ишлайдиган электр станциясини тўхтатишнинг иложи йўқ: давлатнинг
гапи – гап!
Кўкмайдондаги қўналғагаям... О, унга қарши бориш душманлик!
(Ултон ўша майдон фақат даҳшатли учқичларнинг қўналғаси
эмаслигига амин эди. Илло, у ерда тағин қандайдир сирли ишлар амалга
Do'stlaringiz bilan baham: |