Оралиқ назорат иши тошкент – 2020 Мактуб бекат



Download 16,46 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi16,46 Kb.
#48366
Bog'liq
Қурбонбоева Нодира ОН Бадиий публицистика


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

301-гуруҳ талабаси


Қурбонбоева Нодиранинг

“Бадиий публицистика” фанидан




ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ИШИ


Тошкент – 2020
Мактуб
БЕКАТ
Ишдан чиққанимда ён-атрофни аллақачон қоронғилик қоплаб олганди.
«Кеч қолибман-ку, — дея совуқ ўтган кафтларимни бир-бирига ишқалаб иситган бўлдим. — Тезроқ юрмасам, охирги “автобус”га ҳам улгурмай қоламан», дедим ичимда ва қадамларимни янада тезлатдим. Аслини олганда, шаҳар ичида автобуслар кечаси соат 22.00 гача юриши керак. Аммо негадир менинг автобусим ҳар гал “дангасалик” қилади. Ярим соатда хоҳласа ўтади, хоҳламаса йўқ... Камига соат саккиздан сўнг умуман юришдан тўхтайди. Ва бу ҳолат доим такрорланади.
«Яна шу ҳақда ўйлаяпсанми, Нодира? Агар ҳозир шу кўринишда ўйланиб кетаверсанг, охирги автобусинга ҳам улгурмайсан!» Миямга келган ушбу сўзлардан кейин қадамларим ўз-ўзидан тезлашиб кетди.
Бир хаёлим таксида кетмоқчи ҳам бўлди, лекин ёнимда фақат автобусга етадиган пулим қолгани учун йўлда давом этишга мажбур бўлдим.
Бекатга етиб келганимда эса бир талай одамларнинг тўпланиб турганини кўриб, забонимга келган биринчи жумла “Ўҳ-ҳў!» бўлди. Бугун ҳамма ишдан кеч чиққанми, дейман. Ишқилиб, шуларнинг бари мен кутаётган автобусга чиқмасин-да!
Орадан анча вақт ўтгач, таниш автобус ҳам келди. Бир талай йўловчилар билан бирга ўша автобус томон югурдим. Энди чиқаман деганимда эса ёнимда ёш болали аёлнинг совуқда титраб турганини кўриб раҳмим келди.
— Сиз чиқа қолинг! — дея йўл бўшатдим аёлга.
У ҳам дарров чиқиб олди. Аммо ўзим автобусга сиғмай қолдим. Нима қилишни билмасдим. Энди бошқа автобус келмаслиги тайин, ёнимдаги пулим эса фақат шунга етарди, холос. Бошқа автобус билан уйимга яқинроқ бўлган манзилга етиб олишга эса юрагим дош бермади. Тўғриси, қўрқдим... Шу боис онамга қўнғироқ қилиб, “Пул олиб чиқинг, мен таксида боряпман!”, дедим.
* * *
— Бугун кеч қолмай-да, ишқилиб...
Совуқда автобус кутиш заҳрини тотганим боис ишдан эртароқ чиқишга ҳаракат қилдим. Аксига олиб, мен борадиган йўналишда автобус жуда кам. Юқорида айтганимдек, бир соатда бир келса келади, бўлмаса йўқ. Шу боис автобус кутишга мажбурман.
Ишимни якунладим-да, кетиш тараддудига тушдим. Қанчалик тез ҳаракат қилмай, барибир, ишхонадан чиққанимда ташқарини қоронғилик эгаллаб бўлганди.
— Яна югураманми? — дея хўрсиниб қўйдим ичимда.
Яқиндагина контракт пулимни тўлаганим боис пулимни тежаб ишлатишга мажбур бўлганим учун бу сафар ҳам ёнимда кечагидек пул олиб чиққандим. Демак, яна шошилишга мажбурман.
Аксига олиб, бекатга етиб келганимда одам кечагидан-да кўпроқ эди. Ҳамманинг юзида ташвиш, совуқнинг аёзли ҳавосидан тезроқ қутулиш илинжида. Кечаги кун автобусдан қолиб кетганим роса алам қилганди, шунинг учун бу сафар қандай қилиб бўлмасин унга чиқишга қарор қилдим. Ана, таниш автобусим ҳам чорраҳадан чапга бурилиб, мен турган бекатга яқинлаша бошлади. Йўловчиларнинг аксарияти дарров югурди, мен ҳам уларга эргашдим. Бу сафар ҳеч кимга, бола кўтарган аёлга ҳам, ёши катталарга ҳам эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Ўзимдан олдинроқ чиққан аёлни бироз суриб, юқорига кўтарила бошладим.
Шу пайт ёнимда бола кўтариб турган кечаги аёлга кўзим тушдим. Аммо бу сафар жой бермадим. Бу сафар ичимдан қуйилиб келган меҳр-шавқат туйғусини бўғиб ташладим-да, автобусга чиқиб, охирги жойни эгалладим. Автобус ўрнидан қўзғалди. Мен эса ойнадан бояги аёлнинг кўзимга тикилиб турганини кўрдим-у, ичимдан нимадир узилиб кетгандек бўлди.
“Нега жой бермадим?” деб ўзимни койидим. Лекин жой берганимда яна кечаги ҳолат такрорланарди... «Бу ҳаётда ҳамма ўзи учун яшайди, фарзанди бўлса ҳам автобусга чиқишга ҳаракат қилиши керак эди! Бу ерда менинг айбим йўқ. Бунинг устига, автобусга чиққан йўловчилар орасида мендан ҳам ёшлар бор эди... Бу сафар жой бериш уларнинг навбати эди!” деб ўйладим-да, ўзимни оқлаган бўлдим.
Бироқ пушаймонлик, барибир, устунлик қилди.
* * *
Бу сафар ҳам ҳар сафаргидек ишимдан шошиб чиқдим. Қолган ҳолатлар ҳам ҳар сафаргидек бўлди, яна ҳамма-ёқ қоп-қоронғи, яна охирги автобусга улгуриш керак. Нима қиларимни билмасдим, бекатга яқинлашганим сари юрагим безиллаб борарди...
Бу сафар нима қилай?!
Download 16,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish