О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet70/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Ян Кохановский. Польша Уйғониш даврининг йирик ёзувчиси Ян Кохановский (1530-1584) Родом шаҳри яқинидаги Сицина қишлоғида ўрта ҳол деҳқон-шляхтич оиласида туғилди. Яннинг ёшлиги қишлоқда ўтади. Мактабни битиргач, 1544 йилда Краков университетига киради. Ўша даврда марказ ҳисобланган бу шаҳарда турли социал табақа вакилларининг турмуши билан танишади. Бир тўда кишиларнинг бойлик-зийнат ичида, кўпчилик омманинг эса қашшоқлик билан ҳаёт кечириши ёш Кохановскийни қизиқтирмай қолмайди.
Университетда гуманистларнинг схоластларга қарши курашлари ҳам Кохановскийнинг диққатини ўзига жалб қилади. Ўқишни тугатган Кохановский Реформация ҳаракатига яқиндан қатнашади, унинг раҳбарларидан бўлган Моджевскийнинг жанговар мақолаларини, Рей асарларини завқланиб ўқийди, ўзи ҳам шеърлар ёзишга киришади.
Билим доирасини кенгайтириш мақсадида 1552 йилда Италияга борган Ян Кохановский қадимги грек тили, итальян Уйғониш Даври адабиётини ўрганади. У ердан Парижга йўл олади, Парижда «Плеяда» адабий мактабининг бошлиғи Пъер Ронсар билан учрашади. Француз гуманистларининг ватанпарварлик руҳидан илҳомланиб, «Гимн» туркумидаги шеърларини ёзади ва тез орада шоир сифатида танилади.
Кохановский 1559 йилда ватанига қайтади. Бу вақт Польшада Уйғониш ҳаракатининг таъсир доираси кенгайиб бораётган, турмушга янгича қараш, ҳаёт қувончларидан мумкин қадар кўпроқ баҳраманд бўлиш, янгича юриш-туриш, ихчам кийиниш кишиларнинг диққатини ўзига жалб этаётган давр эди. Бу даврда дунёвий магнатларнинг саройлари маданий ўчоқ хизматини бажариб, бадавлат фан ва санъат ҳомийлари маблағларига кутубхоналар, босмахоналар ташкил этилади, уларда ўтмиш, шунингдек, ўша даврдаги таниқли ёзувчиларнинг асарлари нашр қилинади. Саройга жалб этилган архитектор ва ҳайкалтарошлар Ренессанс услубида бинолар, қасрлар қурадилар. Сарой ўйииларида музика, қўшиқ ва рақс санъатининг роли ҳам орта бораётгани сезилади.
Қирол Сигизмунд ИИ Августга секретарь бўлиб ишга кирган Кохановский дастлаб, саройда ўтказиладиган ҳамма базм ва тантаналарда қатнашади, ижодий иш билан шуғулланади. Реакцион кучларнинг тазйиқи остида Сигизмунд ИИ Август сиёсатида ҳам ўзгариш рўй беради. Сарой доираларида фисқ-фужур авж олади. Ўз мустақиллигига путур етишини сезган шоир 1570 йилда қирол хизматидан кетиб, ўз юрти Чарнолесга қайтади, уйланиб, хўжалик ишлари билан шуғулланади. Шоир энг яхши асарларини шу ерда ижод қилади. Чекка жойда яшашига қарамай, Кохановский мамлакатнинг сиёсий ҳаётидан йироқлашмай, уни ўз асарларида акс эттиради.
Ян Кохановскийнинг ижоди бой бўлиб, у шеърий мактублар, элегиялар ва қўшиқлар, прозаик ва драматик асарлар яратди. Уларнинг барчасида инсонпарварлик мотивлари жаранглайди.
«Сатир ёки ваҳший одам» поэмасида (1563) шоир крепостной тартиб давридаги деҳқонларнинг оғир аҳволини кўрсатиб, юқори гуруҳлар ўртасидаги бузилишларни танқид қилади, ўзаро жанжалларга берилиб кетган шляхта ва магнатларни «ваҳший одатлар»ини ташлашга, инсон қадрини ҳурматлашга ундайди.
Кохановский замонасидаги адолатсизликларни фош этиш учун антик мифологиядаги ўрмонлар худоси Сатирнинг аччиқ ва кинояли сўзларидан фойдаланади. Ҳазил-кулги шаклида ёзилган поэмаси «Шахматлар»да (1564) шоир икки ёш князнинг Дания қироли Тарсеснинг гўзал қизи Аннага эришиши мақсадида шахматда куч синашиш воқеасини ҳикоя қилади. Шоир ўйиннинг бориши вақтидаги руҳий ҳолатлар, ҳужум, ҳимоя ва кишиларда туғилган ҳаяжонни усталик билан бадиий бўёқларда тасвирлаб кўрсатади.
Кохановский «Фрашкалар»да (1584 йилда нашр қилинган) турли типдаги кишилар образини яратади. Ёзувчи дўстлари билан ҳазил қилса, бошқаларни мазах қилади. Овқат вақтида «жуда кам гапириб, жуда кўп еган» Конрад, ушоқ бўлгани туфайли турналарнинг еб қўйиш хавфи бор, деб куз вақтида ташқарига чиқмасликка Маслаҳат қилинган кичик Павлик ҳақидаги фрашка, ерга тегар даражадаги узун мўйловларига қарам бўлган Матвей, «ҳушёр ётиб, маст турган» испан доктори, узун бурни компас хизматини ўтовчи Сляк ва бошқалар ҳақидаги фрашкаларда ҳар хил тоифадаги кишиларнинг комик образлари яратилади.
Сарой аҳли ва руҳонийлар, шляхта ва магнатларнинг бемаъни ҳаракат ва бузғунчиликларини фош этган сатирик руҳдаги фрашкалар ҳам бор. «Деҳқон пичинги» фрашкасида деҳқон, илгари замонда турмуш ҳам, хулқ-атвор ҳам оддий бўлганини, энди киборлик, кеккайиш авж олиб кетганини айтиб, ўз замонасидаги ҳукмронлардан шикоят қилади. Шоирнинг «Фрашкалар»и ўртоқлик ҳазили, қувноқ латифалар, афоризм, эпиграмма ва пародияларни эслатади. Улар содда тилда ёзилган; оммабоп бу шеърий афоризмлар ҳаққонийлик ва умидворлик руҳининг кучлилиги билан ажралиб туради. Кохановскийнинг «Қўшиқлар»и (1586 йилда нашр қилинган) ва «Фрагментлар»и (1590 йилда нашр қилинган) да муҳаббат тасвири асосий ўринни эгаллайди. Шароб, севги, торли чолғу лирик қўшиқларнинг мазмунини ташкил этади. Шоир уларда киши ўлим ва шафқатсиз тақдир олдида ўзини йўқотиб қўймасдан, балки дадил туриб, турмушнинг бутун ноз-неъматларидан баҳраманд бўла билиши керак, деган ҳаётбахш фикрни ёқлайди.
Кохановскийнинг баъзи бир қўшиқларида сиёсий поэзиянинг элементлари мавжуд, уларда ватанпарварлик ғояси куйланиб, ҳукмрон синфларнинг бойлик орттириш ҳирси қораланади. Кохановский «Гулхан ҳақида свентоян қўшиғи» асарида поляк адабиётида биринчи бўлиб оддий хотин-қизларнинг руҳий ҳолатини очиб берди. Асар асосида гулхан ва унга боғлиқ қўшиқлар ҳақидаги қадимги халқ эртаги ётади. Бу ривоятга кўра, деҳқон қизлар байрам куни гулхан атрофига тўпланишиб, ўйин вақтида қўшиқлар айтганлар. «Гулхан» («Собутка») 12 мустақил қўшиқдан иборат бўлиб, уни 12 қиз навбатма-навбат ижро этган. Ҳар бир қўшиқнинг ўз темаси бўлиб, қиз уни ўз руҳий ҳолатига боғлаб ижро этади. Бу ҳолат хушчақчақ байрам, кўтаринки севги, шунингдек, жудолик натижасида юзага келган қайғу ва оғир меҳнатдан шикоят орқали берилади.
Кохановский ижодининг юқори чўққиси «Тренлар» ёки «Йиғилар» (1580 йилда нашр қилинган) ҳисобланади. Поэзиянинг қадимги грек ва рим адабиётида шаклланган бу тури Уйғониш даврида (дастлаб Италияда Данте ва Петрарка ижодида) қайтадан пайдо бўлган эди. «Тренлар» шоирнинг 3 ёшли қизи Уршуланинг бевақт ўлими таъсирида юзага келган. Бу оғир жудоликдан шоир қаттиқ қайғуради. «Кўзларидаги ёш билан» овунчоғининг ёқимли хатти-ҳаракати, кулги ва ўйинларини эслайди. Бу типдаги шеърларида шоир ўзига хос йўл тутиб, кишининг қайғусини психологик томондан асослаб, шахсий кечинмалари орқали ўз замонаси ҳаётини акс эттиради.
«Грек элчиларига рад жавоб» драмаси (1577) билан ёзувчи Польшада дунёвий драматургиянинг яратилишига замин ҳозирлади. Китоб мазмуни асосида грек шоҳи Менелайнинг хотини гўзал Еленанинг троялик Парис томонидан ўғирланиши ҳақидаги афсона ётади. Кохановскийнинг қаҳрамонлари Гомер қаҳрамонларидан фарқ қилади. Масалан, Елена тарбия кўрган поляк аёли сифатида тасвирланиб, у ўз севган эридан зўрлик билан ажратилади. Бошқа образлар ҳам ўша замон поляк ижтимоий ҳаётини акс эттирган кишилар қиёфасида берилади.
Кохановский Польша адабиёти ва поляк адабий тилини ривожлантиришда катта хизмат қилди. Шеърий вазнлар масаласига ижодий ёндашиб, поляк поэзиясига сонет, терциналар (3 сатрли шеър) ва оқ шеърлар киритди. Ўз замондошлари (Рей, Янушевский ва бошқалар) унинг поэтик ижодига юқори баҳо бердилар. Поляк адабиётининг Кохановскийдан сўнг яшаган йирик вакиллари Мицкевич, Словацкий, Ожешко, Конопницкая, Тувим ва бошқалар ҳам унинг адабий меросига, поляк Уйғониш даврида яратилган бой ва гўзал тилига катта қизиқиш билан қарадилар. Кохановский поляк адабиётида Уйғониш даври славян поэзиясининг тараққиётини ўз ижодида ифодалаб берган улуғ шоир бўлиб танилди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish