О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet66/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ДУБРОВНИК УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ
Ўрта асрларда Дубровник шаҳар-республика идора усули билан бошқариладиган кичик давлат эди. Далмацьянинг қирғоқ бўйидаги бир қисми, шунингдек, Адриатик денгизининг қатор ороллари унга қарар эди. XИИИ–XИВ асрларда Дубровник сиёсий ва иқтисодий томондан бирмунча ривожланади. Ҳунармандчилик цехлари юзага келади, қўшни мамлакатлар – Болгария, Венгрия ва Сербия билан савдо алоқаси олиб боради. XВ–XВИ асрлар мобайнида ҳунармандчилик яна ҳам кенгайиб, савдо-сотиқ ишлари кучаяди, маданий турмушда ҳам ўзгаришлар юз бера бошлайди. Бироқ XВИ асрнинг 20-йилларида Дубровникнинг Туркияга қарам бўлиб қолиши унинг ички ҳаётига ҳам таъсир этади: Дубровникнинг саноати қисқаради, денгиз савдоси тушкунликка учрайди, кўп кишилар шаҳарни ташлаб, бошқа мамлакатларга кўчиб кетишга мажбур бўладилар.
Дубровник адабиётининг гуллаши шаҳар-республиканинг ривожланган даври – XВ–XВИ асрларга тўғри келади. Бу адабиёт хорват ва серб халқ оғзаки ижоди традициялари негизида юзага келади. Дубровник Уйғониш даври адабиёти гуманистик ғояларни тарғиб қилиши билан жанубий славянлар маданияти тарихида ёрқин намуналик хизматини ўтайди. Лирика, эпос ва драматик жанрлар келиб чиқади.
Дубровник адабиётининг дастлабки вакиллари Жоре Држич (1461-1501) ва Шишко Менчетич (1457-1527) халқ қўшиқлари руҳида севги лирикасини яратадилар. Буларнинг ижоди итальян гуманисти Петрарканинг лирик қўшиқларини эслатса ҳам, лекин реалистик йўналишнинг кучлилиги билан ундан ажралиб туради. Шу даврнинг прогрессив шоирлари Ганнибал Лучич (1480-1553), Андрей Чубранович (1480-1530) поэзияга миллий ватанпарварлик руҳини киритадилар. Бу нарса Г.Лучичнинг хорватларнинг турклар билан бўлган курашини акс эттирган драма-диалоги «Канизак»да, А.Чубрановичнинг итальян карнавали темасини ёритган «Циганка» асарида очиқ ифодаланади.
XВИ асрнинг охири, XВИИ асрнинг биринчи ярмида яшаган йирик Дубровник ёзувчиси Жон Палмотич (1606-1657) ижодида миллий эпик ва драматик жанрлар яна юқори босқичга кўтарилади. Унинг тарихий сюжет асосида ёзилган «Павлимир», «Цаптислава», «Бисерница» драмалари миллий руҳ билан суғорилган. Умумий душманга қарши славян халқлари бирлигини юзага келтириш масаласи Дубровник адабиётининг асосий темаларидан бири ҳисобланади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish