О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet153/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

социал детерминизм принципи асосида, иккинчи томондан, унинг ички маънаний дунёсини мантиқий-тадрижий, айни замонда, табиий еволюцияни кўрсатиши, яъни психологик детерминизм принципи асо­сида иш кўриши керак бўлади.
Адабиётшуносликда “етук реализм" дейилганда мана шу маънодаги реализм — ижодий метод назарда тутилади.
Реализм ижодий методи бадиий тафаккур тарихида бирданига ва осонликча карор топмади. Жаҳон прогрес­сив адабиётининг узоқ асрли изланишлари реалистик тенденцияларнинг тинимсиз ривожланиши натижасида пайдо бўлди. Реализм методи дастлаб XIX асрда илғор Овропа адабиётида вужудга келди ва кейинчалик бошка халқлар адабиётларида хам кенг таркалди.
А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, Л. Н. Толстой, II. В. Гоголь, М. Е. Салтиков-Шчедрин, А. П. Чехов, Н. А. Нек­расов, Н. Г. Чернишевский, Ф. Достоевский, А. Остро­вский каби сўз усталари ижодида реализм рус адабиётида чуқур илдиз отибгина колмади, айни чоғда, юксак поғонага кўтарилди.
Танқидий реализм — реализм тараққиётининг янги босқичи — XIX аср жаҳон илғор адабиётининг етакчи ижодий методи.
XIX аср ўрталарида Овропада, жумладан Россияда, феодилистик муносабатларнинг инқирози ва капиталистик муносабатларнинг манфаатпарастлиги туғдирган жабр-зулмдан, эрксизликдан, кабохатдан, фирибгарлик ва айёрликдан, жахолат ва адолатсизликдан, хору зорликдан, қашшоқликдан халқ оммасининг сабр косаси тўлиб-тошади. Ижтимоий турмушдаги муайян тарихий вазият бадиий тафаккур тараққиётини юқори поғонага танқидий реализм босқичига кўтаради. Шу тариқа бу давр илғор адабиётида мавжуд ижтимоий тузумни кескин танқид килиш поэтик пафос даражасига кўтарилади. Бу давр реалистик адабиёти ижодий методининг танқидий реализм деб аталишининг боиси ана шунда.
Танқидий реализм, умуман, аввалги реалистик методнинг янада такомиллашган кўриниши, холос. Шу билан бирга, танқидий реализм методи баъзи ўзига хос хусусиятлари билан хам тавсифланади. Адабиётшунос З.С.Кедрина айтганидек, танқидий реализмнинг асосий хусусияти “мавжуд социал системани танқид килиш, уни гуманизм принципларига, инсоннинг иқтисодий ва ахлоқий эхтиёжларига зид нарса сифатида фош этишдир”. Ҳаётдаги маразларни танқид қилиш ва инкор этиш йўли билан гўзалликни тасвирлаш танқидий реализмнинг характерли бел- гиларидандир. Айни пайтда, танқидий реализм методи аввалги реализмнинг эстетик тамойилларини ва илғор анъаналарини ўз ичига қамраб олади. Чунончи, ҳаётни характерлар, шароитлар ва деталлар воситасида типиклаштириб ҳаққоний кўрсатиш усули реализмнинг, хусусан, танқи­дий реализмнинг қалби, бош тасвир усулидир.
Танқидий реализм методи ўзининг тасвир имкониятининг кенглиги ва эстетик тамойилларининг мукаммаллиги билан бошка ижодий методлардан ажралиб туради. Романтизмга нисбатан танқидий реализм санъат доирасини сезиларли даражада кенгайтирган. Агар романтизм методида яратилган асарларда инсоннинг маънавий интилишларига диққат қаратилган бўлса, танқидий реализмда инсон хаётининг барча томонлари тасвир объекти қилиб олинади. Танқидий реализмда инсон ҳаётининг маънавий ва идеал жиҳатларигина эмас, кишилар ҳаётининг барча конкрет жиҳатлари (хизмат, оила, ижтимоий ва интим хаётдаги фаолиятлари) акс эттирилади. Кундалик маиший турмуш тасвири реалистик адабиётнинг доимий йўлдошидир. Бу даврда адабиётнинг қаҳрамони янгиланди юксак маъ­навий ва ахлоқий оламда парвоз этадиган одатдан ташқари романтик қаҳрамонлар ўрнига реал ҳаётдаги одамлар кириб келди. Кундалик оддий ҳаёт унсурларининг адабиётга кириб келиши танқидий реализмни романтизмдан ажратиб турадиган асосий фарқлардан биридир.
Романтик ёзувчилар ўз асарининг нуқсонларини айтган, бироқ, унинг келиб чиқиш сабабларини, манбаларини таҳлил этишмаган. Танқидий реалистлар эса, бадиий таҳлил методидан фойдаланиб, ижтимоий зулмнинг илдизларини чуқур очишга интилдилар. Уларнинг баъзилари бу ишни онгли равишда амалга оширган бўлса, бошқалари ўзлари сезмаган холда сиёсий эътиқодларига зид ишлар килишган. О. Бальзак, Ч. Диккенс, Л.Н.Толстой каби реалистлар ўз асарларида ҳаётни шу қадар чуқур бадиий таҳлил этишганки, натижада ўзлари севган синф ёҳуд табақанинг сир- асрорлари”ни очиб ташлашган, уларни беаёв фош қилишган, шу тариқа ҳаёт ҳақиқатини бадиий кашф этишган.
Танқидий реалистик асарларда аналитик бадиий таҳлил жараёнида замонавий воқеликнинг моҳияти чуқур очилган ва шу оркали халқ оммаси онгининг уйғонишига туртки берилган.
Танқидий реалистлар хаётнинг бадиий таҳлилига алоҳида эътибор беришган. Улар жамиятни объектив жараён деб билишган, уни ўрганган, таҳлил этган, келажакнинг ёркин куртакларини қидирган.
Психологиянинг социология билан узвий бирлиги — танқидий реализмнинг характерли хусусияти. Романтик ёзувчилар, психологик ва ижтимоий жиҳатларни бир-биридан ажратиб қўйган эди. Танқидий реалистлар эса ҳаёт­нинг ҳар иккала жиҳати (психологик ва ижтимоий томонлари) тасвирини қўшиб олиб борган. Шунинг учун улар­нинг асарларидаги қаҳрамонлар ғоятда ҳаётий, ҳаққоний ва жонли бўлиб чиққан. Ўз персонажларининг ички дунёсига чуқур кириб бориш реалистларга оддий одамларнинг ахлоқий гўзаллигини, маънавий юксаклигини кўрсатишга имкон берган бўлса, айни чоғда, шу усул салбий типларнинг юзидаги ниқобини йиртиб ташлашга, уларнинг ифлос башараларини кескин фош этишга хам қулайлик туғдирган. Мавжуд воқеликни танқид қилар экан, реалист­лар бадиий сўз воситаси билан инсониятнинг порлоқ келажаги учун тинимсиз курашган.
XIX аср адабиётининг ижодий методи бўлмиш танқидий реализм, хусусан, рус адабиёти тарихида ўзининг камолотига кўтарилди. Рус мумтоз ёзувчилари А.С.Пуш­кин, Н.В.Гоголь, И.С.Тургенев, М.Е.Салтиков-Шчедрин, Л.Н.Толстой, Ф. Достоевский, А.П.Чехов, Н.А.Некрасов ва бошкалар рус танқидий реализмининг йирик вакилларидир.
Танқидий реализм XX асрда хам гуллаб яшнамоқда. Жахон адабиётининг улкан намоёндаларидан А.Франс, Р.Роллан, Р.М. Дю Тара, Г. Мани, Т.Манн, Д. Голсуорси, Б.Шоу, Ж.Лондон, Т.Драйзер, С.Льюис, И.Вазов, И.А.Бунин, А.И.Куприн ва бошқалар танқидий реализм методида ижод этиб, ҳаётдаги ижтимоий иллатларни кескин танқид этдилар.
Демак, бир ёзувчи бошка бир ёзувчидан ўз услуби би­лан ажралиб турар экан.
Ёзувчининг индивидуал услубини ўрганишда масаланинг яна бир томонини унутмаслик керак. Бу — асардан асарга ўтган сари ёзувчи услубининг камалакдай товланиб бориши масаласидир. Чунончи, “Kyтлyғ қон”, “Навоий”, “Олтин водийдан шабадалар”,”Қуёш қораймас”, “Нур қидириб”, “Даврим жароҳати” каби асарлар биргина ёзув­чи қаламига мансуб бўлса-да, улар ранг-баранг услубларда ёзилгандир. Тасвир объекти, ижодий ният, жанр тақозосига кўра бир ёзувчи ижодида услубнинг тобланиб туриши табиий бир ҳолдир. Айни чоғда, асардан асарга улайверадиган шундай белгилар хам бўладики, булар ёзувчи ижодидаги услубий йўналишни белгилашда муҳим роль ўйнайди. Айни пайтда, асардан асарга ўтган сари янгиланиб борадиган аломатлар хам ёзувчининг индивидуал услубини белгилашга хизмат қилади. Шу сабабли, ёзувчининг, биргина асаридан келиб чиқиб, унинг индивидуал услубини аниқлаш амримаҳолдир. Ёзувчининг индивидуал услуби унинг бутун ижодини таҳлилдан ўтказиш жараёнидагина тўғри белгиланади. Услуб — мана шундай мураккаб ижо­дий жараён.





Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish