О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet63/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Смиль Фляшка. Ватанпарвар чех ёзувчиси Смиль Фляшка (тахминан 1350-1403) бадавлат оилада туғилади. У қирол саройида котиблик вазифасини бажаради. Прага университетида бакалавр илмий даражасида ишлаган. Сарой тарихчиси ҳам бўлган. Фляшка бадиий ижод билан шуғулланишга ҳам вақт топган. Унинг адабий фаолияти энг қадимги чех халқ мақолларини тўплашдан бошланган.
Фляшка яратган асарларда ахлоқий-дидактик масалалар биринчи ўринга қўйилиб, улар қувноқ ҳазил воситаси билан акс эттирилади. Сатирик «Отхоначи ва билағон» поэмасида икки касбдаги кишининг мунозараси берилади, уларнинг ҳар бири ҳам ўз ҳунарини ва тутган мавқеининг юқорилигини исботламоқчи бўлиб, бир-бирининг нуқсонларини масхара қилишга интилади. Шу характердаги бошқа муҳим асари «Янги кенгаш»да ўрта асрларда кенг тарқалган ҳайвонлар ҳақидаги эпос жанридан фойдаланиб, турли типдаги ҳайвонлар тили билан жамиятдаги синфий табақалар, шунингдек, қирол билан феодаллар орасидаги кураш ва зиддиятларни очиб ташлайди.
«Отанинг ўғилга насиҳати» номли дидактик поэмасида шоир доно ва саҳоватли отанинг ёш ўғлига жамиятда киши ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида қатор насиҳатлари берилган.
«Сув билан вино мунозараси» поэмасида Фляшка юмор ва ҳазил воситаси орқали ахлоқий қарашларни тарғиб қилади. Асардаги «Хушчақчақ вино» ва «Оддий сув» мунозараси, гарчи ҳар иккаласининг тенг ва инсон учун зарурий нарса эканини иқрор қилиш билан тугаса ҳам, лекин шоирнинг хайрихоҳлиги тантана ва байрамлар учун «безак» бўлган шароб томонидадир. Асар финалининг «ҳамёни бўш киши»гина уни ичмайди, деган ибора билан якунланиши шоирнинг христиан диний аскетизмига турмуш қувончларини қарши қўйганини кўрсатади.
Ян Гус ва гусит урушлари. Чехия реформация ҳаракатининг бошлиғи, миллий озодлик ҳаракатининг илҳомчиси Ян Гус урушлари 1369 йилда Гусинец қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Прага университетини битириб, ўша ерда ўқитувчилик қилди. Кўп ўтмай факультет декани (1401-1402), сўнгра университет ректори (1402-1403) бўлиб ишлади. 1401 йилда руҳоний мансабидаги Ян Гус католик черкови традицияларини бузиб, ўз хутба (ваъз)ларини латин тилида эмас, балки чех тилида ўқиди. У ўз ўтмишдошлари чех илғор мутафаккирларининг гуманистик ғояларини тарғиб қилган буюк реформатор ҳам эди.
Гус яшаган даврда деҳқонлар чех ва немис феодаллари томонидан қаттиқ эксплуатация қилинмоқда, шаҳар майда косиблари эса (бой табақалар қўлида эзилмоқда эди. Папа, шунингдек, ҳукмрон доиралар сиёсатини ўтказувчи черков ихтиёрида ҳам жуда кўп ер-мулк бор эди. Гус ўз нутқ ва асарларида руҳонийларнинг очкўзлиги ва маънавий жиҳатдан бузилганлигини фош этиш билан, черков қўлида ер бўлмасин ва халқдан ўлпон олинмасин, деб католик черковини тубдан реформа қилишни талаб қилиб чиқди. Эзилган халқ истак-орзуларига мос бўлиб тушган бу тарғиботлар омма ичида тез ёйилди. Гус католицизм ақидаларининг кўпчилигини рад этмаса ҳам, лекин унинг руҳонийларнинг имтиёзли ҳуқуқларини бекор қилиш ҳақидаги фикрлари катта сиёсий аҳамиятга эга эди. Шунинг учун ҳам бу нарса тезда гуситлар ҳаракатининг муҳим шиори бўлиб қолади. Католик черкови диний маросимларни руҳонийларга вино, дунёвий кишиларга эса нон билан нишонлашни буюриб, дин ходимларини имтиёзли ўринга қўйган эди. Гус эса бу маросимни «ҳар иккала тур», яъни ҳам вино, ҳам нон билан ўтказиш керак деган фикрни ўртага ташлади.
Рим папаси ҳукмронлигига қарши курашда Гус инглиз черков реформатори Виклиф таълимотига асосланди. Бироқ Гус тарғиботлари черков ва феодал зулми остида қолган деҳқонлар манфаатини акс эттириши билан Виклиф қарашларидан бутунлай фарқ қилиб, демократик тус олади. Унинг илгари сурган фикрлари шаҳар тоифалари талабларига ҳам мос тушади. Ш.Энгельс «Германияда деҳқонлар уруши» номли асарида Гусни ўрта аср шаҳар ересининг «энг катта намояндалари»дан бўлганини кўрсатиб ўтган эди. Ликин Гуснинг талаблари миллий характерда бўлгани учун Чехиядаги немис бюргерлари унинг фикрларига қарши чиқди. Рим папасидан холи мустақил миллий черков юзага келтиришдан иборат бўлган Реформация миллий озодлик ҳаракати билан қўшилиб кетади. Бу нарса немис феодалларининг Чехиядаги ҳукмронлигига қарши курашга сабаб бўлади. Гус бошлиқ Реформация ҳаракати катта муваффақиятларга эриша бошлайди. Прага университети реформа қилиниб, немислар эгаллаган мансабларидан четлаштирилади. Гус ва унинг тарафдорлари таълимотини тарғиб қилиш учун яна катта имкониятлар очилади. Ўзига хос славян маданиятини яратиш, чех тилини асослаш учун талай ишлар қилинади. Шу билан бирга, католик черкови руҳонийлари ва немис феодалларининг Гусга қарши ҳужуми ҳам кучаяди.
«Немис овсарлари Гусга шиддатли ҳужум қилганлари сари, миллий ва халқ ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида у чехлар ўртасида шу қадар кўп шуҳрат қозона бошлади». Виклиф асарлари еретик деб эълон қилинганда, Гус унинг фикрларини қатъий ҳимоя қилиб чиқади. Шу вақтдан бошлаб католик черкови билан Гус ўртасидаги зиддият бениҳоя кескин тус олади. Прага архиепископи уни черковдан (диндан) қайтган деб эълон қилади, бироқ бу нарса халқда кучли норозилик қўзғатади. Рим папасининг ўз таъсир доирасини кучайтириш учун интилишларини Гус яна ҳам очиқ фош этади. Папанинг унга қарши ҳужуми кучайгач, Гус Прагадан чиқиб кетишга мажбур бўлади (1413-1414). Лекин унинг шогирди Иероним устозининг ишини давом эттиради. Унинг адолатсиз ҳукмронга «Итоат этмаслик ҳақидаги таълимоти» таборитлар ва бутун халқ қўлида феодал зулмга қарши кураш қуроли бўлиб қолади.
Жанубий Чехияда яшаётган Гус чех имлосини реформа қилиш, уни чет сўзлардан, айниқса, сунъий равишда киритилган немис сўзларидан тозалаш устида тинмай ишлайди. У инжилнинг чех тилига қилинган эски таржимасини таҳрир қилиш билан Реформация ҳаракатига муҳим қурол беради. Гус чех адабий тилининг асосчиси ҳамдир.
Реакцион гуруҳ халқ манфаатини ифодаловчи улуғ мутафаккирдан ўч олиш ниятидан қайтмади. 1414 йилда Констанцада чақирилган черков кенгаши ересликда айбланган Ян Гус келиб ўзини оқласин, деган талабни қўяди. Унинг шахси дахлсиз бўлиши ҳақида ваъдалар берилганига қарамай, у келганидан сўнг кўп ўтмай зиндонга ташланади. Гус етти ой сўроқсиз ётади. 1415 йилнинг июнь ойидагина Гус иши бўйича суд бошланади; Гусга қарши ҳукмнома... «тайёрлаб қўйилган эди», бироқ черков ва герман императори Сигизмунд реформация, шунингдек, халқ оммасининг феодалларга қарши ҳаракатини бўғиб ташлаш мақсадида ўз таълимотларидан қайтгани ҳақида Гусдан расман иқрор бўлишни талаб қилади. Халқ йўлбошчиси бўлиб танилган ва унинг озодлиги учун жонини ҳам аямаган Гус омма манфаатига хиёнат қилмайди, ўз эътиқодларидан қайтмайди. У «тавба қилмаган еретик» деб ўтда куйдирилиб жазоланади. Бир йилдан сўнг, 1416 йилда унинг сафдоши Иероним Пражеский ҳам ўлдирилди. Руҳоний ва феодал-зодагонларнинг бу мудҳиш иши зулмга қарши омманинг революцион ҳаракатини бўға олмади. Аксинча, Гуснинг фожиали ўлимидан сўнг чех халқининг антифеодал ва миллий озодлик ҳаракати яна ҳам авж олиб кетди. Улуғ реформатор номи билан боғланган гуситлар уруши (1419-1434) бунинг яққол далилидир. Гуситлар уруши «немис дворянлиги ва герман императори бош ҳокимиятига қарши диний характердаги миллий чех деҳқонлар уруши» эди. Деҳқонлардан ташқари, бу урушнинг дастлабки этапида дворян ва шаҳар табақалари ҳам қатнашди.
XВ аср бошларигача Чехия кучли феодал давлати сифатида ташкил топган эди. Товар-ақча муносабатларининг ўсиши феодал тарқоқлнкни тугатишга имкон туғдирди. Бу вақтда синфий ва миллий қарама-қаршиликлар ниҳоят кескинлашган, қишлоқда феодаллар билан қашшоқлашган деҳқонлар, шаҳарда эса хунармандлар ва плебейлар билан патрицитлар ўртасида кураш кучайган эди. Синфий зиддиятлар миллий зулм билан қўшилиб кетди. Немис феодаллари билан шаҳар патрицитлари ва католик руҳонийлари (уларнинг ҳам аксари немислар эди) мамлакат моддий бойлиги (ер-мулк)нинг ярмига яқинини ўз қўлларида сақлаб, Чехиянинг иқтисодий ва маданий ривожига тўсиқ бўлиб келмоқда эдилар.
Чехияда миллий озодлик ҳаракатининг биринчи даври улуғ реформатор Ян Гус фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлди. У ўлдирилганидан сўнг бу ҳаракат кенг халқ ҳаракати тусини олади. Немисларни мамлакатдан чиқариб юбориш натижасида папа билан алоқа бузилади. 1418 йилда папа Мартин В гуситларга қарши қаратилган ва бутун чехларни ҳақоратлаган фармон чиқаради. Бу нарса бутун халқни ғазаблантиради. 1419 йилнинг июль ойида Прагада немис-католик магистрати билан гуситлар ўртасида юз берган тўқнашиш оммавий исёнга айланади. Шаҳарда ҳокимият қўзғолончилар қўлига ўтади. Прага исёни билан гуситлар уруши бошланиб кетади.
Бу воқеадан кўп ўтмай (1419 йилнинг августида) Чехия қироли Воцлав ИВ вафот этгач, тахтга унинг укаси герман императори, миллий озодлик ҳаракатининг ашаддий душмани Сигизмунд И чиқади. Бу нарса умумий қўзғолонга сигнал бўлади. Гуситлар ҳамма ерда ҳокимиятни қўлга оладилар. Бу ҳаракат ичида икки оқим мавжуд эди. Улардан бири чашниклар номи билан юритилган шаҳар ўрта табақалари (савдогар ва бой ҳунармандлар)ни ўз ичига олган оқим бўлиб, улар немис феодаллари ва шаҳар патрицити ҳукмронлигини тугатиш, черковни реформа қилиш йўли билан уни ер-мулкдан маҳрум этиш, кейинроқ эса уни бутунлай тугатиб, ўрнига миллий черковни яратиш учун уринадилар. Улар интилишининг антикатолик характери диний маросимни ҳам нон, ҳам май билан ўтказишга қаратилган шиорида ҳам кўринади. Маросим чашаси (қадаҳ) гусит ҳаракатининг рамзи бўлиб қолади. Чашниклар (қадаҳчилар) термини ҳам шундан келиб чиққан. Миллий озодлик ҳаракатида халқ билан боғланган чашниклар айни чоқда антифеодал курашнинг кенгайишига тўсиқ бўлиб қоладилар. Улар император ва католик черкови билан муроса қилишга тайёр турадилар. Рим папаси ва Сигизмунднинг Чехияни куч воситаси билан тиз чўктира бошлаганидан сўнггина чашниклар халқ билан бирлашишга мажбур бўладилар.
Гуситлар ҳаракатидаги иккинчи оқим революцион характердаги деҳқон-плебей табақаларини бирлаштирган таборитлар оқимидир. Таборитлар католик черковига қарши кураш билан чекланмай, феодал тузумини йиқитишга ҳам уринадилар. Уларнинг сўл вакиллари ҳамма учун баробар бўлган жамият яратишга интиладилар. Улар ўз ғояларини дастлабки христианлик таълимоти қобиғига ўрайдилар. «Таборитларда ҳатто республика тенденцияси ўша вақтлардаёқ теократик парда остида майдонга чиқади. Германияда плебей намояндалари бу тенденцияни XВ асрнинг охири ва XВИ асрнинг бошларида янада ривожлантирадилар». 1420 йилда Чехиянинг жанубидаги Табор тоғи этагида улар ўз мақсадларини амалга ошириш учун жамоалар тузадилар. Шу жамоалар асосида ташкил топган таборитлар армияси ҳам ташқи, ҳам ички душманга қарши муросасиз кураш олиб боради. Ҳар иккала оқим ўртасида пойтахт учун кураш кетади. Чашниклар Прагани қўлда сақлаган вақтларида, таборитлар кўп шаҳарларни эгаллаб, немис рицарлари илан кураш олиб борадилар. 1420 йилнинг апрелида Сигизмунд бошлиқ юз минг кишилик армия «салиб юриш» қилиб, Чехияга бостириб келади. 1420 йилнинг июлида Ян Жижки қўмондонлиги остида таборитлар душманга қаттиқ зарба берадилар. 1420 йилнинг ноябрида эса Сигизмунд Прага яқинида тор-мор келтирилади. Гуситларнинг бирлашган кучлари Прагани қўлга киритадилар. Немис феодалларининг бундан сўнгги юришлари ҳам муваффақиятсиз тугайди. Чех армиясини ташкил этган деҳқон ва ҳунармандлар мустақиллик учун қаҳрамонона кураш олиб борадилар. Чехияни енга олмаган папа ва Сигизмунд чашниклар билан битим тузишга эришади, лекин таборитлар бу битимни тан олмайдилар. 1414 йилнинг 30 майида чех католик феодалларига ён босиб кетган чашниклар билан таборитлар ўртасида қаттиқ жанг бўлади. Чашниклар армиясининг сон жиҳатдан устунлиги ва таборитлар отлиқ армиясига қўмондонлик қилган рицарь Ян Чапек ва бошқа феодалларнинг хиёнат қилиши туфайли ўн беш йиллик уруш натижасида дармонсизланган таборитлар мағлубиятга учрайдилар.
Гусит урушлари ва халқ оммасининг миллий озодлик ҳаракати католик черковининг қудратига катта зарба берди, немис феодаллари ҳукмронлигини емирди. Натижада мамлакатнинг иқтнсодий юксалиши ва маданиятининг ривожланиши учун қулай имкониятлар туғилди. Чех меҳнаткашлари озодликка эришолмаган бўлсалар ҳам, лекин улар синфий душманга қарши курашда катта куч эканликларини яна бир марта намойиш қилдилар. Феодализмга ва католицизмга қарши таборитларнинг революцион кураши қўшни мамлакатлардаги прогрессив ҳаракат ва адабиётга, хусусан, Германиядаги деҳқонлар уруши ва унинг бошлиқларига катта таъсир кўрсатади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish