О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


XВ асрда итальян гуманизининг юксалиши ва зиддиятлари



Download 2,4 Mb.
bet61/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

асрда итальян гуманизининг юксалиши ва зиддиятлари. XИВ асрнинг иккинчи ярмида яшаган гуманистлар Петрарка ва Боккаччо ишини давом эттирадилар. Улар ҳам антик маданиятга ҳурмат билан қараб, папа ҳукмронлигига қарши чиқадилар. Масалан, Луиджи Марсили Августин орденининг монахи бўлса ҳам, лекин у фалсафа ва адабиётга қизиқади, «Папа саройи нуқсонларига қарши нома»сида руҳонийларни фош этади. Гуманист Колуччо Салутати бир қанча вақт папанинг котиби бўлиб ишлаб, Рим руҳонийлари ўртасидаги ярамасликларни ўз кўзи (билан кўради, бу нарсалар уни папага қарши курашга даъват этади, Флоренция республикасининг секретари бўлган вақтларида у ўз ватанининг мустақиллиги учун кураш олиб боради. Давлат иши билан бир қаторда адабиёт билан шуғулланади, латинча эклоглар ёзади, «Тақдир ва бахт ҳақида» номли дидактик поэмасида астрология (илми нужум)ни қаттиқ қоралайди. Салутати қарашларида зиддиятлар ҳам мавжуд.
XВ асрда собиқ шаҳар – коммуналар территориясида принципат (тирания)нинг ўрнатилиши билан олим-гуманистлар халқ ҳаракатидан узоқлашадилар. Улар антик мажусийлик традицияларини тирилтиришга уринадилар, итальян адабиётини латинлаштириш йўлидан борадилар, улардан кўпчилиги принципатнинг мафкурачиларига айланадилар. Олим-гуманистларнинг халқ маданиятига аристократларча менсимай қарашлари натижасида итальян тилидаги адабиёт тушкунликка учрайди. Билимдон озчиликка мўлжалланган латин тилидаги адабиёт юзага келади.
Лекин шунга қарамай, XВ аср гуманистлари католик черкови ақидаларини ўрганишдан қутулиб, схоластикага қарши қаттиқ кураш бошлайдилар. Антик фалсафий оқимлар – стоик ва эпикурчилик таълимотларини тиклайдилар. Кватроченто гуманистик фалсафасида материалистик ва идеалистик тенденциялар ўртасида кураш кетади. Йирик гуманист Лоренцо Валла «Лаззатланиш ва хақиқий эзгулик ҳақида» мунозара шаклидаги трактатида черков қарашларининг асоссизлигини кўрсатиб, кишининг асл мақсади роҳатланиш, тан билан бирга жон ҳам ўлади, деб стоцизмнинг акси – эпикурчилик руҳидаги материалистик таълимотни тарғиб қилади.
Бу давр гуманистик адабиётида аристократик оқим устун бўлса ҳам, лекин илғор мутафаккирлар XИИИ–XИВ асрлардаги миллий адабиёт билан ҳали алоқада эдилар. Улар Данте, Петрарка ва Боккаччо асарларини ўрганадилар, халқ услубида шеърлар ёзадилар. Шундай кишилардан бири кенг маълумотли йирик олим ва ёзувчи Альберти бўлиб, у итальян поэзиясига гекзометр шеърий ўлчовини киритади, итальян тилида элегия ва эклоглар ёзиб, итальян миллий тили ва адабиётининг равнақи учун курашади, классик латин тили олдида бош эгишга интилган олимларни қоралайди.
XВ асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан ўша давр ижтимоий ҳаётидан ажралган ва эски латин тилига берилиб, ўз фаолиятларини чегаралаб қўйган олим-гуманистларнинг ҳукмронлиги тугайди. Итальян миллий адабиёти ривожлана бошлаган Уйғониш ҳаракатининг сўнгги юқори босқичи вужудга келади. Қадимги адабий традициялар замон талаблари билан боғлиқ равишда акс этади. Иқтисодий ва маданий томондан бирмунча кўтарилган Флоренцияда йирик гуманист-санъаткорлар – Леонардо да Винчи, Микель-Анджело ва бошқалар яшайдилар.
XВ асрнинг охирларида Шимолий Италия (Феррара)да янги маданий марказ пайдо бўлади. Феодал католик реакцияси кучайиб бораётган бир шароитда, турмуш қувончлари билан боғлиқ воқеаларни куйлаш катта аҳамиятга эга эди. Гарчи Феррара мактаби рицарь одатларини акс эттирса ҳам, лекин у Уйғониш маданиятининг ривожида маълум хизмат кўрсатади. Шаҳарда университет ташкил этилади, катта кутубхоналар барпо қилинади. Куртуаз эртакларини қайта ишлашнинг характерли намунаси бўлган Маттео Боярдо (1434–1494)нинг «Ошиқ бўлган Роланд» поэмаси шу даврда яратилган. Боярдонинг тугалланмай қолган бу поэмаси кенг тарқалади. Уни давом эттириш учун кўп кишилар уриниб кўрадилар. Фақат шоир Лодовико Ариостонинг (1474–1533) «Дарғазаб Роланд» асари бу ишни поёнига етказади. Шоир қаҳрамонлик роман-поэма жанрининг тугалланган шаклини яратиб, уни бадиий жиҳатдан юқори босқичга кўтарди.
«Дарғазаб Роланд» поэмаси устида Ариосто узоқ вақт ишлади, биринчи нашридан (1516) кейин ҳам уни тўлдирди ва такомиллаштирди. Дастлаб асарда 40 та қўшиқ бор эди, сўнгги нашри (1532) 46 қўшиқни ўз ичига олди ва унда шоир пировард Уйғониш давридаги нозиклашган итальян сарой турмушини ўрта аср аскетизмидан холи бўлган мажусийлик ҳаётбахшлилиги руҳида акс эттирди. Асарда турли воқеалар берилади, реал турмуш фактлари фантастика билан алмашиб туради, жиддийлик ўрнини кулги эгаллайди. Поэманинг сюжети кўп қиррали бўлиб, тематика эътибори билан уни бир неча группага ажратиш мумкин. Бош темада император Карл ва унинг баҳодирларининг сарацинлар билан уруши акс эттирилади. Асарда Карлнинг энг ботир рицарларидан Роланднинг ғайри диндаги гўзал, лекин енгилтак Анжеликани севиб қолишига доир воқеаларга катта ўрин берилади. Сарсон-саргардонликда юрган Анжелика қаттиқ ярадор бўлган сарацин йигити Медорни ўлимдан қутқаради ва уни севиб қолади. Анжеликани излаб ўрмонзорга бориб қолган Роланд чўпон йигитдан Анжелика билан Медор бир-бирларини севишлари ҳақидаги ҳикояни эшитгач, рашкдан дарғазаб бўлиб, ақлини йўқотади.
Поэманинг яна бир сюжет чизиғи – сарацин қаҳрамони Руджеронинг паҳлавон қиз Брадамантега бўлган севги тарихидан иборатдир. Бу икки ёшнинг қовушувидан Эсте князлик хонадони барпо бўлиши керак, Шу сабабли шоир улар ўртасидаги муносабатларни жуда кенг фантастик воқеалар билан боғлаб кўрсатади.
Поэма ўзига хос услубда ёзилган. Бу нарса фантастик саргузаштлар ҳамда рицарь қаҳрамонликларининг киноявий тасвирида очиқ кўринади. Ёзувчи реал дунё ва инсоннинг ҳақиқий ҳаёт иштиёқи масалаларини ўрта аср диний урф-одатларига қарама-қарши қўяди. Ғайри табиий нарсаларни тасвирлаш билан диний урф-одатларнинг бемаънилигига ишора қилади. Масалан, Астольф жаннатга борганида, уни яхши кутиб олиб, овқатлантирадилар ва отини оғилхонага жойлаштирадилар. Маза қилиб, жаннат олмасидан еган Астольф Адам ва Евага шафқат қилмоқ керак экан, деган фикрга келади.
Пировард итальян Уйғониш даврининг йирик адабий ёдгорлиги «Дарғазаб Роланд» ўлиб бораётган ўрта аср аскетик турмуш тартибларига қарши дунёвий ҳаётнинг улуғлиги ва гўзаллиги, кишининг хушчақчақ турмушга бўлган интилишининг табиий эканлиги тараннум этилган, гуманистик фикрлар ҳимоя қилинган ажойиб поэмадир.
Уйғониш даврининг сўнгги этапи феодал-клерикал реакциясининг қаттиқ тазйиқи остида ўтади. Гуманистик ғоя, эркин фикрлаш таъқиб қилинади. Инквизиция кучаяди, замоннинг илғор кишилари зиндонга ташланади ва жазолаб ўлдирилади. Лекин илғор адабиёт, фалсафа ва фан ўрта асрчилик, зулм-даҳшат ва схоластикага қарши курашини давом эттиради. Ўша даврнинг йирик мутафаккир файласуфи, астроном ва ёзувчиси Жордано Бруно (1548–1600) папа ва диннинг ашаддий душмани сифатида майдонга чиқди. У дунё худо томонидан яратилган деган черков таълимотига зид поляк астрономи Коперникнинг материалистик қарашларини тарғиб этади. Душман олдида тиз чўкмагани учун инквизиция уни ўтда куйдириб ўлдирди.
«Чексизлик, фазо ва дунёлар ҳақида» асарида (1584) Бруно олам ва унинг чегаралари ҳақидаги Коперник таълимотини яна ҳам кенгайтиради. Жордано Бруно яхши шоир ҳам эди. У ўз шеърларида фаннинг куч-қудратини ардоқлаб, схоластик билим, дин жаҳолатни қаттиқ танқид қилди. «Шамдон» сатирик комедиясида (1582) эса бой табақалар орасидаги бузғунчилик, олғирлик ва сохталикларни аямай очиб ташлади. Бруно пантеистик равишда табиат – бу илоҳнинг предметлардаги инъикоси, деб қаради. Материянинг актив кучини тан олса ҳам, лекин унинг фалсафий қарашлари изчил эмас эди. Замонасидаги табииёт илми эришган ютуқларини умумлаштирган Бруно материалистик фалсафасининг моҳияти феодал-черков реакцияси ва схоластикасига қарши қаратилган эди.
Инквизиция таъқиби остида қолганлардан яна бири йирик файласуф-олим, утопик социалист Томмозо Кампанелла (1568–1639) бўлиб, у Италияни Испания асоратидан озод этиш учун курашгани сабабли қамоққа ташланади. 27 йил қамоқхонада ўтирган Кампанелла ўша ерда хусусий мулкчилик ва тенгсизлик йўқотилган идеал ижтимоий тузум тасвирланган «Қуёш шаҳри» (1602) утопик романини ёзади. Бу асар ғоявий жиҳатдан инглиз гуманисти Томас Морнинг «Утопия» романига ҳамоҳанг бўлиши билан диққатга сазовордир.
Кампанелла «Фалсафий шеърлар» тўпламига кирган сонетларида санъатнинг халққа хизмат қилишдан иборат буюк вазифаси ҳақида, илмий билимларга қизиқиш, жонли табиатга яқинлашиш ва уни ўрганиш зарурлиги ҳақида тўхталади.
Ф.Энгельс кўрсатиб ўтган Уйғониш даври титанларидан бири астроном, физик ва табиатшунос олим Галилео Галилейдир (1564–1642). У черков қувватлаб келган Қуёш Ер атрофида айланади, деб аталувчи назарияни рад этиб, аксинча, Ер Қуёш атрофида айланади, Қуёш ҳам ўз ўқи доирасида ҳаракат қилади, деган Коперникнинг гелиоцентрик системасини ҳимоя қиладики, бундай қарашлари учун у инквизиция судига берилади ва сургун қилинади.
Галилей фанда ҳар қандай мўъжизалар учун ўрин йўқлигини айтиб, худони табиат дунёсидан суриб чиқаради ва унга фақат материяни ҳаракатга келтирувчи «дастлабки туртки» бериш хизматинигина қолдиради. Галилей «Терцинадаги шеърлар» номли тўплами билан ҳам танилган. У бошқа адибларнинг асарлари ҳақида ҳам мулоҳазалар юритган. Масалан, «Тассо достони ҳақида мулоҳазалар»ида гуманистик ғоялардан воз кечнб, дунёвий воқеалар билан диний ақида ва афсоналарни аралаштириб юборган, реализмдан чекинган шоир Тассони ва унинг «Озод этилган Қуддус» асарини танқид қилади ва изчил гуманист ёзувчи Ариосто ижодини Тассо ижодига қарши қўяди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish