О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


XИИИ б о б. НИДЕРЛАНДИЯ ВА ГЕРМАНИЯДА



Download 2,4 Mb.
bet71/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

XИИИ б о б. НИДЕРЛАНДИЯ ВА ГЕРМАНИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ ДАБИЁТИ
Нидерландияда Уйғониш даври. Нидерландия тарихий тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари бор. Нидерландия Шимолий Шимолий Европа билан Жанубий Европа ўртасидаги савдо йўлида жойлашганлиги туфайли иқтисодий жиҳатдан кенг ривожлана бошлайди. Бу нарса Нидерландиянинг миллий бирлигини ҳам кучайтиради. Кальвинизм (протестантизм) шаклида кириб келган Реформация ҳаракати Голландияда республика тузумини вужудга келтиради. Кальвинизм дин ниқоби остидаги буржуа идеологиясининг очиқ намоён бўлиши эди. Чунки Кальвин тежаш, бойлик тўплашни тавсия қилиш билан судхўрлик ва эксплуатацияни ҳам ёқлайди. Унинг тақдир ҳақидаги доктринасида киши, туғилишдан ё бахтли яшашга, ёки бутунлай азоб чекишга маҳкум этилган, лекин у қайси бирига мансуб эканлигини билмайди, буни «қудратли, лекин кўринмайдиган иқтисодий кучларнинг марҳамати белгилайди», дейди. Унинг бу таълимоти «савдо ва конкуренция дунёсида омад келиш ёки синиш айрим кишиларнинг ҳаракатига ва маҳоратига боғлиқ бўлмай, уларнинг ихтиёридан ташқари ҳолларга боғлиқ эканлигини диний шаклда ифода қилишдан иборат эди».
Кальвинизм Нидерландияда испан зулми ва католик черковига қарши миллий озодлик ҳаракатининг бошланиб кетишига туртки бўлади. Лекин мустақиллик учун олиб борилган уруш натижасида Голландиянинг фақат бир қисмигина оэодликка эришади.
XИИИ–XИВ асрлар мобайнида хўжалик жиҳатидан мустаҳкамлана бошлаган Нидерландия шаҳарлари ўша даврдаги Италия шахарларини эслатар эди. Шу сабабли XВ асрда бу ерда ҳам Уйғониш даври санъати ва адабиёти юзага келади.
Нидерландияда гуманизм Реформация ҳаракати билан қарийб бир вақтда пайдо бўлади. Антик ёзувчиларнинг асарларини ўрганиш ва уларни таржима қилиш бошланади. Антик поэзия ва драматургияга тақлидий асарлар яратилади. Булар ўз ғоявий йўналиши билан католик черкови догмаларига қарши қаратилган эди.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ (1466-1536)
Эразм Роттердамский ҳаёти ва ижодий фаолияти. XВИ асрнинг бошларида ижод этган йирик Нидерландия гуманисти Эразм Роттердамскийнинг Европа маданияти тарихида тутган мавқеи салмоқлидир.
Эразм Роттердам шаҳрида туғилди. Ёшлигидаёқ ота-онасидан етим қолган бола монастирга киришга мажбур бўлади, у ерда антик ёзувчиларнинг асарларини қизиқиб ўрганади. Монастирдаги ярамасликлар унда диний жаҳолатга қарши кучли нафрат уйғотади.
Эразм монастирдан кетгач, Парижга бориб ўқишини давом эттиради. Унинг турли антик муаллифлар асарларидан сайлаб олинган мақол, масал, ҳикматли сўзлар тўплами («Адагиа») 1500 йилда босилиб чиқади ва катта муваффақият қозонади. Эразм Европа бўйлаб саёҳат қилади: у Англияда машҳур «Утопия» романининг муаллифи Томас Мор билан дўстлашади. 1506 йилда Италияга боради. У ҳам, Петрарка каби, антик ёзувчиларнинг номаълум қўл ёзмаларини топиш иштиёқи билан яшайди. Турин университетида илоҳиёт илми бўйича докторлик даражасини олади. 1509 йилда Римга боради. Кардинал Жованни Медичи ва бошқалар уни марказда қолишга ундайдилар. Англияда Генрих ВИИИ нинг тахтга чиқиши билан Эразм бундай таклифларни рад қилади, чунки инглиз гуманистлари Генрих ВИИИ ни маърифатпарвар-монарх деб билиб, унинг ҳомийлигига умид боғлаган эдилар.
1509 йилда Римдан Англияга жўнаган Роттердамский йўлда «Нодонликнинг мақтови» асарини ёзишга киришади. Классик филология билан бир қаторда илк христианлик тарихи билан ҳам шуғулланган Эразм инжилнинг грекча текстини танқидий равишда кўздан кечириб, унинг янги латинча таржимасини нашр қилади. Эразмнинг муқаддас китобларга танқидий ёндашиши Реформация ҳаракатига кучли қурол бериб, черков обрўйи ва унинг догмаларини қаттиқ зарбага учратади. Лекин Роттердамский немис реформаторларига қўшилмади. Дунёвий гуманистик маданият мухлиси бўлган бу олим ўз ғояларидан келиб чиқадиган хулосалар билан қизиқмади. Лютеранликнинг гуманизмга зидлиги очиқ-ошкора тус олганда Эразм протестантизмга душманлик билан қараб, Лютер билан мунозара олиб боради. Католиклар протестантизмдан алоқани узган Эразмдан хурсанд бўлсалар ҳам, лекин «Нодонликнинг мақтови» авторига ишонмас эдилар.
Эразм Роттердамский анча вақт Оксфорд университетида грек тили ва илоҳиётдан дарс беради. Инжил текстларига филологик жиҳатдан танқидий ёндашади. Бундан сўнг ҳам Эразмнинг Европа бўйлаб кезишлари давом этади. Кўпроқ у эркин шаҳар Базелда яшайди.
Эразм Роттердамскийнинг адабий мероси бой бўлиб, бу мерос ўша вақтда умумий маданий тил ҳисобланган латин тилида ёзилган мактублар, қадимги асарларнинг нашр қилинган танқидий текстлари, шеърий ва прозаик асарлар, жумладан филология, педагогика ва илоҳиётга оид китоблар («Христиан жангчисининг зарурий қўлланмаси», «Хат ёзиш санъати ҳақида», «Ифода бойлиги ҳақида», «Христиан никоҳи ҳақида», «Суҳбатлар» ва ҳоказо)дан иборатдир. Ёзувчига катта шуҳрат келтирган адабий асари «Нодонликнинг мақтови» (1509) сатираси Европада гуманистик тафаккурнинг ажойиб намунасидир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish