Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Тиреотроп гормон ѐки тиреотропин. Тиреотропин таъсирида қалқонсимон безда 
тироксин ва трийодтиронин гормонларининг секрецияси кучаяди. 
Тиреотропин протеаза фаоллигини ошириб, қалқонсимон безда тиреоглобулин 
парчаланишини кучайтиради, натижада қонга тироксин ва трийодтиронин кўплаб 
чиқади. Бундан ташқари қалқонсимон бездаги ҳужайралар сонини ва фаоллигини 
оширади.Тиреотроп гормонини ҳайвонларга юборилса, қалқонсимон без ўсиб кетади, 
гипофиз олиб ташланган ѐш ҳайвонларда эса қалқонсимон бези ривожланмайди. 
Гипофизи олиб ташланган ҳайвонларда асосий алмашинув ва оқсиллар алмашинуви 
сусаяди. Организмга тироксин ѐки тиреотроп гормонларини юбориб, асосий 
алмашинувни ва оқсиллар алмашинувини кўтариш мумкин. Ҳайвон организмига узоқ 
вақт ҳар куни етарли миқдорда тиреотроп гормони юборилса, худди одамларда 
учрайдиган Базедов касаллиги симптомларини кузатиш мумкин. Тиреотропиннинг 
қанча миқдорда ажралиб чиқиши қондаги қалконсимон без гормонларининг 
концентрациясига боғлиқ, қонда қалқонсимон без гормонлари кўп бўлса, тиреотропин 
секрецияси сусаяди ва аксинча. Шундай қилиб, бу ерда тескари боғланиш механизми 


177 
амалга ошади. Тиреотропиннинг ҳосил бўлиши гипоталамуснинг тиреолиберини орқали 
идора этилади. 
Гонадотроп гормонлар ѐки гонадотропинлар. Аденогипофизда икки хил 
гонадотроп гормонлар ишлаб чиқарилади. Булар фолликулостимулловчи ва 
лютеинловчи гормонлардир. 
Фолликулостимулловчи гормон урғочи ҳайвон тухумдонида фолликулнинг 
ривожланишини ва уни Грааф ҳужайрасига айланишини таъминлайди, эркак ҳайвонда 
эса уруғдондаги сперматоген найчалар ривожланишини, сперматогенезни ва простата 
безининг ривожланишини тезлаштиради. Лютеинловчи гормон таъсирида тухумдонда 
овуляциянинг рўй бериши ва ѐрилган Грааф ҳужайраси ўрнида сариқ тана ҳосил бўлиши 
тезлашади. Вояга етмаган ҳайвонлар организмига гонадотроп гормонларини мунтазам 
равишда юборилиб турилса, уларнинг тезроқ вояга етиши, жинсий аъзоларининг 
катталашуви ва иккиламчи жинсий белгиларнинг барвақт юзага чиқиши кузатилади. 
Бундан англашиладики, ушбу гормонлар жинсий безлар фаолиятига таъсир этади. 
Гонадотроп гормонларнинг ажралиб чиқиши интенсивлиги жинсий аълоқанинг 
рефлектор таъсирига, уруғдон ва тухумдон жинсий гормонларининг гуморал таъсирига, 
шунингдек ташқи муҳитнинг турли омилларига боғлиқ бўлади. 
Гонадотропинлар секрецияси гипоталамуснинг гонадолиберини орқали идора 
этилади. Бундан ташқари манфий қайтар боғланиш механизми ҳам бу гормонларнинг 
секрециясида муҳим аҳамиятга эга. Қонда тестостерон кўпайса, ЛГ секрецияси камаяди. 
Қонда Эстенроген ва прогестерон гормонлари концентрацияси ошса, бу иккала 
гормоннинг секрецияси камаяди. 
Соматотроп гормон ѐки ўсиш гормони.. Ўсиш гормони организмда ўсиш ва 
жисмоний ривожланиш жараѐнларига таъсир этади. Бу гормоннинг нишон-аъзолари 
бўлиб суяк ҳисобланади, бундан ташқари бириктирувчи тўқималарга бой: мускуллар, 
пайлар ва ички аъзоларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ўсиш жараѐнининг 
стимуляцияси, соматотроп гормонининг анаболик таъсири туфайли рўѐбга чиқади. 
Анаболик таъсир ҳужайра ичига аминокислоталар киришини кучайиши, оқсил ва 
нуклеин кислоталар биосинтезининг кучайиши билан намоѐн бўлади. Шу жараѐнлар 
билан бир қаторда оқсил парчаланиши билан боғлиқ реакциялар тормозланади. 
Соматотропин организмга киритилганда ѐғ деполаридан ѐғ чиқиши кучайиб, организм 
асосий энергия манбаи сифатида ѐғлардан кўпроқ фойдаланади. Шу муносабат билан 
соматотроп гормоннинг маълум миқдори энергетик сарф бўлишдан қутилиб қолади, 
натижада оқсилларнинг катоболизм тезлиги секинлашади. Организмнинг бундай 
ҳолатида оқсилларнинг биосинтези уни парчаланишидан устунроқ бўлиб қолади ва 
организмда мусбат азот мувозанати кузатилади. Соматотропиннинг анаболик таъсири 
натижасида остеобластлар фаоллиги ортади, ҳамда суякда оқсилли матрицаларнинг 
ҳосил бўлиши стимулланади. Булардан ташқари, бу гормон суяк тўқимасининг 
минерализациясини кучайтиради, натижада организмда калций ва фосфор кўпроқ 
ушланиб қолади. Юқоридаги фикрларга асосланиб айтамизки, соматотропин организмда 
суяк ва тоғай тўқималарнинг ҳосил бўлишини кучайтиради, бироқ бу гормонни 
лаборатория шароитида, организмдан ташқарида, ҳужайралар културасига юборилганда, 
уларнинг ўсиши айтарли сезилмайди. Шу нарсага асосланиб, бу гормон тўқималарга 
бевосита таъсир кўрсатмайди деган фикрлар пайдо бўлади. Организмга тушган 
соматотропин таъсирида махсус ташувчилар ҳосил бўлади. Буларнинг бевосита 
тўқималарга таъсири натижасида анаболик эффект юзага чиқади. Бундай ҳосилаларни
«соматомедин»лар деб атадилар. Ҳозирда улардан 4 таси маълум. Уларнинг барчаси 
оқсил табиатли бўлиб, соматотроп гормони таъсирида жигарда ҳосил бўлади. 
Соматотропин углеводлар алмашинувига ҳам кучли таъсир кўрсатади. Бу гормоннинг 
таъсири натижасида плазмада глюкоза миқдори ортиб кетади. Бу эффектнинг механизми 
қуйидагича тушунтирилади. Биринчи навбатда, глюкоза энергетик мақсадларда 
фойдаланилмайди, юқорида айтилганидек бу шароитда энергия манбаи бўлиб фақат 


178 
ѐғлар хизмат қилади. Бундан ташқари ушбу гормон глюкозанинг тўқималарга 
утилизациясини ҳам тормозлайди, ҳамда инсулин таъсирига сезувчанлигини 
пасайтиради. Соматотроп гормони таъсирида инсулиназа ферменти фаоллиги ошади. 
Бундан ташқари соматотропин β-ҳужайраларга таъсир этиб, инсулин секрециясини ҳам 
кучайтиради. Буларнинг барчаси гипофизар диабетга олиб келиши мумкин. 
Ўсиш гормонининг секрецияси гипоталамусни соматолиберин ва саматостатин 
гормонлари томонидан идора этилади. Ўсиш гормонининг секрециясини ортиши қон 
плазмасида глюкоза ва ѐғ кислоталари миқдори пасайиб кетганда кузатилади. 
Ўсиш гормони ѐшликдан етарли ишлаб чиқарилмаганда, болаларнинг ўсиши 
кескин равишда тўхтайди, одам умирбод пакана бўлиб қолади (гипофизар паканалик). 
Гўдаклик даврида ўсиш гормони хаддан ташқари кўп ишланса, гигантизм авж олади
бунда одамнинг бўйи 240-250 см га, вазни 150 кг га етади. 
Вояга етган одамда ўсиш гормони ортиқча ишланса, бўй умуман ўсмайди, чунки
ўсиб бўлган аммо гавданинг ўсиш қобилиятини сақлаб қолган аъзолари: қўл-оѐқ 
бармоқлари ва панжалари, бурун ва пастки жағ, тил, кўкрак ва қорин бўшлиғидаги 
аъзолар ўсади. Бу касаллик акромегалия деб аталади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish