Нормал физиология курсига кириш


Физиологик функцияларнинг гормонал идора этилиши



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Физиологик функцияларнинг гормонал идора этилиши 


173 
 
Аъзолар, тўқималар ва ҳужайраларнинг ўзаро гуморал боғланишида уларнинг 
баъзилари алоҳида муҳим аҳамият касб этади, чунки улар модда алмашувига, аъзо ва 
тўқималарнинг функциясига махсус таъсир этувчи моддалар ишлаб чиқаради. Бу модда 
гормонлар деб (грекча «hormоn»-қўзғатиш сўзидан), уларни ишлаб чиқарувчи аъзолар 
эса эндокрин безлар ѐки ички секреция безлари деб аталади. Уларнинг бундай 
аталишига сабаб, уларнинг чиқариш йўллари бўлмай, ўзи ишлаб чиқарган моддаларни 
тўғридан тўғри қонга чиқаради. 
Ички секреция безларига: гипофиз, қалқонсимон без, қалқонсимон олди бези, 
ошқозон ости безининг Лангерганс оролчаси, буйрак усти бези, жинсий безлар, йўлдош 
ва эпифиз безлари киради. Бундан ташқари гормонлар баъзи аъзо ва тўқималар 
томонидан ҳам ишлаб чиқарилади (буйрак, ҳазм қилиш тракти). 
Гормонларнинг бир неча ўзига хос хусусиятлари бор: 
1. Қонга ажралиб чиққан ҳар бир гормон муайян аъзо ва унинг вазифаларига 
таъсир этиб, уларда ўзига хос ўзгаришларни чақиради. 
2. Гормонлар биологик жиҳатдан фаол моддалар бўлиб ҳисобланади. Масалан, 1 
г адреналин 10 млн бақанинг ажратиб олинган юрак ишини кучайтира олади. 
3. Гормон дистант таъсир кўрсатади, яъни қонга тушган гормон, тегишли 
аъзоларга бориб ўзининг таъсирини кўрсатади. 
4. Гормонларнинг молекуласи бирмунча кичик бўлганлиги учун ҳужайра 
мембранасидан ва капилляр эндотелийсидан осон ўтади. 
5. Гормонлар тўқимада бир мунча тез парчаланади, шундай экан, гормонлар 
организмда етарли миқдорда бўлиши, муайян бездан доим чиқиб туриши зарур. 
6. Кўпгина гормонларнинг турга оид ўзига хос хоссалари йўқ. Шунинг учун 
қорамол, чўчқа ва бошқа ҳайвонлардан олинган препаратлар клиникада кенг 
қўлланилади. 
7. Гормонлар фақат ҳужайраларда ѐки уларнинг фаол тузилмаларида рўй берувчи 
жараѐнларга таъсир этади. 
Бундан ташқари, гормонларнинг организмга тўрт хилдаги таъсири ҳам 
тафовутланади. 1) Метаболитик (моддалар алмашинувига таъсири) 2) Морфогенетик 
(ўсиш, ривожланиши, шаклланишига таъсири) 3) Кинетик (муайян аъзолар фаолияти 
билан боғлиқ таъсир) 4) Коррекцияловчи (аъзолар ва тўқималар фаолияти 
интенсивлигига таъсири) 
Ҳозирги кунга келиб, кўплаб гормонларнинг тузилиши ўрганилган ва 
лаборатория шароитида сунъий йўл билан олинган. Гормонлар, уларнинг тузилишидаги 
умумийликка, физик-кимѐвий ва физиологик хоссаларига қараб 3 турга бўлинади: 1) 
Стероидли гормонлар. 2) аминокислота ҳосилаларидан ташкил топган гормонлар. 
3)Оқсил- пептид бирикмали гормонлар. 
Стероидли гормонлар ва аминокислота ҳосилаларидан ташкил топган 
гормонларда турга оид ўзига хос хусусиятлари бўлмайди. Оқсил-пептид бирикмали 
гормони эса турга оид ўзига хос хусусиятларни намоѐн қилади. Шунинг учун, доимо 
ҳайвон организмидан ажратилган гормонларни инсон организмига юбориб бўлмайди. 
Организмга юборилган бундан ѐд оқсилларга қарши, организмда ҳимоя (иммун) 
реакциялар юзага чиқади, масалан, махсус антителолар ҳосил бўлишидир. Организмга 
бу оқсил яна кирадиган бўлса, у билан антиген-антитело комплексини ҳосил қилади, яна 
аллергия ҳолатини ҳам чақириши мумкин. 
Эндокрин безларининг фаолияти бир неча йўллар орқали идора этилади. Улардан 
биринчиси, гормон қондаги қайси модданинг фаолиятини идора этаѐтган бўлса, шу 
модда бевосита эндокрин безларининг фаолиятига таъсир этиб, унинг ишлаш 
интенсивлигини ўзгартира олади. Мисол тариқасида, қалқонсимон олди бези 
фаолиятини кўриб чиқайлик. Агар қонда калций концентрацияси ортиб кетса, бу 


174 
гормондан чиқаѐтган паратгормон миқдори камайиб кетади, аксинча калций қондаги 
концентрацияси камайиб кетса, бу гормоннинг стимуляцияси кучаяди. 
Лекин, кўп ҳолларда эндокрин безларининг фаолиятини бошқариш, яъни 
гормонлар секрецияси бевосита эмас, балки нейрогормонал ѐки тоза гормонал 
механизмлар орқали амалга оширилади. 
Ички секреция безларининг нерв томонидан идора этилиши гипоталамус ва 
унинг нейрогормонлари орқали амалга оширилади. Тўғридан-тўғри секретор 
ҳужайраларга нерв таъсирлар одатда учрамайди (буйрак устининг мия қавати ва эпифиз 
бундан мустасно). Нерв толаларининг без ҳужайраларини идора этиши, бездаги қон 
томирлар тонусини идора этиши ва қон билан таъминлашни яхшилаш билан намоѐн 
бўлади. 
Маълумки, физиологик вазифаларнинг идора этилиши, нерв томонидан 
бошқарилиши – кескин маҳаллий характердадир, чунки худди телеграф алоқасидай 
ахборот аниқ манзилга юборилади. Бундан фарқли ўлароқ гормонларнинг таъсир этиш 
тарзи, радио алоқанинг ишлаш тарзини эслатади, қачонки эфир орқали узатилган сигнал 
«ҳамма-ҳаммага деб узатилади (қонда айланиб юрган гормон ҳам ҳар қандай аъзо ѐки 
тўқимага таъсир этиши мумкин). Аммо ҳаммага юборилган радиосигнал, фақатгина 
радиотўлқинга тўғриланган радиоаппарати бор манзилларгагина етиб боради. Худди 
шунга ўхшаш, организмга қон орқали барча аъзо ва тўқималарга етиб бориши мумкин, 
лекин ушбу гормон ўзида шу гормонга нисбатан махсус рецептори бор ҳужайрага 
таъсир этади холос. Бундай аъзо ва тўқималарни аъзо-нишон, тўқима-нишон, ҳужайра-
нишон деган ном билан атайдилар. 
Рецепторлар махсус ўзига хос оқсиллар бўлиб, ҳужайра билан гормоннинг ўзаро 
аълоқасини таъминлайди. Бу рецепторлар мембранада ѐки ҳужайра ичида жойлашган 
бўлиши мумкин. Ҳужайра мембранасидан ѐмон ўтадиган (катехоламинлар ва оқсилли 
гормонлар) гормонлар, мембрана ташқарисида тўпланади, ҳужайра ичи тузилмаларига 
таъсир этиши учун бундай гормонлар ташувчи-медиаторлар ѐрдамида ҳужайра ичига 
олиб кирилади. Бундай медиаторларга 
ц 
ГМФ (циклик гуанозинмонофосфат) ва 
простогландинлар, Са
+2 
ва бошқа моддалар киради. Ҳужайра мембранасидан бемалол 
ўта оладиган гормонлар (стероидли гормонлар ), ҳужайра ичи тузилмаларига тўғридан-
тўғри таъсир кўрсатиб, эффектни юзага чиқаради. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish