184
Буни билиш, узок вақт глюкокортикоидлар билан даволашда суткалик дозани тўғри
тақсимлаш учун зарур.
Глюкокортикоидлар
секрецияси
кортикотропин
гормони
томонидан
бошқарилади. Турли стресс стимуллари организмга таъсир этилганда ҳам
уларнинг
секрецияси кучаяди, бу эса мослашиш (адаптация) синдромининг ривожланишига
туртки беради.
Жинсий гормонлар. Буйрак усти безининг тўр соҳаси жинсий гормонларни
хаддан кўп ажратиб чиқарса, адреногенитал синдромининг икки типи вужудга келади:
гетеросексуал ва изосексуал. Гетеросексуал синдроми қарама-қарши жинс
гормонларини кўп ишлаб чиқаришдан юзага келади ва қарама-қарши жинсга хос бўлган
иккиламчи жинсий белгилар ривожланади. Изосексуал синдроми ўз жинсига мансуб
гормонларни кўп ишлаб чиқаришидан юзага келади ва жинсий балоғатга етиш тезлиги
ортиб кетади.
Буйрак усти безлари пўстлоғининг гипо- ва гиперфункциясида организмда рўй
берадиган ўзгаришлар. Ҳайвонларда буйрак усти безлари пўстлоғи олиб ташланса, улар
тезда ўлиб қолади. Бунинг асосий сабаби - сийдик билан кўп миқдорда
натрий
йўқолиши ва бунинг натижасида қон ва тўқималардаги натрийнинг кескин
камайишидандир. Организмга кўп миқдорда натрий юбориб, бу ҳайвонлар умрини бир
неча вақтга чўзса бўлади.
Одамда бронза касаллиги ѐки Аддисон касаллиги деган оғир касалликда
буйрак
усти безларининг пўстлоғидан гормонлар чиқиши кескин камаяди. Дастлабки белгилар:
тери, айниқса қўл, бўйин, юз териси бронза тусига киради (номи ҳам
шундан келиб
чиққан); юрак мускули заифлашади, жисмоний меҳнат пайтида, шунингдек, ақлий иш
бажарган пайтида ҳам бемор тез чарчайди (астения). Иштаҳаси йўқолади, кўнгли
айнийди, қусади, ичи келади. Бемор совуққа, оғритувчи таъсиротларга сезувчан ва
юқумли касалликларга кўпрок мойилроқ бўлиб қолади. Жуда озиб кетади ва аста-секин
бутунлай ҳолдан толади. Кўпинча ўлим билан тугайди. Буйрак усти безлари
пўстлоғининг препаратлари Аддисон касаллиги билан оғриган беморлар ҳаѐтини қисман
енгиллаштиради ва уларнинг меҳнат қобилиятини бир қадар сақлаб туради.
Буйрак усти безлари пўстлоғининг гиперфункцияси камроқ учрайди; буйрак
усти безининг - гипернефромасида кузатилади. Айни вақтда безнинг пўстлоғидан
чиқадиган гормонларнинг миқдори ортибгина қолмай, балки уларнинг сифати ҳам
бузилади: асосан иккита жинсий гормонлар ишлаб чиқаради, нормада эса буйрак усти
безлари бу гормонларни жуда кам ишлаб чиқаради. 3-4 яшар болаларда гипернефрома
учраса, улар эрта балоғатга етиб, соқоли ўсгани ва қов соҳасида жун босгани
кузатилган. Гипернефрома аѐлларда учраса, хайз кўрмай қолади, соқол чиқади ва овози
худди эркакларникига ўхшаб дағаллашиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: