САНЪАТ ЭСТЕТИКАСИДА ФРАНЦУЗ ОЛИМЛАРННИНГ ЎРНИ
Аннотация: Мазкур мақолада санъат - эстетик фаолиятнинг ўзига хос тури, сеҳрли маънавий кўзгуси эканлиги, санъатнинг эстетик моҳияти макон ва замондаги воқелик воситасида гўзаллик, улуғворлик каби эстетик хусусиятларни инъикос эттириши ҳамда улар ривожида француз олимларининг тутган ўрни ёритилган.
Санъат оламида санъаткор бир асари туфайли подшо даражасига кўтарилса, иккинчи асари билан кулга айланади, деган ўзига хос қанотли гaп бор. Атоқли француз адиби Альфред де Виненинг қуйидаги сўзлари ҳам буни тасдиқлаб туради: «Адабиёт шундай машъум хусусиятга эгаки, унда ҳеч қачон муайян мавкени муқим ушлаб туриш мумкин эмас. Ҳар бир янги асар - деярли дебют. Ана шу сабабдан ҳам адабий мансабни эгаллаб бўлмайди». Албатта, бу фикрлар ҳамма санъат турларига тегишли ва айни пайтда, ҳеч бир санъаткорнинг зиммасидан ўз нафси ва манфаати учун Худо берган истеъдодини хор қилмасликдек мукаддас мажбуриятни олиб ташламайди.
Буюк француз файласуфи, эстетик ва адиб Дени Дидро (1813-1884) Европанинг энг таниқли маърифатпарварларидан бири ҳисобланади. Дидро эстетик карашларининг ғоятда ўзига хослиги шу билан белгиланадики, унинг меросида фалсафий масалалар ва бадиий амалиёт орасида кескин фарқ сезилмайди. Унинг баъзи бадиий асарлари фалсафий рисолага, айрим фалсафий асарлари ва эстетик рисолалари эса бадиий асарга ўхшатиб ёзилганини кўриш мумкин. Хусусан, чуқур фалсафий-назарий фикрларини у бадиий диалоглар шаклида ифодалайди. У санъатга умумфалсафий-назарий жиҳатдан ёндашар экан, айни пайтда ўз давридаги ижодкорлар амалиётига суяниб иш куради: уни карашлари алохида, соф назария эмас, балки санъат тараққиётининг долзарб масалалари билан боғлик; назарий фикрлардир.
Дидро гўзалликни алоҳида бир нарса ёки ўз-ўзини таҳлил этувчи ходиса сифатида олиб қарамайди. Унинг учун гўзаллик муносабат билан боғлиқ. «Гўзалликнинг вужудга келиши ва табиати тўғрисида фалсафий тадқиқлар» рисоласида: «Шундай қилиб, мен, - деб ёзади мутафаккир, - ақлимда муносабатлар ғоясини уйғотадиган қобилиятни ўзида мужассам қилган мендан ташқаридаги ҳамма нарсани деб атайман». Бу билан Дидро мутлақ; гўзалликнинг йўқлигини, у доимо нисбий эканини, кимгадир гўзал кўринган нарса бошқа одамга гўзаллик бўлиб туюлмаслиги мумкинлигини таъкидламоқчи. «Шундан келиб чиқиб, - деб давом этади у, - мутлақ гўзал нарсанинг ўзи йўқ бўлса-да, лекин бизга нисбатан олганда икки хил гўзаллик мавжуд: реал гўзаллик ва бизнинг идрокимиздаги гўзаллик ».
Дидро, фалсафада ҳақиқат қандай ахамиятга эга бўлса, гўзаллик санъатда худди шундай мухимлигини таъкидлар экан, бир санъат туридаги гўзаллик иккинчи санъат тури учун, бир ходисадаги гўзаллик иккинчи ходиса учун мохиятан бир хил бўлса-да, бизнинг нарса-ходисага бўлган муносабатимиз туфайли уларни хар хил ном билан аташ мумкин дейди Дидро «Рангтасвир борасидаги тажриба» рисоласида, - қўлни-қўлга бериб бир йўлдан боришади. Дастлабки икки сифатдан бири қандайдир камдан-кам учрайдиган ёки қанақадир фожеавий ҳолатга тушиши биланоқ ҳақиқат гўзалликка айланади. Агар уч жисмли композицияни қоғоз юзидаги уч нуқтани жойлаштириш билан хал қилсангиз, у ҳолда бу - ночор ҳақиқат, ақлдаги жонсиз ҳақикат. Борди-ю, шу уч жисмдан бири - бизни кундузи нурафшон этадиган қуёш, иккинчиси - тунда ёғду сочадиган ой, учинчиси - ўзимиз яшаётган Ер курраси деб тасаввур қилинса, шу заҳотиёқ бу ҳақиқат улуғвор ва гўзал ҳақиқатга айланади».
Дидронинг мазкур фикрлари, нафақат ҳақиқат, эзгулик ва гўзалликнинг ўзаро алоқаларига тааллуқли, балки уларда бадиий тафаккурнинг илмий ёки одатий жўн тафаккурдан фарқини, бу фарқда намоён бўладиган тасаввурнинг роли беқиёс эканини англатади.
Дид масаласи ҳам Дидро эстетикасида муҳим ўрин тутади. У, эстетик дид факат яхши ёки махсус бадиий тарбия кўрган одамлардагина мавжуд бўлади, деган фикрни рад этади, диднинг демократик хусусиятини таъкидлайди. Айни пайтда гўзаллик ҳиссининг туғилиши борасидаги Дидронинг фикрлари ҳам дид билан боғлик, у Европа эстетикаси тарихида Кантдан анча аввал гўзалликнинг «таҳлилсиз» (тушунчаларсиз), тўғридан- тўғри, дид ёрдамида идрок этилишини айтиб утади. «Гўзаллик хисси, - узоқ давом этган кузатишлар меваси. Бирок биз бу кузатишларни қачон амалга оширамиз? - деб сўрайди ва унга ўзи жавоб беради. - Ҳар соатда, ҳар дақиқада. Айнан ана шу кузатишлар бизни таҳлил қилиш заруратидан озод қилади. Дид, ўз ҳукмининг сабабларини ҳали англаб етмасданок, дарҳол ҳукм чиқаради; баъзан эса бу сабабларни у самарасиз қидиради ва уларни тополмаса ҳам, барибир, ўз айтганидан қолмайди. Дид, яхши дид дунё каби, одам каби ва фазилат каби кадимийдир; асрлар уни фақат такомиллаштириб боради, холос».
Дидронинг санъат турларига доир қарашлари уларнинг реал ҳаётда тутган ўрнидан келиб чиқади. Мутафаккир санъатнинг барча ўзига хосликлари билан бир қаторда, унинг ижтимоий табиатга эга эканини қайта- қайта таъкидлайди; адабиёт, театр, умуман санъат миллат тарбиясида ниҳоятда катта рол ўйнайди. Санъат инсоният тараққиётига хизмат килиши, халқнинг руҳини кўтариши керак. Санъаткор фазилатни - ёқимли, иллатни - жирканч, кулгили нарсани кулгили қилиб тасвирлаши лозим. Ҳақиқат, эзгулик ва гўзалликнинг келиб чиқиши тажрибавийлик билан боғлиқ. Шу боис хурофотга қарама-қарши улароқ, ахлоқ, санъат, фан табиатни, шу жумладан, ўз табиатимизни биз қай даражада билишимизга қараб равнақ топади. Токи инсон учун олий қизиқиш инсоннинг ўзи экани, санъат ахлоқийликка, инсоният жамиятининг равнақига хизмат килиши, эзгулик тантанаси учун курашиши керак.
Демак, санъат ҳар икки табиатга тақлидан ривожланиши лозим, ҳар бир санъат турининг тақлид воситаси бор: шеърият - сўз, рассомлик - ранг, мусиқа - оҳанг билан тақлид қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Тургенев И.С. Полное соб. соч. и писем в 28=т. Сочинения, Т. 9. М,- Л., Наука, 1965. С. 330.
Дидро Д. Эстетика и литературная критика. М.. ИХЛ, 1980. С. 117.
Дидро Д. Эстетика и литературная критика. М.. ИХЛ, 1980. С. 117.
Дидро Д. Салоны в двух томах. Т. 1. М., Искусство, 1989. С. 240.
Do'stlaringiz bilan baham: |