Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Физиологик текшириш усуллари. Физиология экспериментал фан. Физиология ҳаѐт 
ҳодисаларини кузатиб ва ўргана бориб, уларга сифатли ва миқдорий баҳо беришга, яъни 
(уларни) аниқ тасвир қилиш ва ўлчашга, шунингдек кузатиш натижаларини хужжатлашга 
интилади. 
Ўлчаш учун ҳам, асослаш учун ҳам текшириш усулига мос махсус асбоб ва 
анжомлар керак. Чунки кўпгина жараѐнлар шу қадар оз бўлиб, шунчалик тез ўтиб 
кетадики, уларни ўлчаш учун махсус мосламалар зарурдир. Замонавий физиология юксак 
даражадаги сезгир аппаратлардан фойдаланаѐтганлиги билиш имкониятларини ғоят
кенгайтиради. 
Мутахассис физиология жараѐнларини кузатибгина қолмасдан, балки нима учун бу 
жараѐн содир булаѐтганлигини ҳам билиши зарур. Бунинг учун физиолог махсус, ўзгариб 
турадиган шароитда  тажриба, эксперимент ўтказиши зарур. 
Физиологлар организмдаги ҳар қандай жарѐнларни тажрибада текширилаѐтган 
пайтда мазкур жараѐнни қандай шароитда вужудга келтириш, кучайтириш ѐки 
сусайтириш мумкинлигини аниқлашга интиладилар. 
Физиологик тажриба шакли текшириш вазифасига ҳам боғлиқ. Масалан, ташқи муҳит 
таъсири аниқланаѐтганда текширилувчи ҳавонинг газ таркиби ѐки ҳарорати, намлиги, 
ѐруғлиги ўзгартирилган хонага жойланади. Бунда таҳлил аниқ бўлиши учун 
текширилаѐтган фақат бир омил ўзгартирилади, фақат бир таъсир кўрсатилади ва 
экспериментнинг текширилаѐтган бир шартидан бошқа ҳамма шартлари турғун турган 
шароитда ўтказилади. 
Организмдаги бирор аъзонинг функцияси ѐки аҳамиятини билиш учун 
физиологлар шу аъзони ѐки унинг бирор қисмини олиб ташлашади (олиб ташлаш, ѐки 
экстирпация усули) ѐки организмнинг янги жойига кўчириб ўтказишади (кучириб 
ўтказиш, ѐки трансплантация усули) ва бу муолажадан сўнг қандай оқибатлар бўлишини
кузатишади. Аъзо фаолияти нерв тизими таъсирига боғлиқ эканлигини билиш учун шу 
аъзога борадиган нерв толалари қирқилади (денервация усули). Аъзоларнинг қон томир 
тизими билан алоқасини узиш учун турли қон томирлар боғлаб ташланади (лигатура 
солиш усули) ѐки бир томирнинг марказий қисми иккинчи томирнинг периферик қисмига 
уланади (томирлар аностомози усули). . Гавданинг ичкарисида жойлашган ва шунинг 
учун бевосита кузатиб бўлмайдиган баъзи аъзолар фаолиятини ўрганиш учун фистула 
қўйиш усули қўлланилади. Юрак, қон томирлари, без йўлларида ўтказиладиган бир қатор 
текширишларда уларга ингичка найчалар – катетерлар суқилади, аъзолар фаолиятини 
ѐзиб олиш учун бу катетерлар турли махсус асбобларга уланади ѐки муайян моддалар шу 
катетерлар орқали юборилади (катетеризация усули) . Аъзолар фаолиятини сунъий 
қўзғатиш учун физиологлар электр, механик, кимѐвий ѐки бошқа бирор йўл билан таъсир 
кўрсатишади. 
Юқорида айтиб ўтилган усуллар ўткир ва сурункали тажрибаларда тадбиқ этилади. 
Ўткир тажрибалар (еки вивисекция) ҳайвонга наркоз бериб ѐки уни бошқа усулда 
ҳаракатсиз қилиб, аъзоларнинг фаолияти ўрганилади. Сурўнкали тажрибаларда 



физиологлар ҳайвонни ҳар хил усулда операция қилиб, у тузалгандан сўнг текшира 
бошлашади. Бундай ҳайвонда ойлаб ва йиллаб тажриба ўтказиш мумкин. 
Аъзолар функцияси организмидагина эмас,балки организмдан ажаратилган 
шароитда ҳам ўрганилади. Қирқиб олинган (ажратиб олинган) аъзо томирларидан махсус 
эритмалар ўтказилади, бу эритмалар таркибини экспериментатор тартибга солиб туради 
(перфузия усули) ва тирик тўқима учун зарур ташқи муҳит муҳайѐ қилинади. 
Ҳозирги пайтда одам организмига ҳеч қандай шикаст етказмасдан унинг кўпгина 
функцияларини ўрганиш имкониятлари пайдо бўлди. Масалан, баданга электродлар қўйиб 
электр ўлчаш аппаратларини тадбиқ этиб, аъзоларда содир бўлаѐтган электр ҳодисалари 
ўрганилмокда. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish