Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Гормонлар секрецияси ва уларнинг қонда ташилиши. Қонга тушган гормонлар 
плазмадаги оқсиллар билан бирикма ҳосил қилади. Атиги 5-10 % гормонлар эса қонда 
эркин ҳолда бўлиб, фақат шуларгина рецепторлар билан алоқа ўрната оладилар. Махсус 
гормон бириктирувчи оқсилларга, транскортин, тестостерон-эстероген бириктирувчи 
глобулин, тироксин бириктирувчи глобулин ва бошқалар киради. Алдостерон, одатда 
«ташувчи» оқсиллар билан бирикма ҳосил қилмай, у доим албумин билан бириккан 
ҳолда бўлади. 
Гормонлар секрецияси ва ташилиши билан нейромедиаторлар ажралиши 
механизмини солиштирамиз. Нерв охири битта ҳужайрага келиб бирикади ва қўзғалиш 
шу ҳужайрага узатилади, гормон эса, ушбу гормонга тегишли рецептори бор ҳужайрани 
бутун популяциясини фаоллайди. Қўзғалишларни бир нерв ҳужайрасидан иккинчи 
ҳужайрага нейромедиаторларнинг постсинактик мембранага диффузияси туфайли
амалга ошади, бу сигнал постсинаптик мембранадаги рецептор билан ўзаро алоқаси 
билан тугайди. Лекин, бу жараѐн нерв сигналларини ўтказишда энг секин жараѐн 
ҳисобланади. Аммо гуморал бошқаришга нисбатдан эса жуда тез амалга ошади. Бунинг 
асосий сабабларидан бири, нейромедиатор ажралиб чиққан жойдан рецепторгача масофа 
(синаптик ѐруғ кенглиги) атиги 20-30 нм ни ташкил қилади. Гормон эса узоқ йўл босиб 
ўтади, қонга ажралиб чиққан жойдан рецепторгача бўлган масофа бир неча ўн 
сантиметрни ташкил қилади, бундан ташқари қонга тушган гормон суюлади ва унинг 
концентрацияси атиги 10
-11
- 10
-8
М га тенг бўлиб қолади. Гормонал бошқарилишнинг 
яна ўзига хослиги шундаки, тўқималарда гормонларнинг рецепторлари жуда оз бўлади, 


175 
яна улар муайян жойларга тўпланмаган бўлиб, бутун ҳужайра юзасида тенг тарқалган 
бўлади. Бундан фарқли ўлароқ синаптик мембранада нейромедиаторларнинг 
концентрацияси 10
-4
– 10
-3
М гача етади. Постсинаптик мембранада рецепторлар жуда 
кичик майдонда тўпланади, бундан ташқари медиаторлар ажралиб чиқадиган жойнинг
шундоққина қарама-қарши томонида жойлашадилар. Гормон секреция қилинган вақтдан 
бошлаб, то рецептор билан ўзаро боғланишигача кетган вақт бир неча ѐки ўнлаб 
минутларни ташкил қилади. Нейромедиаторлар учун атиги миллисекундлар кифоя. 
Нейромедиаторларнинг таъсири, синаптик ѐруғдан чиқариб юбориш ѐки ферментлар 
таъсирида парчалаш, кейинги механизми эса нерв охирлари ѐрдамида «қайтадан ушлаб 
олиш» йўли билан бартараф этилади. Бу жараѐн жуда қисқа вақтни талаб этади. 
Гормонал сигналнинг таъсири эса секин сўнади, унинг концентрациясини 
пасайтириш учун нишон-аъзолар, жигар ѐки буйраклар орқали қонни кўпроқ «ҳайдаши» 
зарур бўлади. 
Ҳужайрага гормоннинг таъсир этиш механизми. Ҳужайрага гормонларнинг 
таъсири одатда учта механизмдан бири орқали амалга ошади: а) ҳужайрада моддалар 
тарқалишининг ўзгариши: б) оқсил ҳужайраларининг кимѐвий модификацияси; в) оқсил 
синтезида индукция ѐки репрессия жараѐнлари. 
Кейинчалик бу бирламчи эффектлар, ҳужайралардаги регулятор оқсиллар 
миқдорини ва уларнинг фаоллигини ўзгартиради, бундан ташқари ферментатив 
жараѐнлар тезлигини ҳам оширади. Охир-оқибат гормонал сигналга тўқималарда 
физиологик жавоб вужудга келади. Гормон таъсирида ҳужайрада моддаларнинг 
тарқалиши (компартментализацияси) механизми муҳим ўрин эгаллайди, у ҳужайра 
мембранасида ионлар ўтказувчанлигини ўзгартириши билан намоѐн бўлади. Ион 
каналларининг ишини нейромедиаторлар томонидан бошқарилади, булар ҳужайра 
мембранасининг ичига кириб борувчи, олигомер оқсил комплексларидир. Бундай 
олигомер тузилмаларининг хусусияти шундаки, улар ион каналининг махсус жойларига 
бирикиб, каналнинг очилиши ва ѐпилишини амалга оширади. Оқсилли гормонлар, 
простогландинлар, катехоламинларнинг таъсири иккиламчи ташувчилар ѐрдамида 
амалга ошади. Иккиламчи ташувчиларга циклик АМФ (
ц 
АМФ), циклик ГМФ(
ц 
ГМФ) 
инозитол 1,4,5-учфосфат Са
2+
ионлари мисол бўла олади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish