13-мавзу. Эфир–мойли ўсимликлар мавзунинг мақсади



Download 487 Kb.
bet1/5
Sana10.06.2022
Hajmi487 Kb.
#652794
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Efir moyli


13-мавзу. ЭФИР–МОЙЛИ ЎСИМЛИКЛАР




Мавзунинг мақсади: Эфир мойли ўсимликларнинг Ўзбекистон флорасида кенг тарқалган турлари билан таништириш, эфир мойли ўсимликларнинг систематик ўрни ва ўсимликлар қопламидаги аҳамияти ҳақида маълумот бериш.


Эфир мойлари ҳақида умумий маълумот. Эфир мойи деб ўсимликлардан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинадиган, ўзига хос ҳид ва мазага эга бўлган учувчан органик моддалар аралашмасига айтилади. Хушбўй ҳидли ўсимликлар ва улардан олинадиган баъзи маҳсулотлар (таркибида эфир мойи бўлган ўсимликлардан олинган хушбўй сувлар, смолалар ва эфир мойлари) қадимдан маълум. Одамлар бу маҳсулотлардан турли касалликларни даволашда, овқат тайёрлашда кенг фойдаланиб келганлар.
Ўрта асрларда араблар ўсимликлардан эфир мойларини сув билан ҳайдаб олиш ва уларни сувдан ажратиш усулларини яхши билардилар.
ХVIII асрдан бошлаб эфир мойларининг хоссалари ва таркибий қисми ўрганила бошланган бўлса-да, бу соҳадаги ишлар ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида айниқса авж олади. А.М.Бутлеров ва А.Н.Реформатский (Россия), Гилдемейстер ва Гофман (Германия), Е.Е.Вагнер (Польша) ва бошқа машҳур олимлар эфир мойларини ўрганишга катта ҳисса қўшдилар.
Таркибида эфир мойи бўлган ўсимликлар асосан Украина, Молдавия, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон республикаларида, Шимолий Кавказ, Қрим, Воронеж вилоятларида кўплаб ўстирилади. Шунингдек Ўзбекистон флораси ҳам қимматбаҳо эфир мойли ўсимликларга жуда бойдир.
Ўсимликларнинг деярли барча органларида эфир мойи бўлади. У гул ва мева, барг ва ер остки органларида ҳамда ўсимликнинг буткул ер устки қисмида тўпланади.
Эфир мойининг миқдори ўсимликларда 0,001—20 % бўлиши мумкин. Бу мойнинг миқдори ва таркибий қисми ўсимликнинг ўсиш жойига, ривожланиш даврига, ёшига ва навига қараб ўзгариб туради.
Эфир мойлари мева ва сабзавот пўстлоғида йиғилади. Зираворлар ва кўкатлар, жумладан, петрушка, селдерей, укроп, эстрагон, базилик, кориандр, маёран (0,05 дан 0,5% гача, алоҳида ҳолларда 1% эфир мойларига эга) ароматик моддаларга жуда бой. Мандарин пўстлоғида 1,8 –2,5% эфир мойлари мавжуд, пиёзда 0,05% -гача, саримсоқда қарийб 0,01%. Кўплаб мева ва сабзавотда эфир мойларининг миқдори 0,001% дан ошмайди.
Эфир мойлари меваларга ҳид беради, инсон организмида эса ошқозон шираси ажралиши ва овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам қилади. Эфир мойлари учувчан моддалар бўлиб, қайнатиш вақтида маълум қисми йўқолади. Эфир мойларининг аксарияти сувда эримайди. Улар турли органик моддаларда эрийди. Айрим сабзавотлар (пиёз, саримсоқ) нинг эфир мойлари антибиотик хусусиятларга эга.
Эфир мойлари турли моддалар: терпенлар, алдегидлар, спиртлар аралашмасидан иборат. Уруғли маҳсулотларнинг эфир мойларида уксус алдегиди, амил спирти ва кислоталарининг мураккаб эфирлари: чумоли, уксус, капрон, каприл эфирлари мавжуд. Беҳининг мураккаб эфирларини энант ва пеларгон кислоталари ҳамда этил спирти ҳосил қилган. Шафтолининг мураккаб эфирлари таркибига чумоли, валериан, каприл кислоталари ва линалоол бир атомли спирти киради. Шунингдек, линалоол апельсин, базилик ҳамда кориандр каби хушбўй зираворлар таркибида ҳам мавжуд.
Цитрус мевалар, укроп ва селдерей эфир мойлари таркиби д- лимоненга бой. Мева ва сабзавотларнинг эфир мойлари таркибида терпенларнинг ҳосиласи: ситрал (цитрус меваларда), карвон (петрушкада), пинен (петрушка ва кориандрда), метилхавикол ёки эстрагол (петрушка ва базиликда) мавжуд. Пиёз ва саримсоқнинг эфир мойида олтингугуртли бирикмалар – С6Н12С2, саримсоқ мойида эса бундан ташқари С6Н10С2, С6Н10С3 ва бошқалар мавжуд. Петрушканинг эфир мойида апиол номли фенол эфири мавжуд.

Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish