13-мавзу. Эфир–мойли ўсимликлар мавзунинг мақсади



Download 487 Kb.
bet5/5
Sana10.06.2022
Hajmi487 Kb.
#652794
1   2   3   4   5
Bog'liq
Efir moyli

Қалампир ялпизMentha piperita l. лабгулдошлар оиласига киради. Кўп йиллик, бўйи 30—100 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси бир нечта, тик ўсувчи, тўрт қиррали, туксиз ёки сийрак тукли. Барги оддий, чўзиқ тухумсимон ёки лансетсимон, ўткир учли, қирраси ўткир аррасимон. Барглар пояда қисқа бандлар билан қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, пушти, оч бинафша ёки қизил-бинафша рангда, поя ва шохлар учида ғуж жойлашган бошоқчасимон гул тўплами ҳосил қилади. Гулкосачаси найчасимон, бинафша рангли, беш тишли бўлиб, мева билан бирга қолади. Гултожиси бир оз қийшиқ, воронкасимон, тўрт бўлакли (бошқа лабгулдошлардан фарқи), оталиги 4 та, оналик тугуни 4 бўлакли, юқорига жойлашган. Меваси косачабарг билан бирлашган 4 та ёнғоқча.
Географик тарқалиши. Қалампир ялпиз ёввойи ҳолда учрамайди. Уни Ментҳа ақуатиcа Л. билан Ментҳа спиcата Гилиб. нинг ўзаро чатишишидан вужудга келган, деб фараз қилинади. Қалампир ялпиз асосан Украинада (Полтава, Чернигов, Киев, Сумск ва Житомир вилоятларида), Қримда, шунингдек, Краснодар ўлкасида, Воронеж вилоятида, Белорус ва Молдова республикаларида ўстирилади.
Қалампир ялпизнинг икки тур хили бор: қора қалампир ялпиз ва оқ қалампир ялпиз. Оқ қалампир ялпизнинг поя ва томирлари оқ яшил, қора қалампир ялпизнинг поя ва томирлари эса қизил-бинафша рангда бўлади.
Доривор маҳсулот сифатида асосан қора қалампир ялпиз тур хили ўстирилади. Ялпизнинг оқ тур хилининг ҳиди нозик ва ёқимли бўлгани учун у парфюмерия (атир-упа) ва озиқ-овқат саноати учун ўстирилади.
Кимёвий таркиби. Ўсимлик баргида 2,40—2,75%, гул тўпламида 4—6%, поясида 0,3% эфир мойи бўлади. Қалампир ялпизнинг янги навлари таркибида 4—5% гача эфир мойи бор. Эфир мойи ўсимликнинг ер устки қисмидан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади. Мой тиниқ рангсиз ёки оч сариқ суюқлик бўлиб, ҳушбўй ҳидга ва оғизни узоқ муддатгача совитадиган ўткир мазага эга. Эфир мойи совитилса, унинг стеароптини—ментол кристалл ҳолида ажралади. Мой таркибида 41—70% ментол, 6—25% ментон, пинен, лимонен, дипентен, фелландрен, синеол, пулегон, ясмин ҳамда 4—9% ментолнинг сирка, валериана ва бошқа кислоталар билан ҳосил қилган эфирлари бўлади.
Қалампир ялпиз таркибида эфир мойидан ташқари, 40 мг % каротин, гесперидин, эвпаторин ва бошқа флавоноидлар, бетаин, 0,3% урсол ва 0,12% олеанол кислоталар бор.
Ишлатилиши. Қалампир ялпиз барги препаратлари, эфир мойидан тайёрланган ялпиз суви ва настойкаси кўнгил айнишига ва қайт қилишга қарши ҳамда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилашда ишлатилади. Бундан ташқари, ялпиз суви оғиз чайқаш ва микстуралар таъмини яхшилаш учун қўлланилади.
Эфир мойидан ажратиб олинган ментол қулоқ, бурун, нафас йўллари касалликларида ҳамда тиш оғриғини қолдириш учун ишлатилади. Ментолдан бош оғриғини қолдирадиган мигрень қалами тайёрланади. Ментол препарати — валидол, кўкрак қисиш (стенокардия) касаллигида ишлатилади.
Эфир мойи ва ментол озиқ-овқат ҳамда парфюмерия саноатида ҳам қўлланилади.
Доривор препаратлари. Баргидан дамлама, эфир мойидан ялпиз суви, настойка тайёрланади; ментол мигрень қалами ва валидол (изовалериан кислотанинг ментол билан ҳосил қилган мураккаб эфиридаги ментолнинг 25—30% ли эритмаси) таркибига киради.
Барги тинчлантирувчи, ўт ҳайдовчи, меъда касалликларида ишлатиладиган йиғмалар-чойлар ва қорин оғриғини қолдириш учун ишлатиладиган таблетка ва томчилар таркибига киради. Ментол ингофен таркибига киради. Ялпизнинг бошқа турлари таркибида ҳам ментол бор.
Доривор иссоп — лабгулдошлар оиласига киради. Ўткир ҳидли, кўп йиллик, бўйи 85—90 сантиметр бўлган, доим яшил чала бута. Илдизи ўқ илдизли. Поясининг асосий қисми ёғочланган, шохланган 4 қиррали. Барглари қарама-қарши жойлашган, бандсиз ёки калта бандли лансетсимон ёки чизиқсимон, четлари бир оз пастга қайрилган. Унинг гуллари сиёҳ ранг, пушти ранг барглар ораларида 3—7 тадан сохта мутовкаларга тўпланган. Мутовкалар бошоқсимон, узунлиги 20—22 сантиметрга борадиган соябонларни ташкил қилади. Меваси 4 та аниқмас қиррали, тухумсимон ёнғоқчадан иборат. Узунлиги 2,5—3 мм бўлиб, ёнғоқчаларнинг усти нотекис, ранги тўқ-қўнғир ёки қўнғир қора.
Географик тарқалиши. Доривор иссоп Қрим, Кавказ, Молдова, Жанубий Европа, Ўрта Ер денгизи атрофларидаги мамлакатларда ҳамда Ўрта Осиё мамлакатларида ўстирилади.
Кимёвий таркиби. Баргида 0,90—1,98 фоиз эфир мойи, ошловчи моддалар, кислоталар ва гулида флавоноид-диосимин C34Ҳ44О6, иссопин ва глюкоза бор. Эфир мойи таркибида а ва б пинянлар, 1- пинокамфон, 1- пинокамфеола ва унинг уксус эфирлари алдегин, камфен, сениол, уксус кислотаси, спирт аралашмалари ва сесквитерпенлар тутади.
Доривор иссопнинг эфир мойи фарматсевтикада асосан суртмаларнинг, қисман сиртга ишлатадиган бошқа дориларнинг ҳидини яхшилаш учун ишлатилади. Эфир мойи антисептик хусусиятга эга бўлганидан куйган жойларни тузатувчи восита сифатида фойдаланилади. Тиббиётда кўкрак органлари, нафас сиқилиши, бронхит ва бронхиал астма касалликларни тузатишда ишлатилади. Иссоп мойи озиқ-овқат саноатида кенг фойдаланиб келинмоқда.


Н азорат учун саволлар:

  1. Эфир мойлари қандай модда?

  2. Эфир мойлари ўсимликларда қайси вақтда тўпланади?

  3. Эфир мойларининг ўсимлик учун аҳамияти қандай?

  4. Эфир мойли ўсимликларга қайси ўсимликлар мисол бўлади?

  5. Эфир мойли ўсимликларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти қандай?

  6. Эфир мойларининг тиббиёт учун аҳамияти қандай?




Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish