Нафас физиологияси. Нафас олиш ва чиқариш механизми. Қонда газлар транспорти. Тўқималарда газ алмашинуви. Нафаснинг бошқарилиши. Тематик режа



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana22.10.2022
Hajmi0,64 Mb.
#855364
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
мавзу №1

мотор 
ёки 
ҳаракат 
функцияси

нафас 
мушакларининг қисқариши билан намоён бўлади

иккинчиси 
гомеостатик - 
ички муҳитдаги О
2
ва СО
2
концентрациясига боғлиқ ҳолда нафас ўзгариши келиб чиқади.
Нафас марказининг ҳаракат функцияси МНТ нинг бошқа функциялари 
билан ҳамкорликда нафасни организмнинг метаболик эҳтиёжига мослаб 
туради.
Нафас марказининг гомеостатик функцияси газлар (О
2
, СО
2
), ҳамда қон 
ва мия суюқлиги рНининг физиологик миқдорини таъминлаб туради. Тана 
ҳарорати, газлар таркиби ўзгарган муҳитда, масалан, ортган ва пасайган 
барометрик босимда, нафасни таъминлайди.
Нафас мушаклари иннервацияси

Барча скелет мушаклари каби нафас 
мушаклари ҳам соматик нерв системасидан тармоқ олади.
Диафрагмани иннервация қилувчи нейроннинг танаси орқа мия III-IV 
бўйин сегментининг олдинги шохларидан иннервация олади. Қовурғалар ва 
қорин мушаклари эса орқа миянинг кўкрак сегментларидан иннервация 
олади. Агар орқа мия кўкрак ва бўйин сегментлари оралиғидан кесиб 
қўйилса, диафрагма ёрдамида нафас олиш сақланиб қолади, қовурғалар 
ёрдамида нафас олиш тўхтайди, чунки диафрагма нервининг мотонейрони 
кесилган жойдан юқорида қолади. Орқа мия узунчок мия остидан кесиб 
қўйилса, нафас таққа тўхтайди.
Ҳайвонларда узунчоқ миянинг қуйи қисмига шикаст етказилганда 
нафас тўхташи мумкинлиги XVIII асрда маълум бўлган. 1842 йилда Флуранс 
узунчоқ миянинг айрим қисмларини шикастлаб ва таъсирлаб, нафас маркази 
узунчоқ мияда жойлашганлигини тажриба йўли билан исботлаб берди. 1885 
йилда Н.А.Миславский узунчоқ миянинг айрим қисмларини шикастлаб, 
нафас маркази узунчоқ миянинг IV қоринча туби 
каудал
қисмида жойлашган 
тузилмалар йиғиндиси эканлигини аниқлади. Бундан ташқари олим нафас 
марказини икки қисм - нафас олиш (инспиратор) ва нафас чиқариш 
(экспиратор) марказлардан иборат эканлигини ҳам исботлаб берди.
Кейинги олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, нафас маркази 
узунчоқ мия тўрсимон формациясининг медиал қисми оvех соҳасида, stria 
acustica қисмида жойлашган бўлиб, икки: инспиратор ва экспиратор 
қисмлардан иборат. Узунчоқ миянинг тўрсимон формациясида яна нафас 
нейронлари деб аталадиган тузилмалар ҳам аниқланган, уларнинг айримлари 
нафас олганда, айримлари эса нафас чиқарганда фаоллашади.
Узунчоқ миянинг дорсомедиал ва вентролатерал соҳаларида 
жойлашган қуйидаги нафас нейронлари типлари аниқланган:
1) эрта инспиратор нейронлар - нафас олишнинг бошланишида 
максимал қўзғалади;
2) кечикувчи инспиратор нейронлар - нафас олиш охирида максимал 
қўзғалади;


3) тўлиқ инспиратор нейронлар - инспирациянинг барча вақтида 
қўзғалади.
Узунчоқ миянинг катта қисмини эгаллаб турган нейронлар экспиратор 
ва инспиратор нейронлардан иборатдир. Бу гуруҳ нейронлар қовурғалараро 
ва қорин мушакларига пастга тушувчи тармоқларни беради. Орқа миянинг 
инспиратор нейронлари асосан II-VI кўкрак, экспиратор нейронлари эса VIII-
X кўкрак сегментларида йиғилган.
Вентрал гуруҳ нейронларининг каудал қисми фақат экспиратор 
нейронлардан иборат. Барча экспиратор нейронлардан орқа мияга аксонлар 
боради. Булардан 40% ички қовурғалараро мушакларни, 60% эса қорин 
мушакларини иннервация қилади.
Нафас маркази нейронлари уч гуруҳга бўлинади:
1) юқори нафас йўлларини иннервация қилувчи, нафас йўлларида ҳаво 
ҳаракатини бошқарувчи нейронлар.
2) орқа мия мотонейронлари билан синаптик боғлар ҳосил қилиб, нафас 
олиш ва чиқариш мушаклари ишларини бошқарувчи нейронлар.
3) нафас марказини бошқа марказ нейронлари билан боғловчи 
проприобульбар нейронлар. Улар нафас ритмини бошқаришда иштирок 
этади.
Варолиев кўприги соҳасида нафас нейронларининг икки ядроси 
жойлашган: медиал парабрахиал ва Шатр (Келликер) ядроси. Агар 
ҳайвонларда мия ўзаги Варолиев кўприги остидан кесиб қўйилса, нафас 
ҳаракатлари сақланиб қолади. Фақат ажралган ҳолда юқоридан келувчи 
импульслардан маҳрум бўлган марказ примитив (оддий) нафас олишни 
таъминлайди холос. Узоқ нафас чиқариш қисқа узилиб турувчи нафас олиш 
билан алмашиниб туради. Узлуксиз кетма-кет нафас олиш ва чиқаришни бир-
бири билан алмашиниб ритмик ишлаши учун Варолиев кўприги нейронлари 
иштирок этиши шарт.
Варолиев кўпригининг олдинги қисмида 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish