Нафас физиологияси. Нафас олиш ва чиқариш механизми. Қонда газлар транспорти. Тўқималарда газ алмашинуви. Нафаснинг бошқарилиши. Тематик режа



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana22.10.2022
Hajmi0,64 Mb.
#855364
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
мавзу №1

Ҳаво йўлларининг аҳамияти. 
Ҳаво йўлларида газлар алмашинуви содир бўлмайди, лекин улар 
нафасда муҳим вазифаларни бажаради. Ҳаво йўлларидан ўтаётган атмосфера 
ҳавоси намланади, исийди, чанг ва микроорганизмлардан тозаланади. Бурун 
бўшлиғи шиллиқ пардаси ишлаб чиқарган шилимшиқ суюқлик кичик 
зарраларни, микроорганизмларни ўзига ёпиштириб - тутиб қолади ва у ердан 
хилпилловчи эпителий ёрдамида ташқарига қараб ҳаракат қилиб (7-19мм 
/мин), ташқари томонга силжитади. Шилимшиқ суюқлик таркибида 
бактериоцид ҳусусиятига эга бўлган лизоцим моддаси мавжуд. 
Чанг-ғубор ва йиғилиб қолган шилимшиқ хиқилдоқ, кекирдак, 
трахеялардаги рецепторларни таъсирлаб, йўтал рефлексини, бурун бўшлиғи 
рецепторларини таъсирлаб эса акса уриш рефлексларини чақиради (ҳимоя 
рефлекслари). 
Бронхларнинг силлиқ мушаклари симпатик ва парасимпатик 
нервлардан 
иннервация 
олади. 
Парасимпатик 
таъсир 
кучайганда 
бронхларнинг мушаклари қисқаради ва тешиги тораяди. Симпатик нервлар 
таъсири кучайганда эса бронхиал мушаклар бўшашади ва унинг тешиги 
кенгаяди. 
Ўпка вентиляцияси. 
Вақт бирлиги ичида ўпкадан ўтган ҳавонинг миқдори 
ўпка 
вентиляцияси
деб аталади. Нафас ҳаракатлари ҳисобига альвеоляр ҳавода 
газлар таркиби ўзгаради. Кислороднинг у ерга кириши ва карбонат 
ангидриднинг чиқариб юборилиши таъминланади. 
Ўпка вентиляциясининг самарадорлиги нафаснинг чуқурлиги ва 
миқдорига боғлиқ. Катта ёшдаги одам тинч турганида минутига 16-20 
маротаба нафас олади. Инсонда нафас олиш нафас чиқаришга қараганда 
қисқароқ бўлиб, 1:1,3 нисбатни ташкил қилади. 
Ўпка вентиляциясининг кенг тарқалган ва кўпроқ маълумот берадиган 
кўрсаткичи - ўпканинг минутлик ҳажми бўлиб, эркакларда тинч турганда 6-
10 л/мин ни ташкил қилади ва жисмоний иш бажарганда бу кўрсаткич 30 дан 
100 л/мин гача ортиши мумкин. 
Ўпканинг минутлик ҳажми вентиляциянинг қанчалик самаралик 
эканлигини тўлиқ таърифлаб бермайди. Буни қуйидаги мисол билан кўриб 
чиқиш мумкин. Икки одамда ўпка вентиляциясининг минутлик ҳажми 6 л га 
тенг деб фараз қилайлик. Биринчи ҳолда одам минутига 20 маротаба нафас 
олган, ҳар бирининг ҳажми 300 мл. Иккинчи ҳолда 10 маротаба нафас олган, 
ҳар бирининг ҳажми 600 мл. Зарарли бўшлиқ ҳажми ўрта ҳисобда 140 мл, 
нафас олиш чуқурлиги 300 мл бўлган одамда 300-140=160 мл, яъни минутлик 
ҳажми 160 х 20=3200 мл ни ташкил этади. Иккинчи ҳолда 600 – 140 = 460 мл, 
минутлик ҳажм 460 х 10 = 4600 мл ни ташкил қилади. 


Шундан ҳам кўриниб турибдики, сийрак, лекин чуқур нафас олиш анча 
самарали бўлар экан. Нафас гимнастикаси нафас ҳажмини орттиришда 
муҳим амалий аҳамиятга эга. 
Тананинг ҳолатига қараб ўпканинг турли қисмлари турлича 
вентиляцияланади. Тик турганда ўпканинг пастки қисмлари юқори 
қисмларига нисбатан яхши вентиляцияланади. Агар инсон чалқанча ётган 
ҳолида бўлса, юқори ва пастки бўлимлар орасидаги вентиляция фарқи 
йўқолади, лекин орқа томони олдинги томонига нисбатан яхши 
вентияцияланади. Ён томонга ёнбошлаб ётганда эса ўпканинг пастки қисми 
яхши вентиляцияланади. 
Тик турганда ўпканинг юқори ва пастки қисмларида бир хил 
вентиляция бўлмаслиги ўпка ва плевра бўшлиғидаги босимлар фарқи 
ҳисобига келиб чиқади. Ўпка маълум оғирликка эга бўлиб, унинг пастки 
қисмида юқорисига нисбатан транспульмонал босим пастроқ. Шунинг учун 
ҳам нафас чиқаришнинг охирида унинг қуйи қисми кучлироқ эзилади, лекин 
нафас олганда эса осон катталашади. 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish