Гемоглобиннинг оксигемоглобинга
айланиши эриган кислород
таранглигига боғлиқ. Бу боғлиқлик график йўл билан оксигемоглобин
диссоциацияси эгри чизиғида ифодаланади. Кислороднинг таранглиги нольга
тенг бўлганда қонда фақат тикланган гемоглобин бўлади. Кислород
таранглигининг ошиши билан оксигемоглобин ҳам ошиб боради.
Аммо бу
боғлиқлик чизиқли эмас, S шаклини эслатади. Оксигемоглабин микдори
айниқса кислороднинг таранглиги 10 дан 40 мм сим.уст.гача кўтарилганда
ошади, 60 мм сим.уст.да гемоглобиннинг кислородга тўйиниши 90%га етади.
Тарангликнинг бундан кейин янада ошиб бориши оксигемоглобин ҳосил
бўлишига секин ва кучсиз таъсир этади. Шундай килиб, оксигемоглобин
диссоциациясининг эгри чизиғи икки асосий қисмдан иборат: тик кўтарилган
қисми ва ётиқ қисми. Оксигемоглобин диссоциацияси СО
2
таранглигига ҳам
боғлиқ бўлиб, келтирилган эгри чизиқ СО
2
нинг таранглиги 40 мм сим.уст.га
тенг бўлган ҳол учун характерлидир.
Гемоглобиннинг оксигемоглобинга ва ундан қайтарилган гемоглобинга
ўтиши ҳароратга ҳам боғлиқ. 37-38
0
С, яъни тана ҳарорати оксигемоглобин
диссоциацияси учун оптималдир. Ҳомила қонидаги гемоглобиннинг
кислородга нисбатан ўхшашлиги катта ёшдаги одам гемоглобинига нисбатан
юксакроқдир. Скелет мушакларининг толаларида гемоглобинга яқин бўлган
миоглобин бор, унинг кислородга нисбатан ўхшашлиги жуда юксакдир.
Қондаги гемоглобиннинг кислородга тўла тўйинганида қон бириктириб
олиши мумкин бўлган кислороднинг максимал миқдорига
қоннинг кислород
сиғими
дейилади. Уни аниқлаш учун қонни ҳаво кислородига
тўйинтирадилар.
Қоннинг кислород сиғими ундаги гемоглобин миқдорига боғлиқ. 1 г
гемоглобин 1,34 мл О
2
ни бириктириш қобилиятига эга. Қонда гемоглобин
миқдори 140 г/л бўлганлиги учун қоннинг кислород сиғими 1,34 х 140 =
187,6 мл/л ёки 19 ҳажм %. Соғлом кишида 1 л артериал қонда 180-200 мл
кислород бор. Веноз қонда тинч ҳолатда 120мл/л кислород бўлади.
Шундай қилиб, тўқималардаги капиллярлардан оқиб ўтаётган қон
ўзидаги О
2
нинг ҳаммасини тўқималарга бермайди. Артериал қондаги О
2
нинг
тўқималар томонидан ўзлаштирилган қисми
кислороднинг ўзлаштирилиш
коэффициенти
дейилади. Тинч ҳолатда кислороднинг ўзлаштирилиш
коэффиценти 30-40%, оғир жисмоний иш вақтида 50-60% бўлади.
Карбонат ангидрид қон билан уч шаклда ташилади:
1)
унинг асосий қисми (51 хажм %) кимевий бириккан ҳолда кўмир
кислотасининг нордон тузлари шаклида ташилади,
2)
карбогемоглобин НвСО
2
(46,5 хажм %),
3)
жуда кам қисми плазмада эриган ҳолда (2,5 хажм %). Ҳужайраларда
СО
2
узлуксиз ҳосил бўлиб, қонга диффузияланади.
Эритроцитларда сув билан бирикиб кўмир кислотага ўтади, бу реакция
карбоангидраза ферменти иштирокида содир бўлади. Карбоангидраза фақат
эритроцитларда бор, плазмада йўқ. СО
2
таранглигига боғлиқ ҳолда
карбоангидраза кўмир кислотани СО
2
ва Н
2
О га парчалаши ҳам мумкин.