Нафас физиологияси. Нафас олиш ва чиқариш механизми. Қонда газлар транспорти. Тўқималарда газ алмашинуви. Нафаснинг бошқарилиши. Тематик режа


Ўпка тўқимасининг эластик тортиш кучи



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana22.10.2022
Hajmi0,64 Mb.
#855364
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
мавзу №1

 
Ўпка тўқимасининг эластик тортиш кучи. 
Ўпка тўқимасининг эластик тортиш кучи уч омилга боғлиқ: 
1) альвеолалар ичини қоплаб турувчи (сурфактант) моддага; 
2) ўпка тўқимаси эластик толаларининг таранглигига; 
3) бронх мушаклари тонусига.
Ўпканинг эластик тортишиш кучининг 2/3 қисми альвеолалар 
деворларининг юза таранглигига боғлиқ. 
Альвеолаларнинг ички юзасини сувда эримайдиган 20-100НМ 
қалинликдаги фосфолипид модда - сурфактант қоплаб туради. У эса 
альвеолаларни бир-бирига ёпишиб қолишига йўл қўймайди. Сурфактант 
2нчи 
типдаги пневмоцитларда синтезланади. Унинг синтезланиши 
парасимпатик нерв таъсирланганда кучаяди, адашган нерв кесиб қўйилганда 
эса секинлашади. 
Альвеолалардаги босим нафас олмаганда ва нафас йўллари очиқ 
бўлганда атмосфера босими билан тенг бўлади. Нафас олганда альвеолаларда 


босим пасая бошлайди. Босим пасайиши инспиратор мушакларнинг 
қисқариши ва нафас йўллари қаршилигига боғлиқ. Агар ҳаво йўллари берк 
бўлса, кучли нафас олишга ҳаракат қилинганда босим - 70 мм сим. уст.гача 
пасайиши мумкин. Нафас чиқарганда альвеолаларда босим атмосфера 
босимидан юқорироқ бўлади. Нафас йўллари тўсиқ бўлиб, кучли нафас 
чиқаришга ҳаракат қилинганда босим 100 мм сим. уст.гача ортиши мумкин. 
Ўпка ҳажми ва сиғимлари. 
Ўрта ёшли одам тинч турганда 500 мл (300 дан 800) гача ҳавони 
нафасга олади. Бу ўпканинг 
нафас олиш ҳажми
дейилади. Одам 500 мл 
нафас ҳавоси устига яна қўшимча 3000 мл гача ҳаво олиши мумкин. Ушбу 
ҳажм 
нафас олишнинг қўшимча ҳажми
деб аталади. Тинч нафас олиб 
чиқаргандан сўнг, чуқур нафас чиқариш орқали, яна қарийиб 1500 мл ҳавони 
чиқариш мумкин. Бу ҳажм 
нафас чиқаришнинг қўшимча ҳажми
дейилади. 
Чуқур максимал нафас чиқаргандан сўнг ҳам ўпкада яна 1000-1500 мл 
миқдорда ҳаво қолади, бу 
қолдиқ ҳажми
дейилади. 
Икки томонлама очиқ пневмотораксдан кейин ҳам ўпкада минимал 
миқдорда ҳаво қолади. Бу ҳаво ўпка альвеолаларида қолиб кетади. Инсон 
ўлгандан сўнг альвеолалардан аввалроқ бронхиолалар ёпишиб қолади. 
Шунинг учун катта одамлар ва туғилгандан сўнг нафас олган гўдакнинг 
ўпкаси сувда чўкмайди. Ўлик туғилган боланинг ўпкаси ёзилмаган ва ичида 
ҳаво бўлмаганлиги учун сувда чўкиб кетади. Бу эса суд тиббиёти амалиётида 
катта аҳамиятга эга. 
Нафас ҳавоси, нафас олиш ва нафас чиқаришларнинг қўшимча 
ҳаволари йиғиндилари (500+3000+1500=5000мл) 
ўпканинг тириклик 
сиғимини (ЎТС)
ташкил қилади. ЎТС инсонларнинг ёши, жинси, соғлиғи, 
тананинг катта кичиклиги, жисмонан чиниққанлиги боғлиқ бўлади. Унинг 
кўрсаткичи эркакларда (4000-5000мл) аёлларга нисбатан (3000-4500мл) 
бирмунча кўпроқ (25%) бўлади. Одам тик турганда ЎТС кўрсаткичи ётганга 
ёки ўтирганга нисбатан кўпроқ бўлади. 
Ўпкага сиға олиши мумкин бўлган максимал ҳаво ўпканинг умумий 
сиғими дейилади. Бу кўрсаткич 6500 мл (1500+5000=6000мл) қолдиқ ҳажм ва 
ЎТС йиғиндисидан иборат. 
Оддий нафас олиб чиқаргандан сўнг ўпкада қолган ҳаво миқдори 
функционал қолдиқ сиғим деб аталади ва 3000 мл га тенг бўлиб, нафас 
чиқаришнинг қўшимча ҳажми, ҳамда қолдиқ ҳажмлардан ташкил топган. 
Нафас олишнинг қўшимча ҳажми ва нафас ҳавоси биргаликда нафас 
сиғимини ташкил қилади (500+3000=3500мл). 
Зарарли бўшлиқ. Ҳаво альвеолалардан ташқари нафас йўллари - бурун 
бўшлиғи, хиқилдоқ, трахея, бронх ва бронхиолаларда ҳам бўлади. Бу ҳаво 
газлар алмашинувида иштирок этмайди. Шунинг учун нафас йўллари 
анатомик зарарли бўшлиқ дейилади. Нафас олиб чиқарилганда бу ердаги 
ҳаво миқдори ўзгармайди, у тахминан 140-150 мл га тенг. Нафас ҳавосининг 
1/3 қисмини ташкил қилади. Шундай қилиб 500 мл нафас ҳавосидан 350 мл 
гина ўпка альвеолаларигача етиб боради. Альвеолаларда оддий нафас 


чиқаргандан сўнг ўртача 2500 мл ҳаво бўлади (функционал қолдиқ сиғим). 
Шундай қилиб оддий тинч нафас олинганда альвеоляр ҳавонинг (2500:350=7) 
1/7 қисми янгиланар экан.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish