Нафас физиологияси. Нафас олиш ва чиқариш механизми. Қонда газлар транспорти. Тўқималарда газ алмашинуви. Нафаснинг бошқарилиши. Тематик режа



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana22.10.2022
Hajmi0,64 Mb.
#855364
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
мавзу №1

 
Ирритант 
рецепторлар
 
нафас 
йўлларининг 
эпителиал 
ва 
субэпителиал қаватларида жойлашади ва бир вақтнинг ўзида ҳам механо-, 
ҳам хеморецептор вазифасини ўтайди. Ирритант рецепторларининг қўзғалиш 
бўсағаси чўзилиш рецепторларига нисбатан юқорироқ. Ўпка ҳажми 
ўзгарганда ирритант рецепторларда қисқа муддатли импульслар пайдо 
бўлади. Шунинг учун ҳам бу рецептор тез мослашувчи механорецепторлар 
номини олган. Шунингдек, ирритант рецепторлар нафас йўлидаги чанг, ҳар 
хил моддалар буғи (аммиак, эфир, тамаки тутуни) ҳамда нафас йўли 
деворида ҳосил бўлувчи биологик фаол модда – гистамин билан ҳам 
таъсирланади.
Ирритант рецепторларни қитиқлаш ўпканинг чўзилувчанлигини 
камайтиради. Ҳар хил касалликлар (бронхиал астма, ўпка шиши, 
пнермоторакс, кичик қон айланиш доирасида қоннинг димланиб қолиши)да 
ирритант рецепторлар кучли қўзғаладилар ва натижада ҳансираш юзага 
келади.
Трахеядаги ирритант рецепторларнинг қитиқланиши йўталга сабаб 
бўлади.
Ўпка чўзилишини сезувчи рецепторлар

Бу рецепторлар ўпка ҳажми 
ортганда қўзғалади. Нафас олганда бу рецепторлардан бораётган импульслар 
ортади ва нафас чиқарганда эса камаяди. Бу рецептор секин мослашуви ва 
ҳар хил қўзғалувчанликка эга эканлиги билан характерланади.
J-рецепторлар

Бу рецепторлар кичик қон айланиш доираси 
капиллярлари яқинида альвеоланинг интерстициал тўқимасида жойлашган.
Улар кичик қон айланиш доирасига юборилган биологик фаол 
моддалар (фенилгидигуанид) таъсирида қўзғаладилар. Бу рецепторларнинг 
асосий таъсирловчиси ўпка тўқимаси интерстициал суюқлигининг 
ортишидир. J-рецепторларнинг турғун қўзғалиши пневмония, ўпка шиши, 


ўпканинг майда қон томирлари эмболияси, кичик қон айланишида димланиш 
каби ҳолларда кузатилади.
J-рецепторлари қитиқланганда тез ва юзаки нафас олиш ва рефлектор 
бронхоконструкция кузатилади.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish