8.3. Суғурта қилдирувчи ва наф олувчининг мажбуриятлари: а) ушбу суғурта шартномасида кўрсатилган воқеа содир бўлса, дарҳол, лекин суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи воқеа содир бўлганлигини билган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмай суғурталовчини бу ҳақда хабардор қилиши;
б) суғурта қопламасини тўлаш ҳақидаги талабни кўриб чиқиш учун суғурталовчига ушбу суғурта шартномасининг 9-бўлимида кўрсатилган барча ҳужжатларни тақдим этиши;
в) суғурта шартномасини тузаётганда суғурта ҳодисаси содир бўлиши эҳтимолини аниқлаш учун сезиларли аҳамиятли эга унга маълум барча тавсилотларни хабар қилиши. Сезиларли бўлиб суғурта қилдирувчи, наф олувчи ва суғурталовчи томонидан суғурта шартномасида кўрсатилган тавсилотлар ҳисобланади;
г) суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаши;
д) ТВ ни кўрикдан ўтказиш имкониятини тақдим этиши;
е) дарҳол, лекин 5 (беш) календарь кунидан кечиктирмай суғурталовчига, суғурта шартномаси амалда бўлган давр мобайнида суғурта объектига тааллуқли, суғурта қалтислигига сезиларли таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгаришлар, шу жумладан қуйидагилар ҳақида хабар бериши:
- ТВ ни ижарага (вақтинча фойдаланишга) берилиши ва/ёки ТВ га бўлган мулкдорлик ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши; - ТВ га қўшимча газ ускуналарининг ўрнатилиши;
- ТВ нинг, калитлари, рўйхатга олиш белгилари (рақамлари) йўқолиши ёки ўғирланиши.
8.3.1. ТВ ўғирланганда:
а) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига содир бўлган воқеа ҳақида дарҳол хабар бериши;
б) дарҳол, лекин воқеа содир бўлгандан пайтдан бошлаб 72 соатдан кечиктирмай суғурталовчи ёки унинг вакилларига воқеа жойини кўрсатган ҳолда оғзаки хабар бериши. Хабар берилгандан кейин 3 (уч) иш куни мобайнида суғурта қилдирувчи суғурталовчига почта орқали ёки факс орқали воқеа сабаблари ва тавсилотларини кўрсатилган ёзма шаклдаги хабарномани юбориши шарт;
в) суғурталовчига жиноий иш қўзғатилганлиги ёки тўхтатилганлиги ёки судга оширилганлиги ҳақидаги қарорнинг тергов идоралари томонидан тасдиқланган нусхасини тақдим этиши.
8.3.2. ЙТҲ, портлаш, жисмлар зарбаси, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари, табий офатлар натижасида ТВ нобуд бўлган ёки зарарланган тақдирда:
а) ЙҲХ идораларига содир бўлган вокеа ҳақида дарҳол хабар бериш билан биргаликда вокеа ҳақида баён ёки ЙТҲ бўйича воқеа жойида маъмурий далолатнома туздириши;
б) ушбу суғурта шартномага мувофиқ суғурталовчига тегишли хабарномани бериши;
в) зарарланган ТВ ни суғурталовчи вакилига кўрикдан ўтказиш учун тақдим этиши, ТВ нинг барча зарарланган қисмларини фото ва видео суратга тушириши ва таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал суғурталовчи билан ўзининг кейинги ҳаракатларини келишиб олиши;
г) ТВ га етказилган зарар миқдорини баҳолаш ҳақидаги ҳисоботини ва барча ишлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар кўрсатилган таъмирлаш ҳисоб-китобини суғурталовчига тақдим этиши;
д) суғурталовчига жиноий қўзғатилганлиги ёки тўхтатилганлиги ёки судга оширилганлиги ҳақида қарорнинг тергов идоралари томонидан тасдиқланган нусхасини тақдим этиши;
е) ТВ ни таъмирлаш ва қисмларга ажратишда аввал кўринмаган нуқсонлар топилса, суғурталовчини ушбу нуқсонлар бартараф этилгунга қадар ёзма хабардор қилиши. Бу ҳолатда зарарланган қисмлар фотосуратга олинади ва қўшимча далолатнома тузилади;
ж) суғурталовчининг ёзма розилигисиз мажбуриятларни ёки тўлов кафолатларини ўз зиммасига олмаслик;
8.3.3. Агар суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари фойдасига суғурта шартномаси тузилган шахс томонидан бажарилмаган бўлса, суғурта шартномасини наф олувчи фойдасига тузилиши суғурта қилдирувчини ушбу суғурта шартнома бўйича мажбуриятлардан озод этмайди.