5-БЎЛИМ. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ 5.1. Суғурта қийматлари, суғурта пуллари ва суғурта мукофоти ушбу суғурта шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган.
5.2. Суғурта мукофотининг тўлови нақд ёки нақд бўлмаган ҳисоб-китоб орқали ушбу суғурта шартномаси имзолангандан сўнг 5 (беш) банк куни ичида бир вақтнинг ўзида тўлиқ амалга оширилиши шарт.
Суғурта мукофоти бир вактда, 5.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади: Суғурта мукофоти бир вактда қуйидаги тартибда тўланади:
- суғурта мукофотининг 395 000 (Уч юз туксон беш минг) сўм миқдордаги биринчи қисми томонлар ушбу суғурта шартномасини имзолаганларидан эътиборан 5 (беш) банк куни ичида тўланиши шарт;
5.3. Суғурта мукофоти ўз вақтида тўланмаса, суғурталовчи бу ҳақда суғурта қилдирувчи ва наф олувчини хабардор қилади, улар эса ўз навбатида суғурта мукофотининг қолган қисмини тўлаш бўйича барча чораларни кўришлари шарт.
5.4. Суғурта полиси суғурта мукофоти ёки унинг биринчи (навбатдаги) қисми суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушгандан кейин 3 (уч) банк куни ичида суғурта қилдирувчига ёки наф олувчига ёки гаровга қўювчига берилади.
5.5. Ушбу суғурта шартномасининг 3.1 (а) банди бўйича ҳар бир суғурта ҳодисасига бўйича қуйидаги шартли/шартсиз франшизалар қўлланилади (кераклиги белгилансин): - ЙТҲ, жисмлар зарбаси, ўзлаштириш суғурта қалтисликлари бўйича – суғурта пулининг ____%;
- бошқа суғурта қалтисликлари бўйича – суғурта пулининг ____%.
5.6. Ушбу суғурта шартномаси бўйича барча ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
6-БЎЛИМ. СУҒУРТА шартномаСИниНГкучгакиришиваамалқилишмуддати 6.1. Ушбу суғурта шартномаси, қайси вазият биринчи юзага келишига қараб, томонлар ўртасида имзоланган вақтдан ёки суғурта мукофоти ёки биринчи бадали тўланган пайтда кучга киради ва 04 январь 2023 йилгача амалда бўлади.
6.2. Суғурталовчининг суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қопламасини тўлаш мажбурияти суғурталовчи ёки суғурта агентига суғурта мукофоти тўланган фурсатдан бошлаб кучга киради.
6.3. Кредит шартномаси муддати узайтирилгандан кейин ушбу суғурта шартномасининг амал қилиш муддати қўшимча келишув тузиш йўли билан узайтирилиши мумкин.
6.4. Полис йўқолган тақдирда полис дубликати суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг ёзма аризаси асосида берилади.
6.5. Агар суғурта қилдирувчи кредитни сўнгдириш бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда муддатидан аввал бажарса, ушбу суғурта шартномаси суғурта муддати тугашига қадар амалда бўлади ва наф олувчи бўлиб суғурта қилдирувчи ҳисобланади.