8.4. Суғурта қилдирувчи ва наф олувчининг ҳуқуқлари: а) суғурта муддати мобайнида суғурта масалалари бўйича суғурталовчининг маслаҳатларини олиши;
б) суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталовчидан суғурта қопламасини олиши;
в) суғурта ҳодисаси содир бўлганда мустақил текширув ўтказилишини талаб қилиши;
г) қўшимча келишув тузиш йўли билан суғурталовчи билан келишган ҳолда суғурта шартномасига ўзгаришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиши;
д) суғурталовчи хабардор қилиниши шарти билан шартномани бекор қилиши;
е) полис йўқолган тақдирда унинг дубликатини олиши.
9-БЎЛИМ. СУҒУРТА ДАЪВОЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ 9.1. Суғурталовчидан суғурта қопламасини олиш ҳақидаги талабга асос бўлиши мумкин бўлган воқеа содир бўлганда суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
- содир бўлган воқеа ҳақида мутасадди идораларга дарҳол хабар бериши (йўл ҳаракати хавфсизлиги идоралари, ёнғин хавфсизлиги идоралари, ички ишлар идоралари ва б.);
- ушбу суғурта шартномасида кўрсатилган воқеа содир бўлса, дарҳол, лекин суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи ёки гаровга қўювчи воқеа содир бўлганлигини билган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмай суғурталовчини бу ҳақда хабардор қилиши.
9.2. Суғурта даъвосини кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиб, улардан нусха кўчирилгандан сўнг улар қайтариб берилади:
9.2.1. ТВ ёки унинг қисмлари ўзлаштирилганда: а) суғурта қалтислиги юзага келиши тавсилотларини тергов қилишга ваколати бор идораларнинг (йўл ҳаракати хавфсизлиги, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги идоралари ва б.) маълумотномаси ёки иш судда кўрилган тақдирда суд қарори;
б) ТВ нинг мустақил механизмлари, қисмлари, тизимлари, боғловчи қисмлари, мосламалари ёки тузилмаси қисмлари ўзлаштирилган тақдирда баҳоловчи томонидан тузилган моддий зарарни баҳолаш ва (ёки) таъмирлаш ишлари ҳисоб-китоби;
в) полис.
9.2.2. ТВ нобуд бўлса ёки шикастланса: а) ТВ рўйхатга олиш ҳақида гувоҳномаси (техник паспорти);
б) ваколатли идоралар (йўл ҳаракати хавфсизлиги, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги идоралари ва б.) томонидан тузилган воқеа иштирокчилари ва тасилотлари кўрсатилган ҳужжат (далолатнома, хулоса, қарор ёки маълумотнома);
в) йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасининг воқеа жойини кўрикдан ўтказиш баённомаси ва ЙТҲ чизмаси;
г) ТВ га етказилган шикаст (зарар) қийматини баҳолаш бўйича ҳисобот ёки ТВ ни тиклаш учун зарур ишлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар рўйхати кўрсатилган таъмирлаш ҳисоб-китоби;
д) алкоголь, гиёҳванд, заҳарли моддалардан ёки ҳар қандай турдаги мастликни аниқлаш учун ҳайдовчини суд-тиббий текшируви ҳужжати;
е) агар ТВ га етказилган зарар учун учинчи шахс фуқаролик жавобгарлиги юзага келса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2008 й. даги 141-сонли Қарори асосида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қоплама олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ж). хайдовчилик гувохномаси.
Суд қарори тақдим этилган тақдирда 9.2.2 (б) ва (в) кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар талаб этилмайди.
9.3. Суғурталовчи воқеа тавсилотларидан келиб чиқиб, суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини, суғурта қопламасини олувчи шахсни ва суғурта қопламаси миқдорини аниқлаш учун зарур ахборотларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни сўрашга, шунингдек воқеа тавсилотларини ўрганиш учун мустақил экспертларни жалб қилишга ҳақли.
9.4. Суғурта қалтислиги юзага келганлиги хабар қилинган кундан эътиборан 15 (ўн беш) иши куни мобайнида зарур ҳужжатлар тақдим этилмаса, суғурталовчи суғурта қопламасининг тўлови талаб қилинган аризани кўриб чиқилишини тўхтатишга ҳақли. Агар зарур хужжатлар тулик такдим этилгандан сунг сугурта даъво иши кайта куриб чикилади.
9.5. Суғурта қопламаси ушбу суғурта шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган суғурта пуллари чегарасида, аввал тўланган маблағларни чегириб қолган ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:
9.5.1. шартсиз франшиза миқдорини чегириб қолган ҳолда:
а) ТВ ва (ёки) унинг қисмлари ўзлаштирилганда ёки тўлиқ нобуд бўлганда – ТВ бўйича суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта пули миқдорида;
б) ТВ ва (ёки) унинг қисмлари шикастланган тақдирда ушбу суғурта шартномаси бўйича суғурта қопламаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
ДҲ = (ТХ-ССЙ-ҚТХ-МСҚ) * СП/СҚ * 100)-Ф+БХ+КХ+ПЗ
агар ДҲ ≥ СП, унда СТ=СП, агар ДҲ < СП, унда СТ=ПР
бунда
ДҲ – дастлабки ҳисоб-китоб; ТХ – ТВ ни тиклаш харажатлари (калькуляция), шу жумладан таъмирловчи ташкилот хизматлари учун харажатлар ҳамда эҳтиёт қисмлар ва фойдаланилган материаллар қиймати; ССЙ – сифатни секин-аста йўқотилиши (эскириш); ҚТХ – ТВ ни такомиллаштириш харажатлари, шунингдек ТВ ва унинг қисмларининг эскириши ва техник нуқсони сабабли қайта таъмирлаш, таъмирлаш (алмаштириш) билан боғлиқ харажатлар; МСҚ – агар ТВ га етказилган зарар учун учинчи шахс жавобгар бўлса, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича олинган қоплама; СП – ТВ нинг суғурта пули; СҚ – ТВ нинг суғурта қиймати; Ф – франшиза; БХ – шикастлаган ТВ нинг зарарларини баҳолаш ёки таъмирлаш харажатларининг ҳисоб-китоби; Т – 50 км чегарасида ТВ ни кўчириш харажатлари; ПЗ – ТВ ни фото- ва видеосуратга олиш харажатлари; СТ – суғурта қопламаси.
9.5.3. Агар содир бўлган воқеа суғурта ҳодисаси бўлса, харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда ТВ ни техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасига ёки доимий сақлаш жойига етказиш, шунингдек зарарни баҳолаш ва фото (видео) суратга олиш харажатлари ҳам суғурта қопламасига киритилади.
9.6. Ушбу суғурта шартнома бўйича суғурта қопламаси наф олувчининг хоҳишига кўра суғурта қилдирувчи ва (ёки) наф олувчи ва (ёки) гаровга қўювчига тўланади. Бунда наф олувчи суғурта қопламасини суғурта қилдирувчининг наф олувчи олдидаги қарзидан ошмаган миқдорда олиши мумкин, суғурта қопламасининг қолган қисми суғурта қилдирувчи ва (ёки) гаровга қўювчининг зарарларини қоплашга йўналтирилади.
9.7. Барча ҳолатларда суғурта қопламасининг йиғиндиси суғурта шартномасида назарда тутилган суғурта пулларидан ошиб кетмаслиги шарт.
9.8. Суғурта шартномаси бўйича суғурта қопламаси суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномада белгиланган олувчининг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
9.9. Агар суғурта ҳодисалари содир бўлганлиги юзасидан жиноий иш қўзғатилса ёки суд жараёни бошланса, суғурта тўлови тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тергов ёки суд жараёни тугагунга қадар кечиктирилиши мумкин.
9.10. Суғурта қопламаси суғурталовчи томонидан суғурта ҳодисаси тан олиниб, суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома имзолангандан кейин 10 (ўн) иш куни ичида тўланади.
9.11. Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома суғурта даъвосини кўриб чиқиш учун зарур барча ҳужжатлар олингандан кейин 5 (иш) куни ичида тузилади. Уни тузиш мақсадида суғурталовчи, зарур бўлса, суғурта ҳодисаси тавсилотлари ҳақида ахборотга эга ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар ҳамда бошқа муассасалар ва ташкилотлардан суғурта ҳодисаси билан боғлиқ маълумотларни сўрашга, шунингдек суғурта ҳодисаси сабаблари ва тавсилотларини мустақил ўрганишга ҳақли.
9.13. Ҳар бир суғурта қопламасининг тўлови ҳар бир ТВ бўйича суғурта пулини, агар суғурта пулини тилаш учун қўшимча суғурта мукофоти тўланмаса, ушбу тўлов миқдорида суғурта қопламасини камайтиради.
9.14. Агар суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг зарари айбдор ёки учинчи шахслар томонидан қопланса, суғурталовчи фақат суғурта шартларига мувофиқ тўланиши керак бўлган маблағ билан айбдор ёки учинчи шахслардан олинган маблағ ўртасидаги фарқни тўлайди.
9.15. Суғурта қопламаси тўлаган суғурталовчига тўланган маблағ чегарасида суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) суғурта натижасида қопланадиган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи ўтади. Бу ҳуқуқ қасддан зарар етказилган ҳоллардан бошқа ҳолатларда ҳайдовчига нисбатан қўлланилмайди.
9.16. Суғурта қилдирувчи ва (ёки) наф олувчи суғурталовчи унга ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига топшириши шарт.
9.17. Агар суғурта қилдирувчи ва (ёки) наф олувчи суғурталовчи қоплаган зарарлар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга оширилиши суғурта қилдирувчининг ва (ёки) наф олувчининг айби билан имкони бўлмай қолса, суғурталовчи суғурта қопламасининг тўловидан тўлиқ ёки тегишли қисмига нисбатан озод бўлади ҳамда ортиқча тўланган суғурта қопламасининг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.
9.18. Агар суғурта қилдирувчига суғурта қопламаси тўлангандан кейин ўзлаштирилган ТВ ёки уларнинг қисми, эҳтиёт қисмлари, мосламалари қайтарилса, суғурта қилдирувчи суғурта қопламасининг қайтарилган буюмнинг қийматига мос қисмини ўзлаштириш билан боғлиқ таъмирлаш қийматини чегириб қолган ҳолда суғурталовчига қайтариши шарт. Суғурта қопламаси суғурта қилдирувчи томонидан ТВ (уларнинг қисми, эҳтиёт қисмлари, мосламалари) қайтарилган кундан эътиборан 1 (бир) ойдан кечиктирмай қайтарилиши шарт.