Национальная компания



Download 117,3 Kb.
bet3/10
Sana02.03.2022
Hajmi117,3 Kb.
#478511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Cадаф файз мчж

талончилик – ТВ ни очиқдан очиқ ўзлаштириш;
- ўғирлик – ТВ ни хуфиёна ўзлаштириш;
- босқинчилик – ТВ ни ўзлаштириш мақсадида ҳаёт ва соғлиққа хавфли зўрлик қўллаш билан ёки бундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб амалга оширилган ҳужум;
- олиб қочиш – ўзлаштириш мақсадисиз ТВ га ноқонуний эгалик қилиш.
2.12. Суғурта ҳудуди – ушбу суғурта шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган, ушбу суғурта шартномаси амалда бўладиган ҳудуд.
2.13. Товар қийматининг йўқотилиши – суғурта қалтисликлари юзага келиши ва кейинчалик ТВ таъмирланиши оқибатида алоҳида деталлар, боғловчи қисмлар ва алоҳида ускуналар, уламалар ҳамда ТВ қопламасининг мустаҳкамлиги ва чидамлилигининг пасайиши билан боғлиқ равишда товар (ташқи) кўриниши ва унинг фойдаланиш сифатининг йўқотилишига асосланган ТВ қийматининг камайиши. 
2.14. Франшиза – суғурта пулининг фоизи ёки ўзгармас миқдор кўринишидаги суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи зарарларининг суғурталовчи томонидан қопланмайдиган маълум қисми. Шартли ёки шартсиз франшиза қўлланилиши мумкин.


3-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ ВА СУҒУРТА ОБЪЕКТИ
3.1. Суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида суғурта ҳудудида ТВ қуйидаги суғурта қалтисликлари натижасида йўқотилиши (нобуд бўлиши ёки ўзлаштирилиши) ёки шикастланиши ҳисобланади:
портлаш, йўл-транспорт ҳодисаси, ёнғин, ТВ га учинчи шахслар томонидан зарар етказилиши, табий офатлар, жисмлар зарбаси, ўзлаштириш (талончилик, ўғирлик, босқинчилик, олиб қочиш).
3.2. Суғурта объекти бўлиб Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган, ТВ нинг асралиши билан боғлиқ суғурта қилдирувчи ва наф олувчининг мулкий манфаатлари ҳисобланади.


4-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИДАН ИСТИСНОЛАР
4.1. Қуйидагилар натижасида содир бўлган воқеалар суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:
а) йўлнинг нотекислиги ёки ёмон ҳолати, ўткир предметларни босиш сабабли шиналарнинг шикастланиши, агар бу ТВ нинг бошқа шикастларига олиб келмаса;
б) суғурта қилдирувчи, гаровга қўювчининг, ҳайдовчининг ёки уларнинг вакилларининг суғурта ҳодисаси содир бўлишига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари, фуқаролик бурчини адо этиш ёки ҳаёт, соғлиқ ва шаънини ҳимоя қилиш ҳаракатлари бундан мустасно;
в) ТВ ни бошқараётганда ман этилган моддаларни истеъмол килган, ҳар қандай турдаги мастлик ҳолатида бўлган ёки реакция ва диққатни сусайтирувчи дори-дармонлар таъсири остида бўлган ҳайдовчи ТВ ни бошқариши, шунингдек, агар ТВ ҳайдовчиси ЙТҲ жойидан қочса ёки тиббий кўрикдан (текширувдан) ўтишдан бош тортса;
г) ТВ ни ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) ТВ ни бошқаришга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, эгасининг ёзма рухсатномаси (ишончномаси) бўлмаган шахс бошқарса;
д) ТВ ни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахс ТВ ни бошқариши;
е) ТВ дан фойдаланиш шартларини белгиловчи, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнувчан ва портловчи моддалар ва предметларни ташиш қоидалари шартларининг бузилиши;
ж) ТВ дан уни бошқаришга ўргатиш ёки мусобақа ёки синовларда қатнашиш мақсадларида фойдаланиш;
з) фойдаланишда доимий таъсир этувчи омиллар (табий эскириш, емирилиш, занглаш, қасмоқ пайдо бўлиши ва ш.к.), ТВ нинг секин-аста шикастланиши ҳамда об-ҳаво таъсир этиши;
и) ТВ учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида ўзлаштирилиши, йўқотилиши ёки шикастланиши, агар бу ҳақда мутасадди идораларга хабар берилмаган бўлса ҳамда бу факт мутасадди идоралар томонидан тасдиқланмаса;
к) товар қийматининг йўқотилиши;
л) суғурталовчига зарарланган предметларни ёки уларнинг қолдиқларини тақдим этишдан бош тортилса, мол-мулк ўзлаштирилган ёки қолдиқсиз бутунлай нобуд бўлиши бундан мустасно;
м) ТВ ташқи омиллар таъсирисиз ички бузилишлар натижасида зарарланиши;
н) темир йўлни кесиб ўтиш – Амалдаги йўл харакати қоидаларининг 116-120-бандлари талабларига риоя қилмасдан харакатланиши;
қарама-қарши харакатланиш – Амалдаги йўл харакати қоидаларининг 2-банди талабларига риоя қилмасдан харакатланиши;
светофорнинг таъқиқланган чироғида ўтиш – Амалдаги йўл харакати қоидаларининг 31-банди талабларига риоя қилмасдан харакатланиши;
қувиб ўтиш – Амалдаги йўл харакати қоидаларининг 82-83-бандлари ва 86-банди талабларига риоя қилмасдан харакатланиши;
Амалдаги йўл харакати қоидаларининг 78-81-банди талабларига риоя қилмасдан юқори тезликда харакатланиши билан йўл харакати қоидаларининг бузилиши.
Йўл харакати қоидаларининг юқорида кўрсатиб ўтилган бандлари бузилганлиги тасдиқланган тақдирда ушбу қоидабузарликлар “қўпол қоида бузарлик харакатлари” деб тушунилади. Мазкур қоидабузарликлар Давлат йўл харакати хавфсизлиги хизматининг маълумотномаси/қарори ва/ёки тегишли суд қарорида кўрсатилган бўлиши лозим. Тақдим этилган суғурта даъво иши хужжатларига асосан ушбу қоида бузилишлар аломатлари бўлган холатларда Суғурталовчи қўшимча равишда текширув/экспертиза ўтказиши мумкин;
о) суғурта қилдирувчи ёки ҳайдовчи ёки гаровга қўювчи томонидан суғурталовчининг ёзма розилигисиз ихтиёрий тарзда мажбуриятларнинг қабул қилиниши;
н) техник носоз (фойдаланиш ман этиладиган носозликларга эга) ТВ дан фойдаланиш;
р) суғурта шартномаси кучга кириши санасидан аввал ҳар қандай бошқа содир булган воқеа ходиса;
с) ҳайдовчи ТВни бошқаришда ухлаб қолиши ва/ёки қаттиқ чарчоқ натижасида ЙТҲ содир этса;
т) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳолатларда.
4.2. Суғурталовчи суғурта қопламасининг тўловини тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин, агар ҳайдовчи ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, ТВ ихтиёрида бўлган бошқа шахс:
а) вақтинча тўхташ ва тўхташ пайтида ТВ салонини эшикларини ёки ойналарини очиқ (қулфламасдан) қолдириб кетса;
б) ТВ калитини йўқотиб қўйиб, суғурта шартномасини тузаётганда ёки у йўқолган кундан эътиборан уч иш куни ичида суғурталовчига ёзма равишда хабар бермаса;
в) тегишли лицензиясиз йўловчиларни тижорат асосида (даромад олиш мақсадида) ташишни амалга оширса.
Суғурта қопламасининг рад этиладиган миқдорини суғурталовчи белгилайди.
4.3. Суғурталовчи суғурта қопламаси тўловидан озод бўлади, агар:
а) зарарни қопланиши ҳақидаги талаб алдаш мақсадида қўйилса;
б) ёлғон маълумотлар хабар қилинса ёки улардан фойдаланилса;
в) ТВ давлат идоралари топшириғига биноан олиб қўйилса, мусодара, реквизиция қилинса, ҳисбга олинса ёки йўқ қилинса;
г) зарар учинчи шахс томонидан тўлиқ қопланса.

Download 117,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish