2.3. Нобуд бўлиши – транспорт воситасининг шундай даражада шикастланишики, бунда уни ҳужжатлар билан тасдиқланган тиклаш ҳаражатлари суғурта қийматидан ошиб кетади.
2.4. Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома – суғурталовчи тузадиган, суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тасдиқловчи ва суғурта қопламаси миқдорини белгиловчи ҳужжат.
2.5. Суғурта муддати – суғурта полисида кўрсатилган давр бўлиб, унинг мобайнида содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича суғурталовчининг суғурта қопламасини тўлаш мажбуриятлари амалда бўлади.
2.6. ␡уғурта полиси (полис) – суғурталовчининг суғурта ҳодисаси cодир бўлганда суғурта қопламасини тўлаш бўйича мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ва суғурта мукофоти тўланган суғурта муддатида содир бўлган суғурта ҳодисаларига нисбатан амалда бўладиган ҳужжат.
2.7. Суғурта қиймати – баҳолаш далолатномасига мувофиқ, суғурта шартномасини тузиш пайтида томонлар келишиб олган ТВ қиймати.
2.8. Суғурта мукофоти – суғурта қилдирувчи ва/ёки наф олувчи ва/ёки гаровга қўювчи ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 241-бандига мувофиқ, бошқа шахс ушбу суғурта шартномасида келишилган миқдор, тартиб ва муддатда тўлаши лозим бўлган суғурта учун тўлов.
2.9. Суғурта пули – суғурта полисида кўрсатилган пул маблағлари миқдори бўлиб, суғурталовчи унинг чегарасида ушбу суғурта шартномасига мувофиқ суғурта қопламасини тўлайди.
2.10. Суғурта қопламаси – суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчи ва (ёки) наф олувчи ва (ёки) гаровга қўювчи суғурта ҳодисаси натижасида кўрган зарарларини франшиза миқдорини чегириб қолган ҳолда қоплаш учун суғурта пули чегарасида тўланадиган пул маблағи миқдори.
2.11. Суғурта қалтисликлари:
а) портлаш – атроф муҳитга зарба, тебраниш ва иссиқлик билан таъсир этувчи, газ ва буғларнинг юқори тезликда кенгайишига асосланган юқори босим натижасида ТВ шикастланиши ёки нобуд бўлиши;
б) йўл-транспорт ҳодисаси (кейинги ўринларда - ЙТҲ) – транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, одамларнинг ўлими ёки уларнинг соғлигига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса;
в) ёнғин – назорат қилиб бўлмайдиган ёниш ва олов ўчоғидан ташқарига тарқалиши кузатиладиган очиқ олов; агар ёнғин тарқалиб кетмаса, электр ускуналарида қисқа туташувда юзага келган иссиқлик таъсири ёки ТВ двигатели ичида ўт олиш ёнғин бўлиб ҳисобланмайди;
г) ТВ га учинчи шахслар томонидан зарар етказилиши – суғурта қилдирувчи, наф олувчи, гаровга қўювчи, ҳайдовчи ва агар улар ўзлари жисмоний шахс бўлсалар, уларга алоқадор (турмуш ўртоғи, фарзанди, ака, укаси, синглиси, опаси) бўлмаган шахс томонидан ТВ га зарар етказилиши,
д) табий офатлар – ТВ шикастланиши ёки нобуд бўлишига олиб келган сув босиши, бўрон, довул, сел, жала, дўл, қор ёғиши, яшин уриши, ер кўчиши, қор кўчиши, кўчки, ер чўкиши, ерости сувлар таъсири, зилзила;
е) жисмлар зарбаси – ТВ ёки унинг қисмлари шикастланиши ёки нобуд бўлишига олиб келган жисмлар зарбаси ёки ТВ га жисмлар тушиши;
ж) ўзлаштириш:
Do'stlaringiz bilan baham: |