1 нобель мукофоти атрофида мулоҳазалар



Download 79,36 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi79,36 Kb.
#122319
  1   2   3   4   5
Bog'liq
НОБЕЛЬ МУКОФОТИ АТРОФИДА МУЛОҲАЗАЛАР
boshlangich sinf matematika darslarini boshqa fanlar bilan uzviylikda otish metodikasi, НОБЕЛЬ МУКОФОТИ АТРОФИДА МУЛОҲАЗАЛАР, Документ Microsoft Word, Документ Microsoft Word, Bolalar psixologiyasi fanining metodlari (1), 2-lab, 6-Задание, 11, Primqul Qodirov bayonnoma, dars ishlanma, 1. O’zbekiston hududida topilgan va o’rganilgan ibtidoiy ajdodla, MT ped, Maktabgacha ta, 08.01.25 ПМ.03 Выполнение малярных и декоративно-художественных работ

1 НОБЕЛЬ МУКОФОТИ АТРОФИДА МУЛОҲАЗАЛАР
(Швед академияси экспертлари билан хаёлий баҳс-мунозара. Мушоҳада ва талқинлар)
Маълумки, Нобель мукофоти энг катта адабий мукофот бўлиб, адабиёт соҳасида мукофот тақдим этилиши адабиётшунослар, тадқиқотчилар, ёзувчилар, шоир ва китобхонлар учун муҳим воқелик ҳисобланади. Мен адабиёт соҳасида нуфузли мукофотга сазовор бўлган адиблар ҳаёти ва ижодига беҳад қизиқиш билан қарайман; бадиияти юксак асарларини такрор-такрор мутолаа қиламан. Ҳар асар мутолаасидан сўнг олам ва одам, азал ва абад, шайтон ва раҳмон, эзгулик ва ёвузлик ҳақида мушоҳада уммонига шўнғийман; қалбимни изтиробга солаётган дардчил саволларга жавоб излайман. Нуфузли нашрларда чоп этилган, Нобель мукофоти олган адиблар ҳаёти, ижоди, асарлари таҳлилига бағишланган теран мақолаларни синчиклаб мутолаа қиламан. Тафаккур уфқларим кенгайиб, руҳиятимда ажиб ўзгаришлар содир бўлади, шууримда соҳир маъволар пайдо бўлади. Рабиндранат Тагор, Кнут Гамсун, Томас Манн, Жон Голсуорси, Иван Бунин, Ҳерман Ҳессе, Уильям Фолькнер, Франсуа Мориак, Эрнест Хемингуэй, Альбер Камю, Элиас Канетти, Габриэль Маркес, Мо Ян каби адибларнинг дунё китобхонлари қалбини тўлқинлантирган асарларини қунт билан мутолаа қилишда давом этаман. Идроким қаршисида ҳайратлар дунёси жилва қилади. Чунки буюк француз ёзувчиси, инсон ҳиссиётлари назариётчиси Стендаль жўшиб ёзганидек, “яхши китоб маънавий ҳаётимда улкан воқеа ҳисобланади”. Ҳақиқатан, машҳур Америка адиби Жорж Оруэлл топиб айтганидек, “яхши асар тиниқ ойнага ўхшайди”.
Ҳа, мен ҳамиша фойдали китобларни поёнсиз завқ-шавқ туйғулари билан мутолаа қиламан. Умберто Эко ўз мактубида неварасига насиҳат қилганидек, ўқиган китобларимнинг мазмунини яхши эслаб қолишга интиламан; улуғ Достоевский ўгитлари қулоқларим остида ҳар вақт янграб туради: “Ўқинг ва ўрганинг. Жиддий китобларни ўқинг. Қолганини ҳаётнинг ўзи тушунтириб беради”.
Мен – бахтиёр китобхонман. Аксар вақтларим кутубхоналарда мутолаа завқи билан кечади. Модомики, Рей Бредбери иқрор бўлганидек, “Мен китобхўрман. Зотан, мен ўзимни кутубхонада кашф этдим. Ўзимни топиш учун кутубхоналарга бордим. Уларга ишқим тушиши олти ёшли бола кезларимдан бошланган... Мен ҳақиқий мактаб, бу – кутубхона эканлигини ўз-ўзимга ихтиро қилдим”.
Шундай. Лекин гоҳида қалбимда қарама-қарши туйғулар, саркаш ҳис-кечинмалар исён қилади. Бу равиш оғриқли руҳий ҳолатлар, зиддиятли кечинмалар, айниқса, Хорхе Луис Борхес, Лев Толстой, Жеймс Жойс, Марсель Пруст, Жозеф Конрад, Франц Кафка, Хулио Кортасар ва Чингиз Айтматов каби даҳо адибларнинг оламшумул асарларини мутолаа қилиш жараёнида пайдо бўлади. Ҳолбуки, бу гениал адиблар тафаккур қудратидан йўғрилган “Тангри битиклари”, “Ўлмайдиган одам”, “Қум китоби”, “Жануб”, “Соҳилдаги учрашув” каби бадиий-фалсафий, руҳий-тимсолий новеллалар, “Уруш ва тинчлик”, “Анна Каренина”, “Тирилиш”, “Улисс саргузаштлари”, “Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили”, “Финнеган маъракаси”, “Йўқотилган вақтни излаб”, “Нарцисс”дан чиққан занжи”, “Жараён”, “Сополак ўйини”, “Қиёмат” сингари асл бадиият дурдоналари жаҳон адабиётидаги чўққи асарлардир. Бу ганжина асарларни миллионлаб дунё китобхонлари ҳануз ҳайрат туйғулари билан севиб мутолаа қилмоқда. Бу асарлар теграсида ҳамон қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда; теран илмий мақолалар, йирик тадқиқотлар, салмоқли монографиялар, баркамол эсселар яратилмоқда, диссертациялар ёзилмоқда ва бу жараён тўхтовсиз давом этмоқда.
Алоҳа, қалбимда долғага келаётган исёнкор туйғулар хаёлан Швеция академияси экспертлари билан муросасиз баҳс-мунозарага даъват этади. Интиҳо, камина юз истиҳола билан бир КИТОБХОН сифатида хаёлан узоқ кутилган баҳс-мунозарага киришаман...
КИТОБХОН: − Ассалому алайкум, муҳтарам Швеция академияси махсус экспертлари. Чорам қандоғки, қалбимда чўнг дард, руҳи-равишимда довул – ҳаловатим йўқ. Рости, юрагим тошиб кетди. Айтишади-ку, касални яширсанг – иситмаси ошкор этади...
Шукрки, сиз азизлар билан узоқ йиллардан буён қалбимни тирнаб келаётган инсон руҳиятига, маънавий оламига дахлдор бўлган бир талай оғриқли муаммолар юзасидан баҳоли қудрат баҳс-мунозарага киришиш фурсати етди. Ижозатинглар билан айрим ечими жумбоқ масалаларга адолат тантанаси учун ойдинлик киритиб олсак...
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Ва алайкум ассалом, нуктадон ўзбек китобхони. Ғойибона ташрифинг учун самимий ташаккур изҳор этамиз. Ва мамнуният билан таъкидлаган бўлур эдикки, бизким, академия экспертлари ўз вақтида Нобель мукофоти олган адиблар ёки мукофотдан четда қолган номзодлар хусусида баҳс-мунозараларга ҳар вақт тайёрмиз. Бинобарин, муносиб номзод танлаш борасида мудом Альфред Нобель васиятномасига қатъий амал қилган ҳолда мукофотни энг муносибларга тақдим этиб келганмиз. Зотан, адабиёт йўналишидаги Нобель мукофоти тарихи мутлоқ адолат билан бошланган дейишимизга етарли даражада асосларимиз бор.
КИТОБХОН: − Тасанно, тасанно!.. Қани, ижозатларинг билан ана шу “адолат билан бошланган” тарихга бир қур назар ташлайлик-чи, унда нималар ёзилган экан? Ҳар қалай, бир назар ташлаб қўйган яхши-да...
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Ихтиёринг. Ҳақиқат ҳеч қачон завол топмайди. Бу масалада виждонимиз тоза, бировдан тили қисиқ жойимиз йўқ.
КИТОБХОН: − Жуда ёқимли гаплар. Унда бошладик...
Рене Сюлли-Прюдом. Француз шоири. Илк совриндор. Антик афсоналар йўлидаги “Авгий отхонаси”, “Италия лавҳалари”, “Ёлғизлик” каби китоблар муаллифи. Шунингдек, “Ҳарбийдаги хотиралар” шеърий китоби, Лукреций шеърияти таъсирида ёзилган “Адолат” достони ва “Бахт” номли йирик эпик достон муаллифи... Мақтовга арзигулик ижод. Жуда ажойиб десак, айни таъриф ҳақиқатга мос келади, тўғри эмасми, муҳтарам экспертлар?
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Сўзлаш тарзингда андак киноя оҳанги бордек... Аслида, нималарга пинҳон шама қилаётганингни сўзсиз англаб турибмиз. Лекин, муҳтарам ўзбек китобхони, сен мукофот бериш ҳақидаги қарорнинг преамбуласида боплаб ёзиб қўйилган ҳаққоний эътироф сўзларига кўз ташламаган кўринасан, ҳойнаҳой. Акс ҳолда, баҳс-мунозарани бу равиш носамимийлик билан бошламаган бўлур эдинг.
КИТОБХОН: − Афу этасизлар. Аксинча, преамбулада дарж этилган эътироф сўзларни ёдлаб олганимда ҳали ХХ аср эди: “Адабиётдаги мислсиз ютуқлари, айниқса, юқори идеализми, бадиий мукаммаллиги, шунингдек, китоблари яққол намоён этиб турганидек, самимият ва истеъдоднинг ҳайратланарли тарзда уйғунлигига эришгани учун...
Қойил. Лекин Чехов ёки Абдулла Қаҳҳор академиянгиз котиби бўлганида эди, йўғон ичакдек чўзиб ўтирмасдан, лўндагина изоҳлаб қўйган бўларди.
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Балли, балли, ана энди ўзингга келдинг, нуктадон китобхон! Қимматли маслаҳатимиз шуки, ўша пайтдаги академиямиз аъзоси бўлмиш жаноб Карл Вирсеннинг табрик сўзида Сюлли-Прюдом ижодига берган ҳаққоний юксак баҳосини бир ўқиб кўргин-да, тилинг калимага келмай қолади!
КИТОБХОН: − Бироз ошириб юбординглар дейман-ов! Камина, элитар китобхон сифатида Карл Вирсеннинг кўкларга кўтариб берган баҳосини тошга ўйилган нақшдек хотирамга муҳрлаб олганман: “... Альфред Нобель назарда тутган адабиётнинг “идеал анъаналаридеган иборасини амалда бошқа ёзувчиларга нисбатан яққолроқ намоён этгани учун...”
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Ҳа ана, ҳаммаси осмондаги ойдек равшан кўриниб турган бўлса, ортиқча иддаога яна не ҳожат?! Агарчи бу таъриф-тавсифлардан ҳам кўнглинг тўлмаётган бўлса, дилингдагини очиқ айтавер – бетга айтганнинг заҳри йўқ. Бунда ҳозир барча академиямиз аъзолари жамулжам. Биргалашиб, бафуржа муҳокама қиламиз. Кўпдан қуён қочиб қутулмас.
КИТОБХОН: − Ташаккур. Агар мумкин бўлса, каминани замон ва макон қобиқларини ёриб, жаноб Вирсен билан улаб берсанглар, ғоят савобга қолган бўлур эдинглар.
ШВЕЦИЯ АКАДЕМИЯСИ: − Бажону дил. Машойихлар айтадиларки, ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор. Ҳозир, бир-икки дақиқага... Узр, муҳтарам Вирсен, сизни бир муҳим воқелик юзасидан келажакдан безовта қилдик. Нафсиламри, шу келажакдан бир нуктадон ўзбек китобхони азза-базза мурожаат қилиб, боғлаб беришликни илтимос қиляпти. Шу боис ўзингизга бир сим қоқиб, эшиттириб қўйдик-да!
КАРЛ ВИРСЕН: − Беҳад мамнунман... Алло, эшитаман, ХХӀ аср китобхони. Ўзлари қайси юртлардан, исми-шарифлари, мақсад-муддаолари, дегандек...
КИТОБХОН:

Download 79,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
saqlash vazirligi
bilan ishlash
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
sertifikat ministry
vaccination certificate
haqida umumiy
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti