1 боб. Физиологик акустика асослари



Download 2,68 Mb.
bet1/9
Sana24.01.2023
Hajmi2,68 Mb.
#901820
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
WTryGRcrZGJdzVafpbAmVrLFSjjitcEY30pQGCx4


1 боб. Физиологик акустика асослари
1.1. Одам эшитиш аъзосининг тузилиши

Кенг доирадаги электроакустик аппаратлар: телефонлар, микрофонлар радиокарнайлар, товуш ёзиш ва қайта эшиттириш аппаратларига, шунингдек товуш кучайтириш трактлари аппаратларига, радиоэшиттириш ва телевидение дастурлари товуш жўрлигига бўлган талаблар асосан одамнинг эшитиш аъзоси билан белгиланади. Бу талабларни аниқлаш, одам эшитиш аъзосининг ҳамда, кўзнинг тузилишини биргаликда ўрганиш «экспериментал психология» ёки «эшитиш психофизиологияси» деб аталувчи фанлар асосини ташкил этади. Текширишларнинг асл моҳияти – одам аъзоларининг товуш, ёруғлик ва бошқа таъсир қилувчиларга нисбатан миқдорий реакция ифодасини топишдан иборат. Фақат эшитиш аъзосининг миқдорий тавсифлари билангина товуш ва мусиқаларни узатиш учун радиокарнайларнинг частота диапазонлари, манбаларнинг табиий эшитилишига мос бўлган товушнинг шиддатлилиги диапазони (мусиқа асбоблари овозлари), нутқ хабарлари ва концерт дастурларини эшитишдаги белгиланган халақит берувчи товуш шиддатлилиги ва б.қ. техник талабларни таърифлаш мумкин. Бу тавсифларни билиш нутқ товушининг қандай таркиблари ахборот ташувчи, электроакустика трактларида узатилаётган сигналнинг қандай бузилиши сезиларли ва у эшиттиришнинг бадиийлиги ёки аниқлиги билан қандай боғланганлигини тушуниш учун зарур. Ниҳоят, одамнинг эшитиш аъзоси ўта мукаммал тузилган биологик тизим. Бу тизимнинг элементлари сунъий акустик ва электрон - акустик аниқловчи тизимларни тузишда фойдали бўлиши мумкин.


Одам эшитиш аъзоси ахборотларни ўзига хос қабул қилгич бўлиб, эшитиш тизимининг олий бўлимлари ва переферик қисмлардан ташкил топган.
Одам эшитиш аъзосининг тузилиши 1.1 расмда кўрсатилган.

1.1-расм. Одам эшитиш аъзоси

Эшитиш аъзоси уч қисмдан: ташқи, ўрта ва ички қулоқдан иборат. Ташқи қулоқ, қулоқ чаноғи 1 дан иборат бўлиб, ундан қулоқ пардаси 3 билан туговчи эшитиш йўлакчаси канали 2 ажралади. Қулоқ пардаси товушни эшитиш жараёнидаги биринчи звено ҳисобланади. Қулоқ пардаси унга етиб келган ўзгарувчан босимли товуш тўлқинларига мос ҳолда тебранади. Атмосфера босими парданинг икки томонида бир хил бўлгандагина унинг нормал тебраниши кузатилади: парда ташқи ва ўрта қулоқнинг чегараси бўлиб ҳисобланади. Парданинг икки томонида товуш босимининг мувозанатлашуви ўрта қулоқдаги махсус Евстахиев трубкаси 4 деб аталувчи бурун томоқ билан бирлашувчи канал ҳисобига эришилади. Босим мувозанатининг бузилиши натижасида қулоқда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Бундай ҳиссини самолёт қўниши вақтида ташқи атмосфера босимининг учиш вақтидаги босимга нисбатан ошиши туфайли ҳаммамиз сезамиз. Ўрта қулоқ учта катта бўлмаган суякчалардан: болғача 5, ички тоғай 6 ва эшитув суякча 7 дан иборат. Суякчаларнинг бундай номланиши уларнинг шу нарсаларга ўхшашлиги туфайлидир. Суякчалар ўзига хос ричаг ҳосил қилиб қулоқ пардаси тебранишини ички қулоққа узатади. Эшитиш суякчаси ички қулоқнинг мўжазгина ясси овал дарчасига бириктирилган бўлиб, унга қулоқ пардаси қабул қилаётган тебранишларни узатади. Канал очилганда қулоқ пардасининг икки томонидаги товуш босими тенглашади. Оддий ҳолда қулоқ пардаси фақат бир томондан ўзгарувчан товуш босими таъсирида бўлади.


Ички қулоқ бир неча чакка суяк бўшлиқлардан иборат. Барча бўшлиқлар илвириқ суюқлик билан тўлдирилган. Ички қулоқда жойлашган чаноқ 8 мембранани сийпаб ўтувчи илвириқ суюқлик билан тўлдирилган. Мембранада 22 мингга яқин нерв толалари мавжуд бўлиб, бу толалар тебранишларини бош мия қобиғига узатувчи вазифасини бажаради. Бош мияда товуш тебранишлари онгимиз билан сезувчи маълум товушга айланади.
Ўрта қулоқда ярим доира каналлари кўринишидаги вестибуляр аппарат 9 жойлашган. Бу ярим доира каналлар эшитиш аъзоси билан бирлашган бўлса ҳам товуш эшитиш ҳиссиётига эга эмас, фақат мувозанат аъзоси вазифасини бажаради холос.
Товуш тебранишлари ички қулоққа қулоқ пардасини айланиб бош мия суяклари орқали ҳам узатилиши мумкин. Маълумки, аста тебранаётган камертон оёқчаларини тишлаб унинг товушини эшитиш мумкин. Гаранглик дардига мубтало бўлган америкалик ихтирочи Эдисон шундай деган эди: «Мен тишларим ва бош мия суягим ёрдамида эшитаман. Менга, тахта бўлакчаларига бошимни теккизишим етарли, агарда паст товушларни англай олмасам, мен тишларим билан тахта бўлакчаларини тишлайман ва унда менга ҳаммаси аён бўлади».
Физиологик нуқтаи назардан эшитиш аъзоси мутлоқ ўзига хос, аммо ўта субъектив, яъни реал эшитиш жараёнига мавжуд товушларнинг объектив хусусиятларини киритадиган асбобдир. Айниқса, сўз товуш эшитиш баландлиги, кучи ва товуш тембри ҳақида борганда.
Эшитиш аъзосининг биринчи хусусияти, турли баландликдаги товуш эшитиш чегарасининг мавжудлиги. Қулоқ товуш тарзида частотаси 16 Гц дан 20000 Гц гача бўлган оралиқдаги механик тебранишларни эшитади. Частотаси 16 Гц дан паст тебранишларни биз эшитмаймиз. Бундай товуш тебранишлари инфра товушлар деб аталади 20000 Гц дан юқори частотали тебранишлар ультра товушлар деб аталади. Бундай тебранишларни ҳам эшитмаймиз. Инфра ва ультра товуш тебранишларини ҳайвонлар яхши эшитади. Масалан, бир неча герц частотали ер қимирлашини ҳайвонлар безовталаниб қабул қиладилар, бу уларнинг бундай кичик частотали тебранишларни эшитишидан далолат беради.
16÷20000 Гц оралиғидаги товушларнинг эшитилиши бир хил эмас. Баланд товуш эшитилиш ҳисси унинг баландлик частотаси тахминан 14000 Гц ни ташкил этганда йўқолади. Бундан юқори частотали товушларни эшитиш аъзоси тенг баландликдаги товушлардек қабул қилади. Частотанинг 14000 Гц дан юқори чегара 20000 Гц томонга ошиши товуш баландлигининг пасаяётгандек туюлишига олиб келади. Ёш ўтиши билан одамнинг эшитиш юқори чегараси 12000 Гц гача пасайиб, товуш баландлигини сезиш ҳам сусаяди.
Частота тебранишларининг кичик ўзгаришини эшитиш аъзоси қандай сезади? Эшитиш аъзосининг товуш частотаси ўзгаришига бўлган сезгирлиги эшитиш аъзосининг нозиклиги деб аталади. 1000 Гц ли товуш тебранишида частотанинг 3 Гц га ўзгариши сезиларли бўлади. Бундан чиқди 600÷ 4000 Гц оралиғида частотанинг 0,3% га нисбий ўзгариши ҳам сезиларлидир. Паст ва баланд товушларда бундай ўзгаришни сезиш учун частотани каттароқ қийматга ўзгартириш керак.
Мусиқачилар мусиқа товуши баландлигини сезиш ва уни баҳолашда иккита тушунчага эга бўлиб, абсолют ва нисбий эшитиш қобилиятга ажратадилар.
Абсолют эшитиш қобилияти деб, камдан-кам одамларда учрайдиган қобилият, яъни берилган товуш баландлиги ва товуш нотасини аниқланишига айтилади. Абсолют эшитиш қобилиятига эга бўлган одам исталган нотани бошқа товуш билан солиштирмасдан қайта эшиттириши мумкин. Бундай абсолют эшитиш қобилиятига табиатан камдан-кам инсонлар эгадирлар, ҳаттоки кўпгина композитор ва ижрочи - мусиқачилар ҳам бундай қобилиятга эга эмаслар.



Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish