6 мавзу. РАҚОБАТЛАШУВЧИ ИНВЕСТИЦИЯ
ЛОЙИҲАЛАРИНИ БАҲОЛАШ
6.1.Рақобатлашувчи инвестициялар ҳақида тушунча
Инвестициялар мақбуллигини асослашда қўлланиладиган кўрсаткичлар бизни зиддиятли хулосаларга олиб келади. Барча мезонларга кўра инвестицияларнинг юқори даромадли бўлиши камдан-кам учрайдиган ҳолдир. Бунинг устига битта инвестиция лойиҳаснинг ўзи бир кўрсаткич (масалан - IRR) бўйича ўзаро фарқ қилувчи бир неча миқдорларга эга бўлиши мумкин. Шу сабаб бу мавзуда таҳлилий маълумотлар зиддиятли бўлган ҳолатларда (айниқса рақобатлашувчи инвестициялар шароитида) қандай қилиб инвестицион қарорлар қабул қилиш тўғрисида фикр юритамиз.
Инвестиция лойиҳалари ўртасида рақобат икки сабабга кўра юзага келади:
Биринчидан, ноиқтисодий ҳарактердаги сабабларга кўра икки лойиҳа бир-бирини инкор этади. Масалан: Транспорт компанияси маълум микдорда юк ташиш учун 10 ёки 8 тоннали юк ташиш машиналарини сотиб олиши мумкин. Агар юк ташиш учун етарли миқдорда 10 тоннали юк машиналарини сотиб олинса, 8 тоннали юк машиналари компания учун керак бўлмай қолади. Гарчанд, 8 тоннали юк машиналарини сотиб олиш учун етарли маблағ бўлса ҳам, компания уларни сотиб олмайди.
Иккинчидан, бюджетнинг чекланганлиги сабабли ҳам инвестициялар ўзаро рақобатлашувчи бўлиши мумкин. Масалан: Фирма ихтиёрида NPV даражаси юқори бўлган бир неча лойиҳалар мавжуд бўлсаю, унинг маблағи фақат бир лойиҳани молиялаштиришга этса. Ҳаражатларни оқилона сарфлаш керак. Шунда, фирма ихтиёридаги шу бир неча лойиҳалар ўзаро рақобатлашувчи бўлади.
6.2.Муқобил инвестициялар
Инвестициялар битта натижага эришишнинг бир нечта муқобил вариантлари мавжуд бўлган ҳолда ёки қандайдир чекланган ресурснинг (пул маблағларидан ташқари) битта манбасини ишлатганларида ўзаро инкор этувчи ёки муқобил бўлиши мумкин.
Масалан: «Узсаноатқурилишбанк» ўз филиалларининг компьютер техникаси билан таъминлаш вазифасини ҳал этаётганида, унга турли фирмалар ўзаро муқобил бўлган бир нечта инвестиция лойиҳаларини таклиф қилишган. Тошкент универмаги учун унинг биносини турли фирмаларга ижарага бериш тўғрисидаги таклиф ҳам ўзаро инкор қилувчи лойиҳаларга мисол бўлади. Ресурслар чекланганлиги билан боғлиқ кўпгина иқтисодий масалалар сингари муқобил инвестиция лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси ҳам чекланган вақт давомида рўй беради, яъни шу вақт давомида ресурсларнинг етишмовчилиги муаммосини ҳам ҳал этиш керак. Масалан: ишлаб чиқариш корхонаси олдида ёки бир цехдаги ускуналарни янгилаш ёки янги цех қуриш лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси шу давр ичида бирданига икки лойиҳани молиялаштириш имконияти йўқлиги туфайли юзага келади. Қуйидаги мисолда муқобил инвестициялардан бирини танлаш жараёнида рўй берадиган муаммоларни кўриб чиқамиз.
Айтайлик янги қурилган микрарайонда уй-жойларни иссиқ сув билан таъминлаш учун иситиш қозонини қуриш керак. Бунинг учун кўмир, газ, мазут каби уч хил турдаги ёқилғи ишлатилиши мумкин. Мутахассислар энергия таъминотининг уч варианти бўйича қуйидаги таҳлилий жадвални тузишди. (Таҳлил осон бўлиши учун барча вариантни ҳам амал қилиш муддати 4 йил деб олинди).
Инвестиция тури
|
Йиллик пул тушумлари
|
NPV
млн.сўм
|
PI
|
IRR
%
|
Йиллар
|
0
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Кўмир
|
(1000)
|
750
|
500
|
0
|
0
|
95,04
|
1,095
|
18
|
Газ
|
(1000)
|
350
|
350
|
350
|
350
|
109,45
|
1,109
|
15
|
Мазут
|
(500)
|
180
|
180
|
180
|
180
|
70,58
|
1,141
|
16
|
Кўмир варианти самародорлигининг пастлиги туфайли унга мослаб қурилган қозонхона учинчи йилдан бошлаб пул тушумини таъминламайди. Шу билан бирга дисконт коэффициенти 10% га тенг бўлганда, бу вариант мазут схемасига нисбатан юкори NPV га эга. Демак, турли кўрсаткичлар бўйича турли лойиҳалар самаралидек туюлади. Лойиҳа таҳлилида бундай муаммолар икки сабабга кўра юзага келади:
1. Келгуси пул тушумларининг графикларидаги фарқ.
2. Талаб этилган инвестиция суммаларидаги фарқ.
Жадвалда IRR кўрсаткичига кўра кўмир варианти газникидан устун, аммо кўмир вариантида дастлабки йилларда пул тушумлари катта бўлган ва мутлақо тўхтаган. Бошқача айтганда, каттароқ ички фойда нормаси кўмир лойиҳасида газ лойиҳасига нисбатан қисқарок даврда таъминланади. Бошқа томондан қараганда мазут схемаси бир сўмлик инвестицияга энг кўп фойда келтиради. Бу ерда NPV нинг кичиклиги дастлабки инвестиция миқдорининг камлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |